Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев
Download 3.32 Mb. Pdf ko'rish
|
Дарслик, ИДТТС
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ташқи савдо
- Капитал миграци яси
- Ишчи кучи миграци яси
- 18.4.1- жадвал Ўзбекистон Республикаси ташқи савдосини эркинлаштириш босқичлари
18.3.1-жадвал
Ташқи иқтисодий фаолиятини тартибга солиш усулларининг умумий таснифи. Ташқи иқтисод ий муносаб ат- ларнинг кўрини шлари Билвосита (Таъриф) усуллар Бевосита (Нотариф) усуллар Иқтисодий Маъмурий Меъѐрий- ҳуқуқий Ташқи савдо Божхона божлари (экспорт, импорт божлари); Божхона тарифлари Экспорт ва импорт солиқлари; Валюта тушумидан ажратмалар меъѐрлари; Марказий банкка сотилиши мажбурий бўлган валюта тушумлариннг ҳисссаси. Лицензиялаш, квоталаш; Божхона божлари(мавсум ий, махсус, демпингга қарши, компенсацион); Экспортни ихтиѐрий чегаралаш; Пасайтирилган экспорт баҳоси; Энг кам импорт баҳолари; Экспорт субсидиялари; Жарималар. Махсулотлар баѐнномаси; Ташқи иқтисодий алоқа қатнашчилар ини рўйхатга олиш; Бошқа божхона расмиятчили клари. Махсулот сифати, товарларни ўраш ва маркировка лашга билдирилга н талаблар, меъѐр ва техник стандартла р Капитал миграци яси Кредитнинг фоиз ставкаси; Суғурта мукофотларин инг миқдори; ―Сузиб юрувчи‖ тартибга солинадиган валюта курси; Чет эл валютасини Молия операциялари учун лицензиялар; Корхона устав фондида хорижий капитал улушининг мумкин бўлган чегараси; Хорижий Сармоялаш, кредит бериш ва суғрта шартлари; Чет эллик сармоячилар учун иқтисод тармоқларин и аниқлаш; Қўшма ва чет эллик Валюта операцияла рини ошириш жараѐнига қўйиладига н талаб ва стандартла р. 380 сотувчи ва харидордан олинадиган мажбурий тўлов миқдори. валюта олиб келиш ва жорижга валюта олиб чиқиш миқдорини белгилаш. корхоналари ни бошқаришда миллий ходимларни иштирок этиш шартлари. Ишчи кучи миграци яси Ишчи кучи бозори(энг кам иш ҳақи миқдори); Ижтимоий суғурталаш шартлари; Четга чиқиш ва четдан келиш ҳужжатларини расмийлаштир иш учун тўланадиган божлар ва тўловлар. Мамлакатга келаѐтган шахслар учун квоталар; Ишга жойлашиш учун рухсат бериш. Ишчи кучини четдан келиши ва четга чиқишини расмийлашт ириш тартиби ва шартлари. Ишчи кучини таълими, малакаси, жинси ва ѐшига қараб қўлланилад иган талаб ва стандартла р. 18.4. Ўзбекистонда ташқи иқтисодий фаолиятни эркинлаштириш ва такомиллаштириш йўналишлари Ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари ҳақида фикр билдирилганда, асосан муайян мамлакатнинг товар экспорт-импорт операциялари, капиталлар, кредитлар, инвестициялар ҳаракати, ишчи кучи миграцияси ва улар билан боғлиқ бўлган муносабатлар назарда тутилади. Мустақилликнинг дастлабки босқичида экспортнинг асосий қисмини хом ашѐ ташкил этган бўлса, иқтисодиѐтни эркинлаштириш жараѐнида тайѐр маҳсулотларни экспорт қилиш жадаллик билан кўпайиб бормоқда. Ўзбекистонда давлатнинг ташқи иқтисодий соҳадаги сиѐсатини шакллантиришда режали иқтисодиѐтдан мерос бўлиб қолган иқтисодий алоқаларнинг хусусиятлари ҳам ҳисобга олинган. Унга кўра, анъанавий товарлар савдоси билан чекланиб қолиш, халқаро иқтисодий муносабатларнинг хизматлар ва ахборотлар, молия капитали ва ишчи кучи билан айирбошлаш каби турларини деярли ривожланмаганлигини, импортнинг экспортдан устунлигини, экспорт ва импорт структурасининг самарасизлиги: четга асосан 381 хом ашѐ чиқарилиб, четдан истеъмоли товарлари келтирилганлиги каби салбий жиҳатларини санаш мумкин. Бундай ҳолат республика иқтисодиѐтидаги номутаносибликни янада чуқурлаштирди. Шунинг учун ҳам, Ўзбекистонни жаҳон ҳамжамиятига қўшилиши республиканинг мавжуд имкониятларини объектив баҳолашни ва улардан миллий манфаатлар йўлида имкони борича тўлиқ фойдаланишни талаб қилади. Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларининг хатти-ҳаракатларини эркинлаштириш борасида изчил ислоҳотлар олиб борилди. Унга кўра, ислоҳотларнинг тадрижий ривожланиш босқичида дастлаб ташқи савдони тартибга солишнинг институционал ва ҳуқуқий базаси яратилиб, ташқи савдони тартибга солишда билвосита маъмурий усуллардан кенг фойдаланилган бўлса, кейинги босқичларда ташқи савдони тартибга солишнинг халқаро амалиѐтга мос келадиган бевосита иқтисодий усуллари жорий этилиб, экпортга йўналтирилган ташқи савдо сиѐсати олиб борилди. Ташқи савдони босқичма-босқич эркинлаштирилиши натижасида миллий валютани жорий операциялар бўйича конвертациялашувига эришилди (18.4.1- жадвал). 18.4.1- жадвал Ўзбекистон Республикаси ташқи савдосини эркинлаштириш босқичлари Биринчи босқич – 1991-1994 йй. Импорт ўрнини қоплаш сиѐсатининг юритилиши. Ташқи савдони тартибга солишнинг институционал ва ҳуқуқий базаси яратилди. Ташқи савдо сиѐсатида нотариф усуллари етакчилик қилди. Иккинчи босқич – 1995-1997 йй. Ташқи савдони тартибга солишнинг халқаро амалиѐтига мос келадиган дастаклари жорий қилинди. Бу давр миқдорий чекловларининг қисқариши ҳамда кенг миқѐсда экспорт ва импорт божларини фаол қўллаш даври ҳисобланади. Учинчи босқич – 1997-1999 йй. Бу давр ташқи савдони эркинлаштиришни чуқурлаштириш, тариф ва нотариф усулларини соддалаштириш, мамлакат экспорт салоҳиятини оширишга қаратилган савдо сиѐсатининг юритилиши, экспорт божларининг бекор қилиниши, экспортга йўналтирилган сиѐсатнинг олиб брилиши билан изоҳланади. Тўртинчи босқич – 2000-2003 йй. Ташқи савдони ва валюта бозорини эркинлаштиришга қаратилган янги давр ҳисобланади. 2002 йилнинг 1 июлидан бошлаб импорт тарифининг уч поғанали ставкалари (0; 10; 30) жорий этилди. Бешинчи Ўзбекистон ташқи савдосини эркинлаштириш босқичи. 382 босқич – 2003 йилдан 2016йилга қадар Ташқи савдони босқичма-босқич эркинлаштириш натижасида миллий валютанинг жорий операциялар бўйича конвертациялашувига эришилди. Бу, ўз навбатида, экспортга йўналтирилган иқтисодиѐтни ривожлантириш учун кучли рағбатлантириш бўлди. Олтинчи босқич-2017 йилдан бошланди. Ташқи иқтисодий фаолиятни янада эркинлаштиришнинг янги босқичи. Валюта бозори ва ташқи иқтисодий фаолиятни эркинлаштириш, хусусан қўшни давлатлар билан иқтисодий алоқаларни ривожлантириш. Экспортни янада рағбатлантириш мақсадида техник жиҳатдан тартибга солиш тизимини халқаро стандартларга уйғунлаштириш Республикамизда ҳам экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида миллий ишлаб чиқарувчиларга ўзи ишлаб чиқарган товар (иш, хизмат)ларни экспорт қилганида бир қатор солиқ имтиѐзлари кўзда тутилган. Жумладан: Download 3.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling