Асосий тушунча ва атамалар Тадбиркорлик деганда


Менежмент – корхона фаолиятини мувоффаиқятли юритиш мақсадида уни бошқаришнинг усуллари ва тамойиллари мажмуидир. Тижоракт банки


Download 21.48 Kb.
bet2/5
Sana04.04.2023
Hajmi21.48 Kb.
#1328796
1   2   3   4   5
Bog'liq
Asosiy tushuncha va atamalar

Менежмент – корхона фаолиятини мувоффаиқятли юритиш мақсадида уни бошқаришнинг усуллари ва тамойиллари мажмуидир.
Тижоракт банки – аҳоли, фирма ва ташкилотларга хизмат кўрсатувчи банк.
Депозит – омонат ёки банкка қўйилган маблағ.
Кредит – банк томонидан мижозларга бериладиган қарз.
Кредит фоизи – берилган қарздан фойдаланганлик учун кредит олувчи томонидан банкка тўланадиган ҳақ.
Кредитнинг йиллик фоиз ставкаси – йил давомида қарздан фойдаланганлик учун тўланадиган қўшимча ҳақнинг асосий қарз миқдорига нисбатан фоиз миқдори.
Миркокредит – қарз олувчига тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун энг кам иш ҳақининг 1000 баравари миқдоридан ошмайдиган суммада тўловлиги, муддатлилик ва қайтариш шартлари асосида бериладиган пул маблағларидир.
Маъсулияти чекланган жамият (МЧЖ) – аъзолари жамият мажбуриятлари бўйича фақат ўзлари қўшган улуш доирасида жавобгар бўладиган жамият.
Микрофирма – муайян соҳадига ишловчилар сони жиҳатидан энг кичик бўлган юридик шахс кўринишидаги кичик тадбиркорлик субъекти.
Оилавий корхона – юридик шахс ташкил этган ҳолда амалга ошириладиган оилавий тадбиркорлик шакли. Оилавий корхона иштирокчиларининг энг кам сони 2 кишидан оз бўлмаслиги керак.
Оилавий тадбиркорлик – оила аъзолари ва уларнинг қариндошлари томонидан ташкил этиладиган тадбиркорлик фаолияти.
Рақобат – бу юқори натижа ва мавқега эга бўлиш учун бозор иштирокчилари ўртасидаги иқтисодий кураш.
Шахсий ёрдамчи хўжалик – қишлоқ жойларда яшовчи фуқароларнинг ўз томорқасидаги шахсий меҳнати орқали қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш билан шуғулланишига асосланган оилавий хўжалик.
Стартап – (ingliz – “spartup company”, “startup” – ҳаракатни бошлаётган) – ўз фаолиятини инноватсион ғоялар ёки технологияларга асосланган ҳолда юритувчи янги ташкил этилагн компания, фирма ёки бизнес лойиҳа.
Таъсис шартномаси – муассасаларнинг корхонани ташкил этиш чоғида ўзаро келишиб олинган асосий шартларини ифодаловчи юридик ҳужжат.
Тадбиркор – тадбиркорлик лаёқатига, яъни қандайдир турдаги товар ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш жараёнини ташкил эта олиш борасида билим кўникма ва тажрибага эга шахс. Тадбиркорларни давлат руйхатидан ўтказиш иш кўламига қараб 7 кундан 1 ой муддатгача қилиб белгиланган.

Download 21.48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling