Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet214/233
Sana10.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1760848
1   ...   210   211   212   213   214   215   216   217   ...   233
Bog'liq
Дарслик, ИДТТС

Реал даромаднарх даражаси ўзгаришини ҳисобга олиб, аҳолининг 
ихтиѐрида бўлган даромадга сотиб олиш мумкин бўлган товар ва хизматлар 
миқдори бўлиб, реал даромад аҳолининг ихтиѐрида бўлган даромаднинг 
харид қувватини билдиради. 
Турмуш сифати – жамият фаровонлиги даражасини намоѐн этувчи ва 
моҳиятига кўра унинг ўлчови ҳисобланувчи тушунча. 
Глобал молиявий-иқтисодий бозоржаҳон мамлакатлари ўртасидаги 
молиявий-иқтисодий алоқаларни ягона хўжалик тарзида амал қилишига 
асосланган муносабатлар. 
Диверсификация – (лотинчадан diversus- ҳар хил ва facere-қилмоқ, 
бажармоқ)ишлаб чиқаришнинг самарадорлигини ошириш, маҳсулот ва 
хизматларни сотиш бозорларини кенгайтириш мақсадида тармоқ ва 
корхоналар фаолият соҳаларини кенгайтириш, маҳсулот ва хизматлар 
ассортиментларини кўпайтириш. 
Диверсификация стратегиясикорхона фаолиятини мавжуд 
маҳсулотлар ва бозорлар турини кенгайтириш орқали ривожланиш 
стратегиясидир. Диверсификация стратегияси корхоналарнинг ишлаб 
чиқариш ва тижорат фаолиятини ривожлантиришнинг энг етакчи замонавий 
тенденциялардан бири ҳисобланиб, у орқали корхоналарни бозор шароитида 
вужудга келадиган турли қалтисликларга бўлган рақобатбардошлигини 
оширади. Диверсификация стратегияси – корхоналарда янги маҳсулотлар 


404 
линияларини ишга тушириш, қўшма корхоналар тузиш, бошқа корхоналарни 
сотиб олиш ва бошқа турли услубларда амалга ошириши мумкин.
Дивиденд – акционерлик жамияти соф фойдасидан акция эгаларига 
тўланадиган қисми бўлиб, у акционерларга нақд пул ѐки акциялар билан 
тўланади. 
Жаҳон банки – 1944 йилда Халқаро валюта жамғармаси билан бир 
вақтда тузилган биринчи давлатлараро инвестиция институтидир. Банк 
ўзининг фаолиятини 1946 йил 25 июндан бошлаган.

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   210   211   212   213   214   215   216   217   ...   233




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling