Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев


Экспорт ва импортни квоталашнинг ташқи савдони чегаралаш


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet186/233
Sana10.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1760848
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   ...   233
Bog'liq
Дарслик, ИДТТС

Экспорт ва импортни квоталашнинг ташқи савдони чегаралаш 
воситаси сифатида қўлланилиши 
Жаҳон амалиѐтида маҳсулотлар, шунингдек ишчи кучи экспорт ва 
импортини чегаралаш мақсадида квоталаш кенг қўлланилади. Унда ваколатли 
давлат ѐки халқаро ташкилот алоҳида маҳсулотлар, хизматлар, мамлакатлар 
ва мамлакатлар гуруҳи бўйича маълум даврга экспорт ѐки импортга миқдорий 
ѐки қиймат чегараларни (квоталарини) белгилайди. Давлат томонидан 
тартибга солиш тадбири сифатида квоталаш тўлов балансларини, ички бозорда 
талаб ва таклифни баланслаштириш учун, музокараларда ўзаро келишувга 
эришиш учун қўлланилади. Ўзбекистонда квоталаш халқ истеъмол молларини 
ва стратегик хом ашѐнинг муҳим турларини олиб чиқишни чегаралаш усули 
сифатида қўлланилмоқда. 
Ишчи кучини ташқи миграциясини тартибга солишда ҳам квоталаш усули 
қўлланилади. Кўпгина ривожланган мамлакатлар ички меҳнат бозорини 
ҳимоялаш мақсадида хориждан ишчи кучи импортига квоталар ўрнатилади. 
Лицензиялаш ва квоталашдан ташқари ташқи иқтисодий фаолиятни турли 
кўринишларини тартибга солиш мақсадида иқтисодий характердаги бошқа 
бевосита усуллар ҳам қўлланилади.
Уларга божхона божларининг баъзи турлари, экспортни ихтиѐрий 
чегаралаш, пасайтирилган экспорт баҳоси ва энг кам импорт баҳоси, экспорт 
субсидиялари, корхона низом фондида капитал ҳиссасини аниқлаш, белгиланган 
валюта курси ва бошқалар киради. 
Жаҳон амалиѐтида қўлланиладиган махсус, демпингга қарши ва 
компенсацион божхона божлари 
Ташқи савдони тартибга солишнинг бевосита тарифли бўлмаган 
усуллари гуруҳига божхона божларининг махсус, демпингга қарши, 
компенсацион ва бошқа турлари киради. 
Баъзи ҳолларда мамлакатлар томонидан махсус божхона божлари 
қўлланилади. Масалан, маҳсулотлар олиб келиш ҳажми ва шарти маҳаллий 
ишлаб чиқарувчиларга зарар келтирса ѐки мамлакат манфаатларига зид 
бўлганда қўлланилади. Махсус божхона божларининг миқдори ҳар бир 
аниқ ҳолат учун алоҳида ўрнатилади. 
Демпингга қарши қаратилган божлар жаҳон амалиѐтида кенг 
қўлланилиб, ўзида қўшимча импорт божларини акс эттиради. Улар одатда 
жаҳон нархларидан ѐки импорт қилаѐтган мамлакат ички нархларидан 
паст нархлар бўйича экспорт қилинаѐтган маҳсулотларга ўрнатилади. Бу 
божларни белгилаш ҳақидаги қарорни Халқаро суд маҳаллий ишлаб 


377 
чиқарувчилар ва сотувчилар мурожаатидан сўнг чиқаради ҳамда унинг 
миқдорини ва тўлаш тартибини белгилайди. 

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   ...   233




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling