374
Ташқи савдони тартибга солишда ўзига хос (специфик) усулига кўра
махсулотнинг хар бир ўлчов бирлигидан(дона, килограмм, метр, метр куб ва
б.) ундирилади. Бундан ташқари юқоридаги икки усул уйғунлашган аралаш
божлар ҳам қўлланилади.
Божхона божларининг иккинчи гуруҳи аввало
импорт божлари ва
экспорт божлари ҳамда транзит божларига ажралади.
Импорт божлар ички бозорларга чет эл товарлари оқимини тартибга
солиш ва давлат бюджетини тўлдириш мақсадида белгиланади.
Импорт
божлари энг кам ва энг кўп миқдордаги божларга бўлинади.
Энг кам
миқдордаги импорт божлар ўзаро қулай шароитлар тартибини яратиб беришни
кўзда тутувчи савдо шартномалари ва битимлари бўлган мамлакатлар
маҳсулотларига ўрнатилади.
Энг кўп миқдордаги импорт божлари эса бундай
шартнома ва битимлар тузилмаган мамлакатлар маҳсулотига
нисбатан
ўрнатилади. Ундан ташқари қўплаб мамлакатларда имтиѐзли божлар ҳам
қўлланилади ва бу божлар асосан ривожланаѐтган мамлакатлардан импорт
қилинаѐтган маҳсулотларга нисбатан ўрнатилади.
Экспорт божлар мамлакатда ушбу махсулотга талаб кўп бўлган ҳолда уни
тақчиллигини олдини олиш мақсадида белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: