406
конституция ва қонунларнинг нормалари бошқа ҳуқуқий нормалардан устун
туради.
Кредит – жисмоний ва юридик шахсларнинг вақтинчалик бўш
маблағларларини муайян тамойиллар асосида қайтариш шарти билан
фойдаланишга бериш жараѐнида вужудга келган иқтисодий муносабатлар
мажмуи.
Кутилаѐтган инфляция даражаси – мавжуд ижтимоий-иқтисодий
ахборотлар, маълумотлар асосида алоҳида шахс ва корхоналар томонидан
кутиладиган бўлғуси даврдаги инфляция даражаси.
Кучли давлат – омма фаолиятига асосланган кучли бошқарув тизимига,
ривожланган иқтисодиѐт, юксак маънавиятга эга бўлган давлат.
Бундай
давлат мустаҳкам иқтисодий, ҳуқуқий ва маънавий асосга эга бўлади. Унинг
қудрати фуқаролар ҳамжиҳатлиги, жамиятдаги дўстлик ва бағрикенглик, ҳар
бир фуқаронинг онглилик даражаси, давлат бошқарувидаги фаол иштирокига
асосланади.
Кучли давлатдан кучли жамият сари – мустаҳкам иқтисодий асосга
эга бўлган, демократик қадриятлар қарор топган,
маънавий–маърифий
юксакликка эришган ва бошқарувнинг демократик услублари шаклланган
давлатдан жамоат ва нодавлат ташкилотлари ҳал қилувчи ўрин тутадиган
жамоатчилик фикри, ташаббуси ва давлат
идоралари устидан назорати
устувор аҳамият касб этадиган, фуқаролар ўзини-ўзи бошқариш
идораларининг роли муттасил ортиб борадиган жамиятга ўтиш концепцияси.
Do'stlaringiz bilan baham: