Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев
Download 3.32 Mb. Pdf ko'rish
|
Дарслик, ИДТТС
5.3.Ўзбекистонда
ижтимоий-иқтисодий ривожланишни прогнозлаштириш ва дастурлашнинг устувор йўналишлари. Ўзбекистонда бозор иқтисодиѐтини тартибга солишни таъминлашда Иқтисодиѐт вазирлиги муҳим роль ўйнамоқда. Унинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: ижтимоий-иқтисодий тараққиѐтнинг концепциялари қисқа ва узоқ муддатли режалари, республика ва минтақаларга оид тармоқ дастурларини ишлаб чиқиш; аҳолини социал ҳимоялашга оид таклифларни асослаб бериш, меҳнат фаолияти ва тадбиркорлик имкониятларини кўпайтириш, иқтисодий аҳволни соғломлаштириш йўлларини белгилаш; бозор муносабатларига ўтишнинг асосий қоида ва йўналишларини . шакллантириш ва унга мос равишда хўжалик механизми, бошқарув шакллари ва услубларини такомиллаштириш; халқ хўжалиги тузилмасини қайта қуришга, ишлаб чиқарувчи кучларини оқилона жойлаштиришга оид таклифлар тайѐрлаш; халқ хўжалиги балансларини тузиш асосида иқтисодий номутаносибликларни бартараф этишга оид таклифларни ишлаб чиқиш; экспорт-импорт ишларини давлат йўли билан тартибга солиш ва рағбатлантириш соҳасидаги йўналишларни белгилаш. Иқтисодиѐт вазирлиги ушбу вазифаларни бажариш орқали иқтисодиѐтни давлат томонидан тартибга солиш воситаси сифатида муҳим ўрин тутади. Жойларда Иқтисодиѐт вазирлигининг бўлимлари вазифасини Иқтисодиѐт бош бошқармалари амалга оширадилар. Вилоят, шаҳар ва туманларда ҳокимнинг иқтисодиѐт ва ижтимоий ривожлантириш (иқтисодиѐт, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият), масалалари бўйича ўринбосари ва унинг 4 штат бирликка эга котибияти минтақа иқтисодиѐтини бошқаради. Минтақа иқтисодиѐтини бошқаришда минтақа Иқтисодиѐт бош бошқармаси муҳим роль ўйнайди. Бошқармада минтақа ва ҳудудни комплекс ривожлантириш прогнозлари ва мониторинги йиғма бўлими, инвестициялар ва инвестиция дастур-лари, Ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантириш прогнозлари ва мониторинги, уй-жой коммунал хўжалиги, Бозор 95 инфратузилма-сини ривожлантириш, саноат, коммуникация тизимларини ва ахбо-рот технологияларини ривожлантириш, Соғлиқни сақлаш ва таълимни ривожлантириш, Бандлик, аҳоли турмуш даражаси ва истеъмол бозори ҳамда Молия бўлимлари фаолият юритади. Иқтисодиѐт бош бошқармаси минтақа хўжалигини кенг қамровли ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш билан шуғулланади. Шаҳар ва туманларда Иқтисодиѐт ва ижтимоий ривожлантириш (иқтисодиѐт, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият) масалалари бўйича ҳоким муовини Иқтисодиѐт бўлимига раҳбарлик қилади. Шаҳар,туман Иқтисодиѐт бўлими қуйидаги вазифаларни бажаради: туман иқтисодиѐти, унинг тармоқлари ривожланиши кўрсат- кичларини, тенденцияларини изчил таҳлил қилиш; туман иқтисодиѐтидаги мавжуд номутаносибликларини аниқлаш; ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг корхоналар ҳамда иқтисодиѐт тармоқлари бўйича қисқа, ўрта муддатли прогнозлари ва дастурларини ишлаб чиқиш; туманнинг экспорт потенциалини ривожлантиришни рағбат- лантириш бўйича таклифлар тайѐрлаш, товарлар (ишлар, хизмат-лар) экспорти прогнозларини тайѐрлаш; аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаш, истеъмол бозо-рини товарлар ва хизматлар билан тўлдириш асосида туман аҳоли-си фаровонлигини оширишнинг йўналишлари ва аниқ йўлларини белгилаш; туман иқтисодиѐтининг ривожланиши аҳволи тўғрисида йил-лик ва ҳар чораклик маърузалар тайѐрлаш, унинг ривожланишидаги номутаносибликларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар тайѐрлаш; иқтисодиѐт тармоқларидаги барча инвестициялардан самара-ли фойдаланиш устидан назоратни амалга ошириш; иқтисодий, шу жумладан, маҳаллий ресурслардан самарали фойдаланиш асосида ишлаб чиқарувчи кучлар жойлаштирилиши юзасидан таклифлар тайѐрлаш. Ўзбекистон Республикаси ҳудудлари ижтимоий-иқтисодий даражаси ва иқтисодий-табиий салоҳиятидаги фарқлар уларни истиқболда ҳудудий ва тармоқ хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш жараѐнларини такомиллаштиришни тақозо этади. Ҳудудни иқтисодий ривожлантиришни барқарорлаштириш стратегиясини асослашнинг қуйидаги йўналишларини инобатга олиш мақсадга мувофиқдир: 96 - ҳудуд ривожланишини бошқариш самарадорлигини ошириш мақсадида иқтисодий ва ижтимоий жараѐнларни таҳлил қилиш; бу босқичда ҳудуднинг эришган иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш даражаси таҳлил қилинади; - ҳудудни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш стратегиясини асослаш; ривожланишни прогноз қилиш; стратегия асосланиб, ҳудуд ривожланишини тартибга солиш методлари танланади; - концепция ишлаб чиқиш ва ҳудуд ривожланишини давлат ва бозор механизмлари орқали тартиблаш методларини танлаш; - ҳудуднинг молиявий ресурслари ўсишини прогноз қилиш; бюджет даромад қисмини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш йўлларини излаш; бюджет даромад қисмини тўлдиришнинг янги манбаларини аниқлаш, турли мулкчилик шаклларига асосланган тадбиркорликдан, хорижий инвесторлардан ва нобюджет жамғармаларидан қўшимча маблағларни жалб этиш 1 . Республика ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқишда мақсадли- дастурлаш услубидан фойдаланилади. Бу услуб пировард натижага эришиш учун иқтисодий ресурсларни йўналтиришни таъминлашни ифодалайди. Унинг ѐрдамида энг муҳим иқтисодий, ижтимоий ва илмий-техникавий ривожланиш муаммолари ҳал этилади. Бу муаммолар амалда тармоқлараро ѐки ҳудудлараро тавсифга эга бўлиб, халқ хўжалиги аҳамиятига эга бўлади. Мақсадли дастурлар ўрта ва узоқ муддатга мўлжаллаб корхона, мамлакат ва халқаро миқѐсда тузилади. Дастурлар ўз ичига пировард ва оралиқ мақсадларни, вазифаларни, уларни амалга ошириш чора-тадбирларни, ресурслар таъминотини олиши керак. Дастур мақсади ўлчамга эга бўлиши, чора-тадбирлар тизими эса пировард ва оралиқ мақсадларни амалга ошириш нуқтаи назаридан ишлаб чиқилиши лозим.Мақсадли ҳудудий дастурлар ҳудудий ривожланишни тартибга солишнинг самарали методи сифатида давлат, маҳаллий, жамоавий, шахсий манфаатларни уйғунлаштириши ҳамда жамиятнинг барча аҳоли табақаларини давлатнинг ҳудудий сиѐсатини амалга оширишга даъват этадиган, йўналтирадиган бўлиши керак. Шунингдек, ҳудудни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш дастурлари мамлакатда амал қилаѐтган қонунлар, ҳуқуқий меъѐрий хужжатлар асосида ишлаб чиқилиши лозим. Ҳудудни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишдан кўзланган асосий мақсад ҳудудий иқтисодиѐтни 1 Қаранг: Регулирование территориального развития в условиях рыночной экономики / Под ред. Б.М.Штульберга. -М., 1993-С 73; Содыков А.М. Основы регионального развития: теория, методология, практика– Т.: IQTISOD-MOLIYA; 2005. – С 165. 97 унинг табиий-иқтисодий салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва ташқи манбаларни жалб этиш йўли билан мутаносиб ва оқилона ривожлантиришдан иборатдир. Download 3.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling