Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев


 Ташқи иқтисодий фаолиятни давлат томонидан тартибга


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet181/233
Sana10.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1760848
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   233
Bog'liq
Дарслик, ИДТТС

18.3. Ташқи иқтисодий фаолиятни давлат томонидан тартибга 
солишнинг билвосита ва бевосита усуллари 
Ҳозирги пайтда дунѐ мамлакатларида ташқи иқтисодий сиѐсатни 
юритишда юқоридаги ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда, ташқи иқтисодий 
фаолиятни тартибга солиш тизимидан самарали фойдаланилмоқда ва унинг 
таркибига кирган ташкилот ва муассасалар фаолияти такомиллаштирилмокда. 
Мамлакатимизда иқтисодиѐтни модернизациялаш шароитида ташқи иқтисодий 
фаолиятни бошқариш тизимининг асосий вазифалари бўлиб қуйидагилар 
ҳисобланади: 

республика миллий манфаатларига жавоб берувчи ва унинг жаҳон 
ҳамжамиятидаги ўрнини таъминловчи ташқи иқтисодий сиѐсатни 


372 
такомиллаштириш ва амалга жорий этиш; 

ташқи иқтисодий фаолиятни ташкил этишнинг қонуний асосларини 
такомиллаштириш ва янада эркинлаштириш; 

мулкчилик кўринишининг турли шаклларидан қатъий назар, ташқи 
иқтисодий фаолиятни барча иштирокчилари учун энг юқори самарадорликни 
таъминлаш, уларнинг фаолияти ва манфаатларини ҳимоя қилиш; 

миллий иқтисодиѐтнинг таркибий бўғинларини модернизациялашда 
ташқи иқтисодий омиллардан оқилона фойдаланиш. 
Ушбу вазифаларни амалга оширишда, ташқи иқтисодий фаолият 
иштирокчиларининг 
хатти-ҳаракатларини 
тартибга 
солишда 
ва 
эркинлаштиришда 
умумэътироф 
этилган 
қуйидаги 
усулларидан
фойдаланилади: ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солишнинг билвосита 
усуллар ва ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солишнинг бевосита 
(иқтисодий, маъмурий, меъѐрий-ҳуқуқий) усуллар. 
Ташқи иқтисодий фаолиятни давлат томонидан тартибга 
солишнинг билвосита усуллари бўлиб ташқи иқтисодий алоқаларда 
қатнашувчиларнинг иқтисодий манфаатлари, уларнинг даромадини 
тақсимлашга, битим шартларини бажаришга таъсир этувчи, божхона 
тарифлари ва божлари, турли солиқлар, валютадан тушган пулдан 
ажратмалар меъѐри, халкаро операцияларни кредитлаш ва суғурталашнинг 
фоиз ставкалари кабилар ҳисобланиб, у субъектларни у ѐки бу ҳаракатни 
танлаш имконини беради. 
Бевосита усуллари ичида божхона божлари ва тарифлари жуда муҳим 
ҳисобланади. Бож, бож пули – (араб. ўлпон, солиқ) – божхона назорати 
остида давлат томонидан мамлакат чегарасидан олиб ўтиладиган импорт 
товарлар, мол-мулк ва қимматбаҳо буюмлардан ундириладиган пул 
йиғимлари. У билвосита солиқ бўлиб, унинг товар чиқариш, товар киритиш 
ва мамлакат ҳудуди орқали ташиб ўтказиш учун (транзит) ундириладиган 
турлари мавжуд. Ўрта Осиѐда бож олиш ўрта асрлардан бошлаб давом этиб 
келган. Бож олувчи мансабдор тусқовул деб аталган. Ҳозирги даврда бож 
муайян товарлар рўйхати, товар миқдори, массаси, бирлиги, шунингдек, 
товар баҳоси (адвалор бож) бўйича белгиланган божхона тарифлари 
доирасида ундирилади. 

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   177   178   179   180   181   182   183   184   ...   233




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling