Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet184/233
Sana10.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1760848
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   233
Bog'liq
Дарслик, ИДТТС

Транзит божлари мамлакат ҳудудидантоварларни олиб ўтилаѐтганида 
божхона ҳудудида товарлардан ундириладиган божлар ҳисобланади. 
Бож олинадиган маҳсулотлар, бож олинмайдиган маҳсулотлар, олиб 
келиш ва олиб кетиш тақиқланган маҳсулотлар, шунингдек божхона 
божлари ставкаси, яъни уларнинг тартибга солинган рўйхати божхона 
тарифлари деб аталади.
Божхона тарифлари асосан миллий даражада қўлланилади ва бунда 
қатор вазифаларни бажаради. 
1) фискаль - давлат бюджети даромадларини тўлдириш манбаи бўлиб 
хизмат қилади; 
2) протекционистик - миллий ишлаб чиқарувчиларни чет эл рақобатидан 
ҳимоя қилади; 
3) тартибловчи, 
яъни 
ички 
махсулотлар 
бозорлари 
таркбини 
мувофиқлаштириш мақсадида махсулотни четга чиқишини чеклайди ва 
мамлакат иқтисодиѐтидаги етакчи тармоқ махсулотлари экспортини 
рағбатлантирилади. 
Кўпгина давлатлар протекционизм сиѐсатини иқтисодиѐтни тикланиши 
шароитида ўз ишлаб чиқарувчиларини чет эл рақобатидан ҳимоя қилиш 
мақсадида қўллайдилар. Акс ҳолда, маҳаллий корхоналар «синиши», 
жамиятда ишсизлик хавфи туғилади. 


375 
Божхона тарифлари ва божларидан ташқари, ташқи иқтисодий фаолиятни 
тартибга солишнинг иқтисодий, эгилувчан усуллари сифатида турли солиқлар 
кенг қўлланилади. Бунда фақат ташқи солиқ тизимидаги эмас, балки ички 
солиқ тизимидаги солиқ турларидан ҳам фойдаланилади. 
Кўпгина мамлакатларда импорт тушумларига солиқлар кенг қўлланилса, 
экспорт маҳсулотини сотишдан тушумларга солиқлар эса имтиѐзларга эгадир. 
Бу экспортни рағбатлантиришга, ички ва ташқи бозорлардаги нархлар фарқи кўп 
бўлганда ўз маҳсулотлари каби импорт маҳсулотларга ҳам мамлакат ичида 
сотиш учун бир хил шароитлар яратиш имконини беради. 
Ташқи иқтисодий фаолиятни давлат томонидан тартибга 

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   233




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling