Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев


Ўзбекистонда экологик хавфсизликни кучайтиришнинг


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet174/233
Sana10.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1760848
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   233
Bog'liq
Дарслик, ИДТТС

17.3.Ўзбекистонда экологик хавфсизликни кучайтиришнинг 
йўналишлари 
Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А.Каримов 
―Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик 
шартлари ва тараққиѐт кафолатлари‖ асарида экологик хавфсизликни 
кучайтиришнинг қуйидаги асосий йўналишларини белгилаб берди: 
1. Тегишли технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш, заҳарли 
кимѐвий моддаларни қўллаш устидан қаттиқ назорат ўрнатиш, Ҳаво ва сув 
муҳитини инсоннинг ҳаѐтий фаолияти учун зарарли ѐки салбий таъсир 
этадиган моддалар ифлослантиришни тўхтатиш, қишлоқ хўжалик 
экинларини суғоришда сувни тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш. 
2. Қайта тикланадиган заҳираларни қайта ишлаб чиқаришнинг табиий 
равишда кенгайишини таъминлаган ҳамда қайта тикланмайдиган 
заҳираларни қатъий мезон асосида истеъмол қилган ҳолда табиий 
заҳираларнинг ҳамма турларидан оқилона фойдаланиш, тоғ-кон саноатининг 
чиқиндиларини ўзлаштиришни янада кенгайтириш ҳамда бузилган ерларни 
қайта яроқли ҳолга келтириш. 
3. Катта-катта ҳудудларда табиий шароитларни табиий заҳиралардан 
самарали ва комплекс фойдаланишни таъминлайдиган даражада аниқ 
мақсадга қаратилган, илмий асосланган тарзда ўзгартириш (дарѐлар оқимини 
тартибга солиш ҳамда сувларни бир ҳавзадан иккинчисига ташлаш, ернинг 
намини қочириш, сувчи қарши тадбирларини ва бошқаларни амалга 
ошириш). 
4. Жонли табиатнинг бутун табиий генофондини маданий экинлар ва 
ҳайвонларнинг янги турларини кўпайтириш ҳисобига бошланғич база 
сифатида сақлаб қолиш. 
5. Шаҳарсозлик ва туманларни режалаштиришнинг илмий асосланган
ҳозирги замон урбанизациясининг барча салбий оқибатларини бартараф 
1
http://uza.uz/oz/politics/zbekiston-prezidenti-shavkat-mirziyeev-bmt-bosh-assambleyasi-20-09-2017 


356 
этадиган тизимини жорий этиш йўли билан шаҳарларда ва бошқа аҳоли 
пунктларида аҳолининг яшаши учун қулай шароит яратиш. 
6. Экологик муаммоларига жаҳон жамоатчилиги эътиборини қаратиш, 
халқаро тузилмаларнинг заҳиралари, имкониятлари ва инвестицияларини ана 
шу муаммоларни ҳал қилишга жалб этиш
1

Экологик муаммоларни ҳал қилиш экологик хавфсизликни таъминлаш 
борасида Ўзбекистонда сиѐсат ишлаб чиқилган ва амалга оширилмоқда. 
Марказий Осиѐ ҳудуди хавфли табиий жараѐнлар ва ҳодисалар кенг доираси 
ичидадир. Улардан энг катта хавф туғдирувчилари зилзилалар, сув 
тошқинлари, сел оқимлари ва ер кўчишлари ҳисобланади. Ўзбекистон 
Республикаси ҳудудининг иқлими ва геологик хусусиятлари ҳамда халк 
хўжалик соҳаларининг инфраструктураси фавқулодда ҳолатлар юзага 
келиши юксак эҳтимолликларига (табиий офатлар, ишлаб чиқаришдаги 
фавқулодда ҳолатлар бахтсиз ҳодисалар ва фалокатлар) сабаб бўлади. 
Ўзбекистон Республикасининг ярмидан ортиқ ҳудудлари сейсмик фаол 
зоналарда жойлашган, бу ерларда 7 баллик кучга эга ер силкинишлари содир 
бўлиши мумкин. Саноат потенциалининг 87,5% ушбу ҳудудларда 
жамланган. Лекин шу билан бирга охирги 15-20 йиллар давомида нисбатан 
ссйсмик осойишталик кузатилмоқда, бу ортиқча сейсмик энергиянинг 
тўпланиши билан ифодаланадиган хавотирли белги ҳисобланади. 
Чорвоқ, Андижон (Ўзбекистон), Токтогул (Қирғизистон), Қайроқум, 
(Тожикистон), Каттақўрғон, Жанубий Сурхондарѐ сув омборлари тўғонлари 
зарарланишида айниқса хавотирли вазиятлар юзага келиши, буларнинг 
оқибатида республика ҳудудида сув босиш зоналари келиб чиқиши мумкин. 
Тожикистон тоғларида Усой уюми натижасида юзага келган Сарез кўли 
алоҳида хавфли ҳисобланади. Бу уюм тўсиғини ѐриб ўтилган ҳолда Бартоғ, 
Пяндж ва Амударѐ дарѐлари водийларида ҳалокатли тошқинлар юзага 
келиши мумкин. 
Мамлакатимизнинг тоғ ѐн бағри худудларининг барчаси, Фарғона 
водийси. Тошкент ва Сурхондарѐ вилоятлари сел хавфи кучли районлар 
ҳисобланади. Қорлар эрий бошлайдиган, узок вақт давом этадиган ѐмғирлар 
даври апрель - июнь ойларида селлар юзага келиши фаоллашиши 
кузатилади. Ҳозирги вақтда республикада атиги 5 та сел омборлари фаолият 
юритмоқда, холос. 

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   233




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling