Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet220/233
Sana10.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1760848
1   ...   216   217   218   219   220   221   222   223   ...   233
Bog'liq
Дарслик, ИДТТС

Солиқ имтиѐзисолиқ тўловчиларнинг айрим тоифаларига қонун 
ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқ тўлашдан тўлиқ, қисман ва 
вақтинча озод қилиш шакли. 
Солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибисолиқ солишнинг 
айрим тоифадаги солиқ тўловчилар учун белгиланадиган ҳамда айрим 
турдаги солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашнинг, шунингдек улар 
юзасидан солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг махсус қоидалари 
қўлланилишини назарда тутувчи алоҳида тартиби. 
Солиқ ставкасисолиқларни ҳисоблашда солиқ базасининг ҳар бир 
бирлиги ҳисобига тўғри келадиган солиқ меъѐри. 
Солиқ юки маблағларни бошқа фойдаланиш мумкин бўлган 
йўналишлардан олиб, солиқларни тўлаш учун йўналтириш орқали вужудга 
келадиган иқтисодий чекловлар даражаси бўлиб, одатда солиқ тўловчининг 
муайян даврда бюджетга тўланган солиқлар ва бошқа мажбурий 
тўловларнинг йиғиндиси сифатида намоѐн бўлади. Мамлакат миқѐсида солиқ 
юки даражасини солиқларнинг ялпи ички маҳсулотдаги салмоғи орқали 
ифодаланади. 
Солиқлар – белгиланган ва муайян миқдорларда ундириладиган, 
мунтазам, қайтариб берилмайдиган ва беғараз хусусиятга эга бўлган, 
бюджетга йўналтириладиган мажбурий пул тўловлари тушунилади. 
Солиқларни унификация қилиш – солиқ механизмини соддалаштириш 
мақсадида иқтисодий моҳияти, солиққа тортиш объекти ўхшаш бўлган солиқ 
турларини бирхиллаштириш. 
Ташқи қарзмамлакат ҳукумати, молия-кредит ташкилотлари, йирик 
корхоналарининг бошқа мамлакатлар молия-кредит муассасаларидан қарзга 
олган молиявий маблағларининг жами ҳажми. 
Ташқи нодавлат қарзлармамлакатдаги хусусий шахслар (молия 
муассасалари, корхоналар ва аҳоли) томонидан бошқа мамлакатлар молия-
кредит муассасаларидан қарзга олган молиявий маблағларининг жами 
ҳажми. 

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   216   217   218   219   220   221   222   223   ...   233




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling