Дивидент – акция эгасининг фирма фойдасидан оладиган улуши.
Акция – бу унинг эгаси акциядорлик жамияти капиталига ўзининг маълум ҳиссасини қўшганлигига ва унинг фойдасидан дивидент шаклида давромад олиш ҳуқуқи борлигига гувохлик берувчи қимматли қоғоз.
Акциядорлик жамияти (АЖ) – муассасалар (акциядорлар)нинг ихтиёрий ҳиссалари аслсида ташкил этилган бизнес юритиш шакли.
Кластер – муайян ҳудудда жамланган ўзаро боғлиқ ташкилотлар гуруҳи.
Устав фонди – таъсисчилар ёки иштирокчиларнинг ўзлари ташкил этган компания, хўжалик жамиятига давстлабки киритган ва доимий улуш ҳисобланадиган моддий ва пул маблағлари мажмуи.
Таъсис шартномаси – муассасаларнинг корхонани ташкил этиш чоғида ўзаро келишиб олинган асосий шартларини ифодаловчи юридик ҳужжат.
Айланма маблағ – ишлаб чиқариш жараёнида бир марта иштирок этиб, ўз моддий кўринишини ўзгартирадиган ресурс шаклидаги маблағ.
Қўшимча қиймат солиғи (ҚҚС) – соддалаштирилган ҚҚСнинг базавий ставкаси 15%ни ташкил этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |