Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев


Ташқи савдо бўйича давлатнинг экспорт сиѐсати


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet179/233
Sana10.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1760848
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   233
Bog'liq
Дарслик, ИДТТС

Ташқи савдо бўйича давлатнинг экспорт сиѐсати деганда 
мамлакатнинг рақобатбардош товарлар, хизматлар ва интеллектуал 
мулкларни жаҳон бозорида сотишга ва ушбу товарларни ишлаб чиқаришни 
рағбатлантиришга йўналтирилган чора-тадбирлар тушунилади. Экспорт 
қилувчи корхоналарни рағбатлантиришда давлат бюртмалари, бюджетдан 
молиялаш, имтиѐзли кредитлар бериш, илмий тадқиқот ва тажриба 
конструкторлик ишларини молиялаш ва ҳоказолардан фойдаланилади. 


368 
 
18.2.1-расм. Давлат ташқи иқтисодий сиѐсатнинг асосий шакллари. 
Ташқи савдо бўйича давлатнинг импорт сиѐсати деганда 
мамлакатга хариждан товарлар, ишлар, хизматлар ва интеллектуал 
мулкларни келинишини тартибга солишга йўналтирилган чора-тадбирлар 
тушунилади. Бундай тартибга солишнинг воситаси сифатида республика 
иқтисодиѐтини ҳимоя қилиш мақсадида импортни тўғридан-тўғри чеклаш 
хисобланади. Бунда лицензиялаш ва контингентлаш, импортга оид 
антидепинг ва компенсация божлари, энг кам импорт нархлари тизими ва 
ҳоказолар қўлланилади. 
Ташқи инвестиция сиѐсати хорижий инвестицияларини мамлакат 
худудига 
жалб 
этиш 
ва 
улардан 
фойдаланиш 
ҳамда 
миллий 
инвестицияларини хорижга олиб чиқишни тартибга солишга доир чора-
тадбирлар мажуидан иборат. 
Валюта сиѐсати давлат ва халқаро валюта-молия ташкилотлари 
тамонидан амалга ошириладиган валюта муносабатлари соҳасидаги 
иқтисодий чоралар ҳамда ташкилий шакл в усуллар йиғиндисини ташкил 
этади. Валюта сиѐсати давлатнинг валюта маблағларидан мақсадли 
фойдаланиш бўлиб, ўз ичига валюта маблағларини шакиллантириш ва 
ишлатишнинг асосий йўналишларини ҳамда бундай маблағлардан самарали 
фойдаланишга йўнатирилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишни олади. 
ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ СИЁСАТ 
Ташки савдо 
сиѐсати 
Ташқи инвестиция 
сиѐсати 
Божхона 
сиѐсати 
Валюта 
сиѐсати 
жорий сиѐсат 
узоқ муддатли 
сиѐсат 
ташқи савдога 
оид экспорт 
сиѐсати 
ташқи савдога 
оид импорт 
сиѐсати 
миллий 
инвестицияларни 
экспорти сиѐсати 
хорижий 
инвестицияларни 
импорти сиѐсати 
дисконт(фоиз) 
сиѐсати 
девиз сиѐсати 
валютада 
субсидиялаш 
валюта 
захираларини 
деверсификацияла
ш 
Ишчи кучининг 
ташқи миграция 
сиѐсати 
Ишчи кучини 
экспорти сиѐсати 
Ишчи кучини 
импорти сиѐсати 


369 
Валюта сиѐсатининг амал қилиш соҳаси бўлиб валюта бозори, 
қимматбаҳо металлар ва тошлар бозори ҳисобланади. Давлатнинг валюта 
сиѐсати дисконт ва девиз сиѐсатларига бўлиниб, молия тизимининг бир 
маромли фаолиятини ва мамлакат тўлов баланси мувозанатини таъминлаш 
каби вазифаларни қамраб олади. 
Дисконт сиѐсати инвестициялар харакатларини тартибга солиш ва 
тўлов мажбуриятларини мувозанатлаштириш, валюта курсини тахминий 
тузатиш учун фоизнинг ҳисоб ставкасидан фойдаланиш бўйича чаро-
тадбирлар тизимини ўз ичига олади. Ушбу сиѐсат пул талаби холатига, нарх 
динамикаси ва даражасига, пул массаси ҳажмига, қисқа муддатли 
инвестициялар миграциясига таъсир кўрсатишда намоѐн бўлади. Девис 

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   233




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling