Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet177/233
Sana10.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1760848
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   233
Bog'liq
Дарслик, ИДТТС

Асосий таянч тушунчалар 
Атроф 
табиий 
муҳит, 
атроф-муҳитнинг 
ифлосланиши, 
атмосферага 
ифлослантирувчи моддаларни чиқариш, ишлаб чиқариш чиқиндилар хавфли 
чиқиндилар, экология, давлатнинг экологик сиѐсати, экологик назорат,экологик 
хавфсизлик, экологик хавфсизликка таҳдидлар. 
Такрорлаш учун саволлар 
1. 
Атроф табий муҳит ва экология тушунчаларининг мазмуни ҳамда фарқли, 
ўхшашликлари нималарда ифодаланади? 
2. 
Экологик муаммоларнинг умумий келиб чиқиш сабаблари нималардан 
иборат? 
3. 
Ўзбекистоннинг экологик вазиятни тавсифлаб беринг? 
4. 
Ўзбекистондаги экологик муаммолар нималардан иборат? 
5. 
Орол фожиасининг вужудга келиб чиқиш сабаблари нималардан иборат? 
6. 
Орол бўйида вужудга келган экологик вазиятни тавсифлаб беринг? 
7. 
Ўзбекистонда экологик муаммоларни ҳал қилиш учун нималар амалга 
оширилган? 
8. 
Давлатнинг экологик сиѐсатининг моҳияти ва асосий йўналишлари 
нималардан иборат? 
9. 
Экологик назорат нима учун керак? 
10. Экологик назорат тизимини қандай ташкил этиш мумкин. 
11. Экологик назорат бўйича махсус ваколатли органларнинг вазифалари 
нималардан иборат? 
12. Экологик назоратни амалга оширишда Сиз талаба сифатида нима қила 
олишингиз мумкин? 
13. Ўзбекистонда 
экологик вазиятни яхшилаш, экологик хавфсизликни 
таъминлаш учун нима қилиш керак? 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


364 
18-БОБ. ЎЗБЕКИСТОНДА ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ 
ФАОЛИЯТНИНГ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ТАРТИБГА СОЛИНИШИ 
 
18.1. Давлатнинг ташқи иқтисодий сиѐсатининг моҳияти ва зарурияти 
Дунѐ мамлакатларининг жадаллик билан ривожланиб бораѐтганлиги, 
улар ўртасида ишлаб чиқариш алоқаларининг байналминаллашуви ва 
глобаллашуви, ҳамда иқтисодий алоқаларнинг кучайиши, ҳар бир давлатдан 
ташқи омиллардан оқилона ва самарали фойдаланиш, миллий иқтисодиѐтни 
ташқи таъсирлардан ҳимоялашга қаратилган ташқи иқтисодий сиѐсат 
юритишни талаб этади. Шу билан бирга, мамлакат иқтисодиѐтининг жаҳон 
иқтисодиѐти билан, ички бозорнинг ташқи бозорлар билан ўзаро ҳамкорлиги 
учун сифат жиҳатидан янги негизларини шакллантирадиган туб бозор 
ўзгаришларини амалга ошириш объектив равишда ташқи иқтисодий 
омилларни кучайтиришни тақозо этади. 
Давлатнинг ташқи иқтисодий сиѐсати - халқаро муносабатларда 
миллий манфаатларни таъминлаш борасидаги давлат фаолиятининг 
йўналиши ва соҳаси, шунингдек тегишли мақсад ва вазифаларни амалга 
оширишдаги аниқ чора-тадбирлар йиғиндисидир. Ташқи иқтисодий 
сиѐсатнинг моҳияти унинг давлат ва халқнинг суверенитетини таъминлашдан 
иборат бўлган, миллий манфаатларни ҳимоя қилиш бўйича механизмининг 
бутун саъй-ҳаракати ижтимоий-иктисодий интеграцион жараѐнларда 
миллий, минтақавий ва глобал хавфсизликни таъминлашда ўз ифодасини 
топади. 
Давлатнинг ташқи иқтисодий сиѐсати негизида ташқи иқтисодий 
алоқаларни тартибга солиш ва ишлаб чиқариш омилларининг халқаро 
тақсимланишида мамлакат иштирокини мақбуллаштириш тартибини 
белгилашга доирбир мақсадга йўналтирилган фаолиятлар ѐтади.
Ташқи иқтисодий сиѐсатнинг таркибий қисмлари бўлиб ташқи савдо 
сиѐсати, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва хориждаги миллий капитал 
қўйилмаларни тартибга солиш борасидаги сиѐсат, валюта сиѐсатилари 
ҳисобланади. Бундан ташқари мамлакатнинг иқтисодий хавфсизлигини 
таъминлаш билан боғлиқ бўлган алоҳида давлатлар ва минтақалар билан 
ташқи иқтисодий операцияларни амалга ошириш кўринишлари ҳам мавжуд. 
Ташқи иқтисодий сиѐсат ташқи иқтисодий фаолиятни ҳам тартибга 
солади. Кўплаб давлатларда мавжуд бўлган ташқи иқтисодий сиѐсат 
воситаларининг кенг доираси уларга ўз ташқи иқтисодий алоқалари 
таркибини ва уларни ривожлантириш йўналишларини шакллантиришга ҳам, 
бошқа мамлакатларнинг ташқи иқтисодий алоқалари ва ташқи иқтисодий 


365 
сиѐсатига ҳам фаол таъсир этиш имконини беради. Ташқи иқтисодий сиѐсат 
воситаларини савдо-сиѐсий механизм сифатида таърифлаш мумкин. 
Ташқи иқтисодий сиѐсатни шакллантириш учун унинг асосий 
тамойилларини аниқ ва равшан белгилаш лозим. Унда ташқи иқтисодий 
фаолият 
қатнашчиларининг 
хатти-ҳаракатларини 
иқтисодий-ҳуқуқий 
тартибга солишга асосий ўрин ажратилган бўлиб, умуммиллий манфаатларга 
мос келиши лозим. 
Давлатларнинг ташқи иқтисодий сиѐсатни норматив тартибга солиш 
негизида миллий ҳамда халқаро ҳуқуқ меъѐрлари ѐтади. Бироқ, давлатнинг 
ташқи иқтисодий сиѐсат соҳасидаги муносабатларини тартибга солишда 
миллий хуқуқий механизмларнинг ҳам аҳамияти катта. Бундай мсханизмлар 
ҳозирги кунда давлатнинг халқаро майдондаги стратегик фаолиятини 
белгилашда муҳим роль ўйнаб келмоқда. 
Ўзбекистон ташқи иқтисодий сиѐсатининг асосий мақсадлари ва уни 
амалга 
оширишга 
қаратилган 
чора-тадбирлар 
сифатида 
мамлакат 
тараққиѐтининг ҳар бир босқичида унинг ўз олдига қўйган вазифалари 
мавжуд бўлиб, давлатнинг иқтисодий сиѐсати бу вазифаларни бажарилишига 
қаратилмоғи керак. Мамлакат иқтисодий ривожланишининг ҳар бир босқичида 
давлат ташқи иқтисодий сиѐсатининг мақсадлари шу даврнинг ўзига хос 
хусусиятларига мос келиши керак. Улар орасида энг муҳимлари қуйидагилар: 

экспортни ривожлантириш ва унинг таркибий тузилишини 
яхшилаш; 

импортнинг таркибий тузилишини такомиллаштириш, яъни уни 
миллий ишлаб чиқаришни замонавийлаштириш ва кенгайтиришга қаратиш; 

ишлаб чиқарувчи кучларни сифат жиҳатидан янги босқичга 
кўтариш учун чет эл инвестицияларини жалб этиш
- мамлкатнинг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш, яъни маълум 
даражада ташқи иқтисодий фаолиятда экспорт-импорт операциялари, валютани 
олиб чиқиш, бошқа халқаро битимлар устидан давлат назоратини ўрнатиш. 
Давлатнинг ташқи иқтисодий сиѐсати аниқ белгиланган мақсадлар ва 
уларни амалга оширишга қаратилган асосий тадбирларни ўз ичига олади. 
Биринчидан, республика миллий иқтисодиѐтининг кучли экспорт бўғинини 
ташкил этувчи ва уни жаҳон бозорида муносиб ўринга эга бўлишини 
таъминловчи соҳаларини аниқлаш. 
Иккинчидан, иқтисодиѐтнинг экспорт бўғинида давлат томонидан қўллаб-
қувватлаш усулларидан кенг фойдаланиш. Бу усуллар қуйидагилардан иборат: 
- экспортга йўналтирилган ишлаб чиқаришни кенгайтириш учун имтиѐзли 
фоизлар бўйича узоқ муддатли кредитлар ажратиш; 


366 
- миллий инвестицияларни суғурталаш; 
- экспорт қилувчиларга миллий ишлаб чиқариш ва унинг хорижий 
рақобатчилари ишлаб чиқариши харажатлари ўртасидаги фарқни қоплаш; 
- давлат томонидан республикага илғор технологиялар, тажрибалар, 
билимларни кириб келишига субсидиялар ажратиш; 
- экспорт ва импортни лицензиялаш ѐки четга мол чиқаришга ва четдан 
уни олиб келишга рухсатномалар бериш; 
-ишлаб чиқариш жараѐнида қатнашувчи, хориждан келтириладиган хом 
ашѐ ва материаллар, асбоб-ускуналар ва жиҳозлар улушини босқичма-босқич 
камайтириш ва бошқалар. 
Шу билан бирга, ташқи иқтисодий сиѐсат миллий валютани 
мустаҳкамлаш ва уни бошқа валюталарга эркин алмашувини таъминлашни, 
ички нархларни жаҳон бозори нархларига яқинлаштириш мақсадида баҳолар 
ислоҳотини тугаллашни, ташқи иқтисодий фаолиятнинг меъѐрий ва ҳуқуқий 
асосларини халқаро талаблар даражасига етказишни назарда тутади. 

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   173   174   175   176   177   178   179   180   ...   233




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling