Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев
минтақавий, миллий ҳамда маҳаллий миқѐсларга бўлиниб ўрганилади
Download 3.32 Mb. Pdf ko'rish
|
Дарслик, ИДТТС
минтақавий, миллий ҳамда маҳаллий миқѐсларга бўлиниб ўрганилади.
Кейинги йилларда асосий глобал муаммолардан - иқлим ўзгариши, озон туйнугининг қосил бўлиши ва Орол денгизи муаммоларини таъкидлаб ўтиш жоиз. Минтақавий муаммоларга эса глобал муаммолар билан бир қаторда сув ресурсларидан фойдаланиш, атроф-муҳитнинг трансчегаравий ифлосланиши, чўлланиш, юкумли ва ўта хавфли касалликларнинг таркалиши, табиий ва техноген тусдаги катаклизмларни, маҳаллий микѐсда - муайян худудларнинг радиацион ифлосланиши, ер ости сувларининг ифлосланиши, чикиндиларни тўпланишини келтириш мумкин. Маълумки республикамизда аҳоли зичлиги 1980- йилда бир квадрат километрга 35,6 киши тўғри келган бўлса 2006 - йилда бир квадрат километрга 57 кишига ортди. Шу тарзда аҳоли сони 2010 йилда республика аҳолиси 28,5 миллион кишини ташкил этди. Арид зона шароитларида, ахоли сони ўсиши билан антропоген тазйиқ (сувга ва ҳаѐт учун зарур бошқа воситаларга нисбатан эҳтиѐжнинг ўсиши) ортади. Бу республикамиз аҳолиси зич яшайдиган ҳудудларда қўшимча экологик, иқтисодий ва ижтимоии тазйиқларни вужудга келтиради. Ўзбекистон ҳудудида глобал минтақавий иқлимнинг ўзгариши окибатларини баҳолаш 2030 йилларга келиб, шимолий ҳудудларда ўртача йиллик ҳароратнинг ўсиши 2-3 даражага ва республика жанубий қисмида 1 даражага ўсиши, тоғли ҳудудларда анча камроқ таъсир кўрсатилиши кутилмокда. Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ѐғингарчиликлар микдорининг 5% фоизгача, Фарғона водийсида 15% фоизгача, республикамиз шимолий кисмида 15-20 % фоизгача ортириши кутилмоқда. Жаҳон экспертларнинг фикрига кўра, иклим ўзгариши бўйича Антарктида ва Гренландия музликларининг фаол эриши натижасида 2100 йилга келиб дунѐ океанининг сатҳи 18-59 см.га кўтарилади. Бу эса, ҳудудида ороллар жойлашган айрим мамлакатлар ва қирғоқ бўйи шаҳарларида мисли кўрилмаган даражада сув босишига олиб келиши мумкин. БМТ нинг ҳукуматлараро комиссияси томонидан тайѐрланган "Иқлим ўзгариши - 2007" маърузасида инсоният фаолияти натижасида глобал ҳароратнинг кўтарилишига оид инкор этиб бўлмас далиллар келтирилган. 100 йиллик учун берилган глобал башоратларга кўра, буғли газларни қискартириш чора- тадбирларни амалга оширганнинг ўзида ҳарорат 1.4 дан 5.8 Сга кўтарилиши 353 мумкин. Бу эса, албатта, атроф-муҳит, инсон саломатлигига салбий таъсирини ўтказади. Жаҳонда чучук сувни ишлатиш ҳажми йилдан йилга ортиб бормоқда, айни пайтда кўп мамлакатлар ахолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган асосий эҳтиѐжларини қондириш ва экотизимларнинг барқарорлигини сақлаш учун зарур даражадаги сув таъминотида кийинчиликлар сезмоқда. Сувга оид далилларга кўра, чучук сув захирасининг 70-90 фоизи ривожланаѐтган мамлакатларда экинларни етиштириш учун ишлатилади. Кундалик эҳтиѐжни қондириш учун эса аҳоли жон бошига кунига 50 литр сув зарур 1 . Сувга нисбатан ортиб бораѐтган талабларни ҳисобга олиш юзага келадиган муаммолар ва тахдидларнинг нечоғлик кенг кўламга эга эканидан, ва «ўзгариб бораѐтган дунѐ ҳаѐти»га теран нигоҳ билан қараш лозимлигидан далолат беради. Ўзбекистон Республикасида аҳолини ижтимоий муҳофаза килиш ва атроф-муҳитни ҳимоя этиш бўйича ишончли кафолат ҳамда чораларнинг амалга оширилишини таъминлаш, ўтказилаѐтган иқтисодий ислоҳотларнинг барча босқичида давлат сиѐсатининг энг асосий устувор йўналишларидан ҳисобланади. Иқтисодиѐт соҳасини эркинлаштириш орқали иқтисодий ислоҳотларни янада чукурлаштириш, институционал ўзгаришларни амалга ошириш, сувдан фойдаланувчилар уюшмаларини (СФУ) ривожлантириш, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чикарувчиларнинг ҳукук ва иктисодий мустакиллигини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Давлатнинг табиатни муҳофаза қилишга оид сиѐсати ва сувдан оқилона фойдаланиш ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида амалга оширилаѐтган чора-тадбирлар қуйидаги асосий тамойилларга асосланган: • атроф-муҳитни аҳоли турмуш даражасини оширишнинг муҳим омили сифатида саклаш ва кайта тиклаш бўйича иқтисодий ҳамда экологик сиѐсатни мувофиқлаштириш; • табиатнинг айрим таркибий қисмларини муҳофаза қилишдан экотизимларни умумий ва мажмуавий равишда ҳимоялаўга ўтиш; • жамиятнинг барча аъзоларининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, унинг хилма-хиллигини сақлаш ва вазиятни яхшилаш, аҳоли ҳаѐти учун қулай шароитларини яратиш борасидаги жавобгарлиги. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан оқиб ўтувчи 8 та дарѐлар, жумладан, Қашқадарѐ, Чирчиқ, Сурхондарѐ ҳамда Зарафшон, Қорадарѐ, Норин, Амударѐ ва Сирдарѐ трансчегаравий ҳисобланган дарѐлар ва 1 Манба: IWRM 354 республика ахамиятига эга бўлган 11 та ер ости чучук сувлари ҳосил бўладиган қудудларни ифлосланишдан муҳофаза қилиш мақсадида, Вазирлар Маҳкамасининг жами 1 1 та қарорлари, шу жумладан 3 та қарор - ер ости чучук сувлари ҳосил бўладиган 11 та ҳудуд бўйича (Тошкент вилоятидаги 2 та, Фарғона вилоятидаги 2 та, Самарқанд вилоятидаги 1 та, Андижон вилоятидаги 1 та, Наманган вилоятидаги 1 та, Қашкадарѐ вилоятидаги 1 та, Жиззах вилоятидаги 2 та ва Сурхондарѐ вилоятидаги 1 та манба бўйича), 8 таси - дарѐлар бўйича қабул қилиниб амалга оширилмокда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 28 августдаги 444-ф-сонли Фармойишига асосан, Табиатни муҳофаза килиш давлат қўмитаси ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги вакилларидан иборат Ўзбекистон делегацияси, 2008 йилнинг 1-4 сентябрь кунлари Франциянинг Монпелье шаҳрида ўтказилган 13-Бутунжаҳон сув конгрессида иштирок этдилар. Конгресснинг махсус сессиясида Ўзбекистон вакиллари томонидан "Марказий Осиѐда сув ва озиқ-овқат хавфсизлиги масалаларини кўриб чикиш, таҳлил килиш, баҳолаш ва карорлар қабул қилиш, БМТ ―Минг йиллик таракқиѐт мақсадларига эришиш чоралари‖ мавзуида тақдимот ҳамда ―Орол денгизи мисолида Марказий Осиѐ минтақасида экологик хавфсизлик муаммолари ва уларни хал қилиш йўллари‖ мавзуида маъруза килинди. Махсус сессия якуни бўйича резолюция қабул қилиниб, унда Марказий Осиѐда барқарорликка эришиш учун минтақадаги 6 та давлатлар томонидан трансчегаравий сув ресурсларини бошқаришнинг ягона стратегияси ишлаб чиқилиши зарурлиги қайд этилди. Маълумки, ҳозирги кунда Ўзбекистонда энг оғир ва мураккаб ижтимоий, иқтисодий ва экологик муаммолардан бири ҳисобланган Орол денгизи, уни қутқариш – бутун инсониятнинг умум вазифасидир. Ўттиз миллион йил давомида қалбий ѐтган буюк кўл, табиатнинг инсонга инъоми, ўттиз йил ичида (1957-1987 йиллар) Ер куррасида экологик мувозанатни менсимаслик натижасида пайдо бўлди. Ҳозирги кунда Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманистон Орол денгизини қутқариш ишида биргалашиб, муаммоларни ҳал қилиш йўлларини қидирмоқдалар, БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳамда анжуманлар минбаридан бу масалани қайта-қайта ўртага ташламоқдалар. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиѐев БМТ БошАссамблеясининг 72- сессиясида қилган нутқида ― Бугунги куннинг энг ўткир экологик муаммоларидан бири – Орол ҳалокатига яна бир бор эътиборингизни қаратмоқчиман. Мана, менинг қўлимда – Орол фожиаси акс эттирилган харита. Ўйлайманки, бунга ортиқча изоҳга ҳожат йўқ. Денгизнинг қуриши билан боғлиқ оқибатларни бартараф этиш халқаро 355 миқѐсдаги саъй-ҳаракатларни фаол бирлаштиришни тақозо этмоқда. Биз БМТ томонидан Орол фожиасидан жабр кўрган аҳолига амалий ѐрдам кўрсатиш бўйича шу йил қабул қилинган махсус дастур тўлиқ амалга оширилиши тарафдоримиз ‖ 1 , - деб таъкидлаган. Инсон ва табиат ўртасидаги муносабатларнинг уйғун баркамоллиги Шарқда ўзига хос хусусиятга эга. Бу борада Орол фожеасини унутмаган ҳолда, сув ва ерга бўлган тафаккурни ўзгартириш ҳамда ушбу заминдан азалдан қарор топган оби ҳаѐтга энг улуғ неъматлардан деб қараш борасидаги муносабатни қайта тиклаш зарур. Download 3.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling