Ҳасан Абулқосимов Мурод Абулқосимов Соҳибжон Топилдиев
Пул-кредит сиѐсати воситаларининг иқтисодиѐтни тартибга
Download 3.32 Mb. Pdf ko'rish
|
Дарслик, ИДТТС
9.3. Пул-кредит сиѐсати воситаларининг иқтисодиѐтни тартибга
солишдаги роли Давлатнинг кредит тизими устидан ҳам маълум назорат ўрнатиши муҳим аҳамиятга эгадир. Бунинг учун пул эмиссия қилиш ҳуқуқига эга бўлган ва пул муомаласини тартибга соладиган Марказий Банк ташкил этилган. Бундан ташқари, давлат ихтиѐрида бир қанча ихтисослашган банклар бўлиши лозим. 155 Оқибатда, ишбилармонларнинг банк операцияларини кредит ва молиявий тизим орқали тартибга солиш имконияти вужудга келади. Ўзбекистон Республикасида иқтисодий ислоҳотларнинг биринчи босқичида кредит-пул сиѐсати соҳасида қуйидаги устувор йўналишларни амалга ошириш асосий вазифалар қилиб белгиланди: - Марказий банк бошчилигида ҳамда кенг тармоқли мустақил тижорат ва хусусий банклар икки босқичли тизимини вужудга келтириш, республика ҳудудида йирик чет эл банкларининг бўлимлари ҳамда ваколатхоналарини очиш учун қулай шароитларни яратиш; - барқарор пул муомаласини таъминлаш, кредит ва накд пул эмиссияси, жами пул массасининг асоссиз ўсишини кескин чеклаш; - Ўзбекистон Республикасининг миллий пулини муомалага киритиш учун зарур иқтисодий ва ташкилий шарт-шароитлар ҳамда имкониятларни яратиш 1 . Ушбу устувор йўналиш ва чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида ―Банклар ва банк фаолияти тўғрисида‖ги Қонун қабул қилинди. Унинг асосида икки босқичли банк тизими амалда шаклланди. Марказий банк эмиссия банки бўлиб, унинг зиммасига бошқа ривожланган мамлакатлардаги марказий банкларга хос бўлган вазифалар юклатилди. Собиқ тармоқ доирасида иш юритувчи давлат банклари тугатилиб, Агросаноат банки ва саноат-қурилиш банки ихтисослаштирилган ҳиссадорлик-тижорат банкларига айлантирилди. Шунингдек, ташқи иқтисодий фаолият миллий банки тузилди ва у муваффақиятли иш олиб бормоқда. Ҳозирги даврда, жаҳон банк амалиѐтида пулга бўлган талаб ва таклифни, хусусан, пул массаси, молия бозорлари ҳамда банк тизими ликвидлилигини самарали тартибга солишда очиқ бозордаги операциялар, ҳисоб ставкаси сиѐсати, мажбурий захиралар сиѐсати, валюта сиѐсати каби бозор иқтисодиѐтининг бир қатор замонавий восита ва механизмлари кенг қўлланмоқда. ―Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида‖ги Қонунда монетар сиѐсатнинг: очиқ бозордаги операциялари; Марказий банкнинг ҳисоб операциялари; Марказий банкнинг операциялари бўйича фоиз ставкалари; мажбурий резерв талаблари ва Марказий банкнинг қайта молиявий таъминлаш каби воситалари қайд этилган. Download 3.32 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling