Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани халқ таълими бошқармасига қарашли 25-умумтаълим мактабининг йиғилиш баённомаси


Download 436.36 Kb.
Sana31.01.2023
Hajmi436.36 Kb.
#1145101
Bog'liq
25- мактаб-2


Қашқадарё вилояти Деҳқонобод тумани халқ таълими бошқармасига қарашли 25-умумтаълим мактабининг йиғилиш
БАЁННОМАСИ

Деҳқонобод тумани 24 октябрь 2022 й.



ҚAТНAШДИЛAР:
Қарши Давлат университети Aлгоритмлар ва дастурлаш технологиялари кафедрасининг доценти Н.Бегматова, 25 - мактаб директори Т. Панжиев, Информатика ва ахборот технологиялари фан ўқитувчиси С. Панжиев хамда мактабнинг ўқувчилари.
КУН ТAРТИБИ:
1. “Электрон жадваллар (Microsoft Office Excel) ва тақдимот ҳужжатлари (Microsoft Office Power Point) билан ишлаш кўникмалари мавзусидаги ўқув курси ташкил этилиши ҳақида.
ЭШИТИЛДИ:
Йиғилиш раиси 25-мактаб директори Т. Панжиев сўзга чиқиб, қуйидагиларни таъкидлади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси томонидан жорий йилнинг 31 июль куни “Соғлиқни сақлаш, таълим соҳаларида замонавий
ахборот технологияларини жорий этилишида ҳамда “Рақамли Ўзбекистон-2030” стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини таъминланишида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва келгусидаги вазифалар муҳокамаси тўғрисида” ўтказилган 2-сон йиғилиш баёнида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида умумтаълим мактаблари битирувчи синф ўқувчиларини компьютер саводхонлиги бўйича билимларини ошириш мақсадида 2022 йилнинг 5 сентябридан бошлаб дастур асосида ўқитишни ташкил этиш вазифаси белгиланган. Ўқувларни ташкил этишда олий таълим муассасасида АКТ соҳаси бўйича ўқув машғулотларини олиб бораётган мутахассис ўқитувчилар,докторантлар, магистрлар жалб этилган.

  • Шу мақсадда Қарши ДУ “Aлгоритмлар ва дастурлаш технологиялари” кафедрасининг доценти Н.Бегматова томонидан компьютерда ишлаш кўникмаларини шакллантириш бўйича ўқув курси ташкил этилди. Ўқув курсининг “Электрон жадваллар (Microsoft Office Excel) ва тақдимот ҳужжатлари (Microsoft Office Power Point) билан ишлаш кўникмалари мавзусидаги дарси қизиқарли ташкил этилди. Мавзу тақдимот материллари асосида интерфаолликда баён этилди. Дарс жараёнида тарқатма ва тақдимот материалларидан унумли фойдаланилди. Шу билан биргаликда электрон жадваллар муҳаррирининг фойдаланувчи интерфейси, асосий тушунчалар хақида, китоблар, листлар ва ячейкалар устида бажариладиган амаллар,жадваллар билан ишлаш, маълумотлар билан ишлаш, шрифтнинг асосий параметрлари ва уларни ўзгартириш усуллари, электрон жадвалларда график объектларни қўллаш хақида маълумот берилди. Тақдимот тузилиши ва дизайни, тақдимот муҳаррирининг фойдаланувчи интерфейси, тақдимот материалларини тайёрлаш дастурининг белгиланган мақсади ва асосий вазифалари, тақдимотни яратиш усуллари, тақдимотни кўриш режимлари хам тушунтириб ўтилди.





Маърузачи ўқувчилар томонидан берилган саволларга етарли ва


тушунарли жавоб берди.

Мактаб директори: Т. Панжиев
Download 436.36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling