Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев


Ташқи савдо айланмаси диверсификацияси


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet213/233
Sana10.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1760848
1   ...   209   210   211   212   213   214   215   216   ...   233
Bog'liq
Дарслик, ИДТТС

Ташқи савдо айланмаси диверсификацияси – экспорт ва импортнинг 
товар номенклатурасини ва ҳамкор давлатлар сонининг кенгайтирилиши. 
Экспортнинг географик таркиби – алоҳида қитъа мамлакатлари, 
мамлакатлар гуруҳлари, ѐки алоҳида мамлакатнинг мамлакат экспортидаги 
улушлари нисбати. 


403 
Инвестициялар – даромад олиш мақсадида иқтисодий ва бошқа 
фаолият объектларига киритиладиган моддий ва номоддий неъматлар ҳамда 
уларга доир ҳуқуқлар. 
Чет эллик инвесторлар асосан даромад (фойда) олиш мақсадида 
тадбиркорлик фаолияти ва бошқа турдаги фаолият объектларига қўшадиган 
барча турдаги моддий ва номоддий бойликлар ва уларга доир ҳуқуқлар, шу 
жумладан интеллектуал мулкка доир ҳуқуқлар, шунингдек чет эл 
инвестицияларидан олинган ҳар қандай даромад Ўзбекистон Республикаси 
ҳудудида чет эл инвестициялари деб эътироф этилади. 
Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар - ўзга мамлакат резидентлари 
томонидан бошқа мамлакат реал активларига маблағ киритиш, уни тасарруф 
этиш ва улар ишлатилиши устидан назорат ўрнатиш. Иқтисодий ҳамкорлик 
ва ривожлантириш ташкилоти тавсифига кўра акцияларни камида 10 фоизига 
эгалик қилиш. 
Корхоналарни техник қайта қуроллантириш - алоҳида ишлаб 
чиқариш турларини замонавий талабларга асосан янги техника ва 
технологияларни киритиш, ишлаб чиқариш жараѐнларини механизациялаш 
ва автоматлаштириш, эскирган қурилма ва ускунларни янгилаш ва 
алмаштириш, ишлаб чиқариш тузилмаси ва ташкил этилишини яхшилаш 
йўли билан, корхонанинг техник даражасини ошириш бўйича чора-тадбирлар 
мажмуаси. У ишлаб чиқариш интенсивлигини кучайтириш, ишлаб чиқариш 
қувватларини ошириш ва ишлаб чиқарилаѐтган маҳсулотлар сифатини 
яхшилашга йўналтирилган бўлади. 

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   209   210   211   212   213   214   215   216   ...   233




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling