Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев


Download 3.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet212/233
Sana10.11.2023
Hajmi3.32 Mb.
#1760848
1   ...   208   209   210   211   212   213   214   215   ...   233
Bog'liq
Дарслик, ИДТТС

Пул массаси ҳар қандай мамлакат иқтисодиѐтида товарлар ва 
хизматлар айланишини таъминлайдиган, хусусий шахслар, институционал 
мулкдорлар (корхоналар, бирлашмалар, ташкилотлар ва б.) ва давлат эгалик 
қиладиан нақд ва нақд пулсиз харид ҳамда тўлов воситалари мажмуидир. 
Корпоратив облигациялар корпоратив ташкилий тузилмалар 
(юридик шахслар) томонидан ўзининг фаолиятини молиялаштириш учун 
муомалага чиқарилган қарз инструментлари. 
Валюта бозори хорижий валюталар ѐки хорижий валютадаги тўлов 
ҳужжатлари бўйича операцияларни амалга ошириш билан боғлиқ иқтисодий 
муносабатларнинг алоҳида соҳаси.
Мамлакат иқтисодиѐтининг рақобатбардошлилиги – мамлакатнинг 
ўрта ва узоқ муддатга иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини таъминлаб 
туриш қобилияти. 
Миллий иқтисодиѐтнинг рақобатбардошлилиги – иқтисодиѐтнинг 
тўловга қодир талабга мос келувчи, иқтисодий ўсиш ва турмуш сифатини 
оширишни таъминлайдиган товар ва хизматлар ишлаб чиқариш ва ички 
ҳамда ташқи бозорларда сотиш қобилияти. 
Иқтисодиѐтнинг таркибий тузилиши – иқтисодиѐтнинг турли қисм 
ва бўлаклари ўртасидаги пропорциялар ва ўзаро нисбатлар. 
Таркибий ўзгаришлар сиѐсати – давлат томонидан амалга 
ошириладиган, иқтисодиѐтнинг таркибий тузилишини такомиллаштириш
унинг самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирлар мажмуи. 
Кооперация алоқалари – маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича бир ѐки бир 
неча корхонанинг ҳамкорлиги. 
Маҳаллийлаштириш – импорт қилинадиган тайѐр маҳсулот, бутловчи 
буюмлар ва материалларни мамлакатда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш 
орқали унга бўлган ички талабни қондириш ва экспортини йўлга қўйиш. 
Истеъмол бозоридаги мутаносиблик – истеъмол бозорига таклиф 
этилаѐтган товарлар ва хизматлар ҳажми билан аҳолининг тўловга қодир 
талабининг ўзаро мослиги. 

Download 3.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   208   209   210   211   212   213   214   215   ...   233




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling