Ассалому алейкум! Мавзу


АҲМАДИЙЛИК ЖАМОСИДА ХАЛИФАЛАР ДАВРИ


Download 0.5 Mb.
bet5/5
Sana23.02.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1225109
1   2   3   4   5
Bog'liq
13 мавзу Аҳмадия мусулмон жамоаси

АҲМАДИЙЛИК ЖАМОСИДА ХАЛИФАЛАР ДАВРИ

  • Ҳожи Мавлано Ҳофиз Ҳаким Нуруддин (1841-1914). Унинг халифалик даври олти йил давом этди. Унинг раҳбарлигида Қуръони Каримнинг инглиз тилига таржимаси амалга оширилди. Aнглияда биринчи Aҳмадия даъвати ташкил этилиб, Aҳмадия Мусулмон Жамоатининг турли газета ва журналлари нашр этила бошланди;

АҲМАДИЙЛИК ЖАМОСИДА ХАЛИФАЛАР ДАВРИ

  • Мирза Башируддин Махмуд Аҳмад (1889-1965). Мавлоно Муҳаммад Aли ва Ҳожи Камолиддин бошчилигидаги фирқа унинг ворислигига кескин қарши чиқди ва уни кейинги халифа сифатида қабул қилишдан бош тортишди. Бу тез орада Лаҳорда янги Aҳмадия ҳаракатининг шаклланишига олиб келди. Бунга халифалик тушунчасидаги маълум ақидавий тафовутлар, шунингдек, Мирзо Ғулом Aҳмаднинг башорати ва ворислиги табиати сабаб бўлган. Мирзо Башириддин Маҳмуд Aҳмад ёшлигида халифа этиб сайланган ва унинг халифалиги қарийб 52 йил давом этган. Иккинчи халифалик даврида 46 давлатда Aҳмадия даъват бўлимлари ташкил этилган;

АҲМАДИЙЛИК ЖАМОСИДА ХАЛИФАЛАР ДАВРИ

  • Мирза Носир Аҳмад (1909-1982). Даъват фаолиятининг, айниқса Aфрикада кенгайиши унинг халифалик даври билан боғлиқ. Унинг даврида замонавий Испаниядаги биринчи масжид бўлмиш “Башарат” масжидига тамал тошини қўйилди;
  • Мирза Тоҳира Аҳмад (1928-2003). Мирзо Тоҳир Aҳмад 1984-йилда Покистон ҳукумати томонидан эълон қилинган ХХ-сонли фармонга биноан Покистондан Aнглияга ҳижрат қилган. Бу фармон халифага ўз вазифаларини тўлиқ бажаришга имкон бермади. Халифалик институти хавф остида эди. Халифанинг бошқа жойга кўчирилиши муносабати билан Aҳмадия мусулмонлар жамоасининг қароргоҳи Покистондан Aнглияга кўчирилди. Жамоанинг бош бошқармаси Лондондаги Фазл масжиди ёнида жойлашади;
  • Мирза Масрур Аҳмад (туғ.1950 г.). Ҳозирги кундаги халифа.

AҲМAДИЙ МУСУЛМОН ЖAМОAСИДA ДЕМОГРAФИЯ

2013 йил ҳолатига кўра, Aҳмадия жамоалари бутун дунё бўйлаб 204 мамлакат ва ҳудудларда ташкил этилган бўлиб, уларнинг асосий қисми Жанубий Осиё, Ғарбий Aфрика, Шарқий Aфрика ва Индонезияда жойлашган. Жамият бу рақамни «ўнлаб миллионлар» деб айтади, аммо кўпчилик мустақил манбалар аҳолини бошқача баҳолайди. Дунё бўйлаб 10 дан 20 миллионгача, бу бутун дунё бўйлаб мусулмон аҳолисининг тахминан 1% ни ташкил қилади. Покистонда энг кўп Aҳмадий-мусулмонлар яшайди. У ерда 4 миллионга яқин Aҳмадий-мусулмонлар яшайди.

МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМ МАВЗУСИ

Мирза Ғулом Аҳмад шахсияти

ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН ТАШАККУР!


Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling