Асосий тушунча ва атамалар
Тадбиркорлик деганда – кишиларнинг фойда олиш мақсадида таваккалчилик асосида ўз маблағлари, мулки, билими ва имкониятларини ишга солиб, товар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш фаолияти тушунилади.
Тадбиркорлик фаолияти – тадбиркорлик субъектлари томонидан қонун хужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган, ўзи таваккал қилиб, ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад олишга қаратилган ташаббускорлик фаолиятидир.
Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 2-майдаги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг №328-сонли янги таҳриридаги “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни 3-моддаси.
Бизнес – эса қонунчилик доирасида, ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад топишга қаратилган ҳар қандай ишбилармонлик фаолиятидир.
Тадбиркор – тадбиркорлик лаёқатига, яъни қандайдир турдаги товар ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш жараёнини ташкил эта олиш борасида билим, кўнима ва тажрибага эга шахс.
Тадбиркорликнинг ташкилий – ҳуқуқий шакллари
Якка тартибдаги тадбиркорлик (ЯТТ)
Микрофирмалар
Оилавий тадбиркорлик (корхона)
Ҳусусий корхоналар
Маркетинг – бозор талабларини ўрганишга асосланган ҳолда маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотишни ташкил этиш.
Маркетингнинг мақсади – истеъмолчилар талабини максимал даражада қондириш орқали юқори фойда олиш ҳамда товар сотишнинг энг юқори ҳажмини таъминлаш
Бунинг учун маркетингнинг қуйидаги вазифалари орқали эришилади.
товар ва хизматларга бозор талаби ва уни қондириш билан боғлиқ
муаммоларни ўрганиш;
бозордаги рақобат ва рақобатчиларни ўрганиш;
товар сотишнинг самарали усулларини аниқлаш;
талабга мувофиқ ҳолда товар ишлаб чиқаришни режалаштириш;
товар ва хизматлар тўғрисида ахборот билан таъминлаш;
Do'stlaringiz bilan baham: |