Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев
Download 3.32 Mb. Pdf ko'rish
|
Дарслик, ИДТТС
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ташқи иқтисодий алоқа қатнашчиларини рўйхатга олиш
- Маҳсулот баѐнномаси
усуллари
Маъмурий ва меъѐрий-ҳуқуқий тартибга солиш усуллари ҳам у ѐки бу ташқи иқтисодий фаолиятни чегаралашга, ѐ рағбатлантиришга қаратилган. 378 Бу битимларни тузиш ва амалга ошириш тартиби, техник стандартлар, маҳсулотлардан фойдаланиш хусусиятлари, ишчи кучи сифати, валюта операцияларини амалга ошириш муддати, даражаси ва бошқаларга қўйиладиган талаб ва меъѐрлар билан боғлиқ турли хил маъмурий тадбирлардир. Маъмурий характердаги давлат томонидан тартибга солишнинг ўзига хос чоралари сифатида ташқи иқтисодий алоқа қатнашчиларини рўйхатга олиш, маҳсулотлар баѐнномаси ѐки божхона баѐнномасини тақдим этиш ҳисобланади. Ташқи иқтисодий алоқа қатнашчиларини рўйхатга олиш — бу ташқи иқтисодий фаолият субъектларини ҳисобга олиш ва расмийлаштиришнинг маълум тартибидир. Рўйхатга олиш ўрнатилган шаклда тўлдирилган рўйхатга олиш варақасини тақдим этиш, рўйхатга олинганлик рақамини бериш, ташқи иқтисодий алоқа қатнашчиларини расмий равишда чоп этиладиган Давлат рўйхатлари тўпламига киритиш ва рўйхатга олинганлик ҳақидаги гувоҳномани беришни ўз ичига олади. Рўйхатга олинганлик ҳақидаги маълумот тезда тармоқ ташкилотлари ва давлат ҳамда маҳаллий ҳокимият ташкилотларига етказилиши лозим. Маҳсулот баѐнномаси - бу ташқи иқтисодий алоқа қатнашчисининг маҳсулотни давлат чегарасини кесиб ўтаѐтгани ҳақида ушбу мамлакатда ўрнатилган қоидаларга мувофиқ берган расмий аризасидир. У икки кўринишда, яъни божхона баѐнномаси бўйича ва товар-транспорт ҳужжатлари бўйича (етарли малака ва тажрибага эга бўлган ташқи иқтисодий бирлашмалар учун) амалга оширилади. Баъзи фуқаролар мамлакатга киришда ва чиқишда ташилаѐтган буюмлар, мулк, шу жумладан валюта ҳақида баѐнномани бир хил андозадаги варақаларга тўлдиришлари лозим. Капитални олиб келиш ва олиб чиқишни тартибга солиш ва валюта билан чегаралаш чора-тадбирлари ўзаро чамбарчас боғлиқ. Бу тадбирларга фойдани хорижга ўтказиш шарти, хорижий сармоядорлар учун қулай иқтисодиѐт тармоқларини аниқлаш, миллий ходимларнинг корхонани бошқаришда қатнашиш шарти ва бошқалар киради. Ҳар бир мамлакат ички ва жаҳон бозорида вужудга келган вазиятни ҳисобга олиб, ташқи иқтисодий фаолиятга таъсир этишнинг у ѐки бу воситасини умуммиллий вазифаларни ҳал этишга йўналтирган ҳолда фаол қўллайди. Ушбу воситаларни қуйидагича таснифлаш мумкин(18.3.1-жадвал): |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling