Асосий тушунча ва атамалар Тадбиркорлик деганда


Download 21.48 Kb.
bet3/5
Sana04.04.2023
Hajmi21.48 Kb.
#1328796
1   2   3   4   5
Bog'liq
Asosiy tushuncha va atamalar

Тадбиркорлик риски – ресурслардан самарали фойдаланиш мумкин бўлган ҳолатдан четга чиқиш ва бунинг оқибатида ресурсларни йўқотиш хавфи.
Тадбиркорнинг ҳуқуқи – давлат томонидан тадбиркор учун фойдаланиши белгиланган ёки рухсат берилган хатти-ҳаракатлар қоидалар мажмуи.
Тадбиркорнинг жавобгарлиги – бу тадбиркор хатти-ҳаракатининг белгиланган қонун меъёрлари, ижтимоий ва ахлоқий мувофиқлиги юзасидан жавоб бериш мажбурияти.
Тадбиркорнинг мажбурияти – давлат томонидан тадбиркор учун риоя этилиши ёки бажарилиши шарт этиб белгиланган хатти-ҳаракатлар қоидалари мажмуи.
Таннарх – маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг пулдаги ифодаси.
“Ягона дарча” маркази – аҳоли ва корхоналарга турли давлат хизматлари кўрсатиш, шу жумладан тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтказиш билан шуғулланувчи махсус идора.
Якка тартибдаги тадбиркорлик – юридик шахс ташкил этмасдан хусусий тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш шакли.
Ҳунармандчилик фаолиятини амалга ошираётган якка тартибдаги тарбиркор товарлар тайёрлаш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) учун кўпи билан 5 нафар шогирдни уларга тегишлича ҳақ тўлаган ҳолда жалб этишга ҳақлидир.
Ёшлар тадбиркорлиги – мамлакатда тадбиркорлик фаолиятининг 18 ёшдан 35 ёшгача бўлган тадбиркорлари томонидан амалга оширилаётган қисми.
Агрофирма – фермер, деҳқон ва шахсий ёрдамчи хўжаликлар томонидан ётиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда сотиш билан шуғулланувчи корхона.
Бизнес лойиҳа – муайян бизнес ғояни амалга ошириш билан боғлиқ барча тадбирлар баён этилган ҳамда самарадорлиги асосланган ҳужжат.
Бизнес-режа – тадбиркорлик фаолиятини бошлашдан олдин унинг тавсифи, фаолият даврлари, кўзда тутилаётган сарф-харажат ва кутилаётган фойда каби муҳим жиҳатлари баён этилган ташкилий-иқтисодий кўринидаги хужжат.
Деҳқон хўжалиги – оила бошлиғига берилган томорқа ер участкаларида оила аъзоларининг шахсий меҳнати асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштирадиган ва реализация қиладиган оилавий майда товар ҳўжалиги.
Фермер хўжалиги – ижарага берилган ер участкаларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи, мустақил хўжалик юритувчи субъект.

Download 21.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling