Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев
Давлат ташқи иқтисодий сиѐсатининг асосий йўналишлари
Download 3.32 Mb. Pdf ko'rish
|
Дарслик, ИДТТС
18.2. Давлат ташқи иқтисодий сиѐсатининг асосий йўналишлари
ва таркибий қисмлари. Бозор қонунлари асосида ривожланаѐтган ва давлат аралашуви юқори бўлган мамлакатларнинг барчасида давлат эркин халқаро айирбошлаш йўлига маълум тўсиқлар қўяди ва бундай ҳолат миллий манфаатларни ҳимоя қилиш зарурлиги билан тушунтирилади. Буларга мамлакат истеъмол бозорларини ҳимоялаш, ички бандликни ошириш, янги тармоқларни ривожлантириш ва ҳоказолар киради. Иқтисодий рақобатга бардошли бўлган давлатлар ҳам, бундай рақобатга чидамсиз давлатлар ҳам лицензиялаш ва квоталарни ўрнатиш, божхона божлари ва тарифларни киритиш, маҳсулот сифати ва унинг хавфсизлигини таъминловчи стандартларни ўрнатиш ҳамда ташқи иқтисодий фаолиятга таъсир этувчи бошқа бир қатор воситалардан кенг фойдаланадилар, шу орқали ўз ташқи иқтисодий сиѐсатларини юргизадилар. Давлат томонидан амалга ошириладиган мамлакатнинг ташки иктисодий фаолияти кундалик ва стратегик максадларга мувофик унинг ташки иктисодий сиѐсатига асосланган. Мамлакатнинг ташки иктисодий сиѐсати деганда, бошка мамлакатлар билан иктисодий алоқаларни ривожлантириш ва тартибга солишга каратилган фаолият тушунилади. Давлатни халқаро савдо жараѐнларига аралашуви даражасига кўра халқаро савдо сиѐсати протекционистик савдо сиѐсатига ҳамда эркин савдо сиѐсатига бўлинади. 367 Эркин савдо – давлатни ташқи савдо жараѐнларига аралашувини камайиши, яъни ташқи савдони эркин бозор талаби ва таклифига асосан ривожланиш. Протекционизм – тариф ва нотариф усулларини қўллаш орқали ички бозорни чет эл рақобатчиларидан химоя қаратилган давлат сиѐсати. Эркинлаштириш ва протекционизм сиѐсати дунѐдаги хар қандай давлат учун хос. Ҳозирги пайтда ташқи савдони эркинлаштиришга мойиллик кузатилаяпти. Бу жараѐн уч хил кўринишда амалга оширилаяпти: - алоҳида мамлакатлар ўртасидаги ўзаро савдода; - ягона божхона иттифоқига кирувчи алоҳида давлатлар ўртасида; - Жаҳон савдо ташкилоти, Савдо ва ривожланиш буйича БМТнинг конференциялари (ЮНКТАД), БМТнинг Европа иктисодий комиссияси (ЕИК) доирасида кўп томонлама келишувлар асосида амалга оширилади. Ташқи иқтисодий сиѐсат - бу миллий жорий ва стратегик мақсадларга мувофиқ ташқи иқтисодий муносабатлар соҳасида давлат идоралари томонидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар йиғиндисидир. Ташқи иқтисодий сиѐсатнинг макон жиҳати жаҳон ва мамлакат иқтисодиѐтига таъсир кўрсатишнинг асосий йўналишлари бўйича давлатнинг ҳаракатларини белгилайди. Ушбу белгига биноан, давлатнинг ташқи иқтисодий сиѐсати таркибига ташқи савдо сиѐсати, ташқи инвестиция сиѐсати, валюта сиѐсати, бижхона сиѐсати киради. (18.2.1.-расм.) Давлатнинг ташқи савдо сиѐсати халқаро даражада товарлар, ишлар, хизматлар, ахборотлар, интеллектуал фаолият натижалари билан амалга ошириладиган айирбошлашни қамраб олади ва экспорт ва импорт сиѐсатлари биргаликда ташқи савдо сиѐсатини ташкил этади. Download 3.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling