Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев
Марказий Осиѐда XXI асрда сув манбаларининг чекланганлиги
Download 3.32 Mb. Pdf ko'rish
|
Дарслик, ИДТТС
- Bu sahifa navigatsiya:
- Марказий Осиѐда, шу жумладан Ўзбекистонда чўлга айланиш жараѐнлари тезлашиши алоҳида ташвишли ҳолатдир.
Марказий Осиѐда XXI асрда сув манбаларининг чекланганлиги
сабабли сув муаммолари билан боғлиқ вазиятнинг кескинлашиши мумкин. Сув манбалари билан таъминланганлик хусусида Ўзбекистон энг 1 Каримов И.А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиѐт кафолатлари. –Т.: Ўзбекистон, 1997. 131-134-бет. 357 ноқулай табиий ҳудудда жойлашган. Марказий Осиѐда гидрографик сув манбалари объектларининг нотекис тақсимланган. Сирдарѐ дарѐси хавзаси бўйича кўп йиллик ўртача дарѐ оқими йилига 37,9 км~ ташкил этади. Шу билан бирга кўп йиллар давомида ўртача Қирғизистонда йилига 28,0 км 3 (73,8 %), Ўзбекистонда - 5,59 км 3 (14,8 %) ва Қозоғистонда - 4,08 км 3 (10,8) дарѐ ресурслари шакланади. Амударѐ дарѐси басейни бўйича ўртача кўп йиллик ресурслари 78 км дан ортикни ташкил этади, улардан 62,9 км (80 % дан ортиғи) Тожикистон ҳудудида шаклланади, Ўзбекистонда 4,7 км~ (6%) қисми шаклланади. Марказий Осиѐда, шу жумладан Ўзбекистонда чўлга айланиш жараѐнлари тезлашиши алоҳида ташвишли ҳолатдир. Бу факатгина чўл ҳудудининг ўсиб боришидағина эмас, балки биолоғик маҳсулдорлиғи ўзгариш даражасида ҳам намоѐн бўлади. Чўлга айланиб бориш ер сатҳи биолоғик маҳсулдорлигини камайишига олиб келади ва унинг оқибати - аҳоли учун экологик ноқулайликларнинг келиб чиқишига, ўсимлик ва ҳайвонлар дунѐси турлари насли бузилишига сабаб бўлади. Охирги йилларда Марказий Осиѐла янги чўллар майдони деярли 100 минг км га ортган, баъзи районларнинг махсулдорлиги эса 50 % гача қисқарган. Чўлга айланиб бориш маълум даражада ижтимоий-иқтисодий кескинликка (чорвачилик маҳсулдорлигини камайишига ва касалликлар келиб чиқишининг ўсишига) сабаб бўлади. Чўллашишнинг асосий сабаби-сувдан нотўғри фойдаланиш ва маълум даражада - иқлим ўзгариши сабабли ҳудудлар ва акватория сув режимининг ўзгариши ҳисобланади. Орол, Устюрт тизими, Қоракум ва Қизилқум чўлларида, Тянь-Шан ва Помир тоғ ѐн бағирларида айникса чўлга айланиш жараѐнлари фаолдир. Ер ресурслари доимий равишда турли хилдаги эрозиялардан зарарланмоқда, шу жумладан сув эррозияси - 2790 минг га (суғориладиган - 339 минг гектар), шамол эррозиясига - 20478 минг га (суғориладиган - 2262 минг гектар), 2005 минг га (суғориладиган - 341 минг гектарда) бир вақтнинг ўзида ҳам сув, ҳам шамол эррозиясидан зарарланади Сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасида мамлакатда экологик вазиятни, ҳамда хўжалик субъектларини текширишни тартибга солиш, соғломлаштиришга қаратилган атроф-муҳитни муҳофазаси борасида қонунчиликка риоя қилиш назоратини таъминлаш ва табиий ресурслардан самарали фойдаланиш бўйича маълум ижобий натижаларга эришилди. Олиб борилган фаолият натижасида табиий муҳитнинг аҳволи яхшиланди, атмосферага зарарли ташламаларни ташлаш 358 ва ифлосланган оқава сувларни ташлаш қисқарди, чиқиндиларни хом-ашѐ сифатида иккинчи бор ишлатиш ошди. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича кабаул килинган атроф-мухитни муҳофаза килиш худудий Дастури асосида Ьухоро вилоятида автотранспорт воситаларидан атмосфера ҳавосига ташланаѐтган зарарли моддаларни камайтириш мақсадида, қатор транспорт воситалари газ ва дизель ѐқилғисига ўтказилди. Тошкент вилояти Олмалик тоғ-маталлургия комбинатида экологик тоза КБП-2 (кислород-барботаж эритув) ва СК-2 (олтингугурт кислотаси) мажмуаси қурилди, ―Янги-Ангрен ИЭС‖ да электрфильтрларни қайта жиҳозлаш ишлари давом эттирилди. ―Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи‖ унитар корхонасида ишлаб чиқариш қувватларини модернизациялаш ҳисобига этилсиз бензин ишлаб чиқариш хажмини юқори фоизга етказиш ишлари амалга оширилди. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар майдонини кенгайтириш ишлари янги боскичга чиқди. Бухоро вилоятида жойлашган ―Жайрон‖ экологик парваришхонаси майдони қарийб 4,7 баробарга кенгайди. Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ҳамда ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндиларини жойлаштириш ва кўмиш жойлари бўйича давлат кадастрини аниқ таҳлилий материаллари асосида юритиш ишлари ташкил этилди. ―2008-2015 йилларда Айдар-Арнасой кўллари тизимидан самарали фойдаланиш ва унинг экологик ҳолати барқарорлигини таъминлаш ҳаракатлар Дастури‖нинг бажарилиши, ўз амалий натижасини берди. Айдар- Арнасой кўллар тизимига Рамсар Конвенцияси доирасида Халқаро муҳофаза этиладиган кўллар мақоми берилиб, мазкур қўллар тизими Конвенция Котибияти томонидан 2008 йил 20 октябрда 1841-сон билан расман рўйхатга олинди. 2008 йилда Ўзбекистон республикаси ва Бирлашган Араб Амирлиги, Қувайт ҳукуматлари ўртасида, атроф-мухит муҳофазаси соҳасида ўзаро англашув меморандумлари имзоланди. Мазкур меморандум доирасида Узбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган йўрға-тувалоқни сунъий кўпайтириш шароитларини яратиш, уларнинг генофондини сақлаб қолиш ва турларини кўпайтириш мақсадида Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Бирлашган Араб Амирликларининг тувалоқларини сақлаш маркази билан ҳамкорликда Бухоро ва Навоий вилоятлари ҳудудларида парваришхоналар қурилиши якунига етказилди, жўжаларни парваришлаш учун тўлиқ таркибдаги ҳорижий жиҳозлик 14 та контейнерларнинг монтажи якунланди (инкубаторлар, озуқаларни тайѐрлаш учун махсус хоналар, 359 ветеринария шифохоналари, вольерлар), ташқи электр, сув, газ ва иссиқлик таъминоти тармоклари қурилди. Экологик хавфсизликни таъминлашнинг ҳозирги асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат: 1.Тегишли технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш. 2. Қишлоқ, ўрмон ва бошқа хўжалик тармоқларидаги табиий жараѐнларнинг кескин бузилишига олиб келадиган барча заҳарли кимѐвий моддаларни қўллаш устидан қаттиқ назорат ўрнатиш. 3.Ҳаво ва сув муҳитини инсоннинг ҳаѐтий фаолияти учун зарарли ѐки салбий таъсир этадиган моддалар билан ифлослантиришни тўхтатиш. 4. Қайта тикланадиган захираларни қайта ишлаб чиқаришнинг табиий равишда кенгайишини таъминлаган ҳамда қайта тикланмайдиган захираларни қатъий мезон асосида истеъмол қилган ҳолда табиий захираларнинг ҳамма турларидан оқилона фойдаланиш даркор. Download 3.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling