Ассалому алейкум! Мавзу


Download 0.5 Mb.
bet1/5
Sana23.02.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1225109
  1   2   3   4   5
Bog'liq
13 мавзу Аҳмадия мусулмон жамоаси

Факультет: Исломшунослик Кафедра: ICESCO Гуруҳ: ИСЛОМШУНОСЛИК Курс: 2 Фан: АҚИДАВИЙ ЙЎНАЛИШ ВА ОҚИМЛАР Мавзу: АҲМАДИЯ ИСЛОМ ЖАМОАСИ Ўқитувчи: доцент, PhD Хабибулло Сагдиев

АССАЛОМУ АЛЕЙКУМ!

МАВЗУ

АҲМАДИЯ ИСЛОМ ЖАМОАСИ

РЕЖА:

  • «Аҳмадия» истилоҳда;
  • Мирза Ғулом Аҳмад ҳаёти;
  • Мирза Ғулом Аҳмад фаолияти;
  • Аҳмадия мусулмон жамоаси таълимоти;
  • Халифалар даври.

«АҲМАДИЯ» ИСТИЛОҲДА

19-аср охирида Мирзо Ғулом Aҳмад Қодионий томонидан Британия Ҳиндистонида (Панжоб шаҳри) асос солинган мусулмон (ислоҳотчи) жамияти

АДАБИЁТЛАРДА УЧРАЙДИГАН НОМЛАРИ

  • Аҳмадия (Аҳмадиёт);
  • Аҳмадийлик жамоаси;
  • Аҳмадийлик ислом жамоаси (Аҳмадийлик ислом жамоати) – расман;
  • Қодионлийлик.

МИРЗА ҒУЛОМ АҲМАД ҲАЁТИ

  • Исми: Мирза Ғулом Аҳмад.
  • Туғилган санаси: 1835/1250 йил, Махаража Ражита Сингх бошқарган давр.
  • Туғилган манзили: Ҳидистон, Қодиён қишлоғи.
  • Ота-онаси: отаси – Мирза Ғулом Муртазо; онаси – Чираг Биби.
  • Уруғи: Бобурийлар оиласи (ҳидистонлик уйғурлар), бундан ташқари аждодлари Барлос уруғигача етиб боради.
  • Саёҳати: Деҳли, Лахор.
  • Иш фаолият соҳаси: 1864 дан то 1868 йиллар орасида –қозихона хизматчиси; 1868 йилдан кўчмас мулк билан шуғулланган.
  • Вафот йили: 1908/1326 Лахор шаҳри.
  • Дафн қилинган ери: Қодиён қишлоғи

МИРЗА ҒУЛОМ АҲМАД УСТОЗЛАРИ

  • Фозил Аҳмад: илк устозларидан (10 ёшлигида);
  • Фозил Илахи: Қуръон, араб ва форс тилларини ўрганган.
  • Гул Али Шоҳ: 17 дан 18 ёшгача таҳсил олган.
  • Отаси – Мирза Ғулом Муртазо: тиббиёт ишларини ўрганган.

МИРЗА ҒУЛОМ АҲМАД ФАОЛИЯТИ

  • Қасамиёт қабул қилиш (Байъат): 1882-йилда Мирзо Ғулом Aҳмад Aллоҳ таоло уни илоҳий ислоҳотчи қилиб тайинлаганини эълон қилади. Бироқ у ҳали ўз тарафдорларидан байъат олишга шошмай туради. 1888 йил декабрь ойида у, Aллоҳ таоло ўз тарафдорларидан байъат олишга амр қилганини эълон қилди. 1889 йил январь ойида у рисола нашр этади, унда ўз издошлари бутун умри давомида риоя қилишлари керак бўлган содиқлик қасамининг 10 шартини баён қилади. 1889-йил 23-мартда Aҳмадия ислом жамоасига асос солади. Шу куни унинг 40 нафар издошлари унга содиқлик қасамини келтирадилар.
  • Унинг даъволари: Мирзо Ғулом Aҳмад кўпчилик мусулмонлар эътиқод қилган Исо Масиҳ тимсолидаги қўмондон эмас, балки ваъда қилинган Масиҳ ва Маҳдийларнинг ҳар иккисини битта шахсда жам қилган эканлигини даъво қилади. Унинг таъкидлашича, барча дунё динларда башорат қилинган Пайғамбарликнинг иккинчи марта келишлиги унинг шахсида ошганлигини айтади.
  • Деҳлига сафари: 1892-йилда Мирзо Ғулом Aҳмад ўша даврда диний таълим маркази ва кўплаб таниқли дин пешволарининг маскани ҳисобланган Деҳлига сафар қилади. У ўз даъволарининг тўғрилигига ойдинлик киритиш учун у ерга боради. У рисола нашр этиб, унда илоҳиётчиларни Исо пайғамбарнинг ҳаёти ва ўлими ҳақидаги оммавий мунозараларида иштирок этишга чақиради. Мирзо Ғулом Aҳмад бу мунозара учун зарур бўлган учта шартни таклиф қилади: 1) хавфсизликни таъминлаш учун бу баҳсларда полиция ҳозир бўлиши керак дейди; 2) Мунозаралар ёзма равишда бўлиши керак дейди (ҳисоб олиб бориш учун); 3) Мунозара Исо пайғамбарнинг ҳаёти ва ўлими ҳақида бўлиши керак дейди.
  • Ой ва қуёш тутилиши: Ваъда қилинган Масиҳ ва Маҳдийликни даъво қилганидан сўнг, рақиблари ундан самовий аломатлар (мўъжиза)ни намоён бўлишини талаб қилдилар. Aҳмадий-мусулмонлари бу башорат 1894-895 йилларда, яъни Мирзо Ғулом Aҳмаднинг ваъда қилинган Масиҳ ва Маҳдийликни даъвосини эълон қилинганидан деярли уч йил ўтиб амалга ошганини таъкидлайдилар.

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling