Атмосфера, гидросфера ва уларни экзоген геологик жараёнларга таъсири
Download 1.17 Mb.
|
Атмосфера
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳаво массасиининг ҳаракати
- А Д А Б И Ё Т Л А Р
Атмосфера, гидросфера ва уларни экзоген геологик жараёнларга таъсири. Атмосфера геологик ва рельеф ҳосил қилувчи фаолиятнинг ташқи агентларидан бўлиб, унинг таъсири катта ҳисобланади. Атмосфера Ер иссиқлик балансининг таркиб топтиргани, Ер юзига иссиқлик ва намгарчилик тарқалишини сабабчиси бўлгани учун литосфера юзасига, гидросфера ва биосфера катта таъсир кўрсатади. Атмосфера харакати денгиз ва океанларда мураккаб сув оқимларини хосил қилиб, тўлқинлар хосил бўлишига сабабчи бўлади. Атмосферадаги ҳаво таркибида сув буғлари ва томчилари, муз ва туз кристаллари, органик ва ноорганик чанглар иштирок этади. Қуруқлик юзидан, гидросферадан транспирация натижасида буғланган сувлар ҳаво таркибида иштирок этади ва унинг миқдори ҳаво хажмининг 0,01-4 % ни ташкил қилади. Ҳаво таркибидаги сув буғларининг миқдорига қараб мутлақ намлик, нисбий намлик ва намлик етишмаслик гурухлари ажратилади. Ҳаво, сув буғлари билан тўйинганда сув томчиларига айланади ва бу жараён нисбий харакатда кечса муз кристалларига айланади. Ҳаво таркибидаги чанглар асосан шамол орқали хосил бўлиб, атмосферанинг шаффофлигига катта таъсир кўрсатади, кўриш имкониятини пасайтиради, қуёш нурини Ерга етиб келишини қийинлаштиради. Чангнинг миқдори баландлашган сари камайиб боради. Конденсация жараёнида чанглар ядро бўлгани учун ёғинлар пайдо бўлишига чанглар катта таъсир кўрсатади. Ер юзидаги ҳавонинг харорати кенглик минтақаларига боғлиқ бўлиб, экватордан жанубий ва шимолий қутблар томон камайиб боради. Катта, бир хил хароратлар йил бўйи тропик кенгликларда, қолган кенгликларда эса фасллар бўйича ўзгариб туради. Бу ўзгаришлар денгизларда камроқ бўлса материкларда катта миқдорни ташкил қилади. Бунинг сабаби қуруқлик ва денгизларнинг ўзига хос исиши билан боғлиқ. Қуруқлик учун ёзда кучли ва тез исиш содир бўлса, қишда кучли совиш кузатилади. Океан сувлари ёзда секин ва кучсиз исийди, қишда секин совийди. Гренландияда ва айниқса Антрактидада йил бўйи совуқ нисбий хароратлар сақланиб туради. Шимолий яримшарда қиш ойларида совуқ нисбий хароратлар маркази бўлиб Сибирнинг шимолий-шарқий (Верхоянск, Оймякон) ва Канада худудларида ҳисобланади. Ҳаво хароратини тарқалиши Ер юзидаги босимнинг ва шамолнинг тарқалишига сабабчи бўлади. Ҳаво босими ва шамолнинг хосил бўлиши. Денгиз юзида харорат 00С бўлганда 1м3 ҳавонинг оғирлиги 1,3 кг га тенг бўлади. Бу кўрсаткич ер юзасидан кўтарилган сари камайиб боради. Денгиз сатхига атмосфера 1м2 юзага 10333 кг босим билан таъсир кўрсатади, бу симоб устунининг 760 мм га ёки 1 атм.га тенгдир. ҳозирги замонда ҳаво босимини миллибарда (мб) кўрсатилади. 1мб=0,75мм симоб устунига тенгдир. 1 атм=1013 мб бўлади. Денгиз сатхидан кўтарилган сари босим камаяди. Ўртача хар 8 м кўтарилганда 1 мб камаяди. Босимнинг 1 мб га камайиши учун кетган баландликнинг метрдаги миқдори барометрик босқич деб аталади. Ер юзининг хар бир нуқтасида босим доим ўзгариб туради. Босим ўзгаришлари даврий (кунлик, йиллик) ва даврий бўлмаган турларда содир бўлади. Ёз ойларида қаттиқ исиган материклар устида босим пасаяди, қишда қаттиқ совуқ ойларида эса ортади. Ҳаво массасиининг ҳаракати Ҳаво массасининг юқори босимли жойларидан паст босимли жойларига кўчиши, яъни босимнинг тарқалиши шамолнинг хосил бўлишига сабаб бўлади. Ер юзида экватор кенгликлари доимий паст босимлари худудларига, 30-350 ли шимолий ва жанубий кенгликлар эса юқори босимли худудларга киради. Ана шу юқори босимли худудлардан экватор томонга доимий шамоллар-пассатлар эсади. 300 ли кенгликлардан шимол ва жанубга ғарб румблари оқими кузатилади. Агар қутбларда юқори босимлар пайдо бўлса, оғир совуқ ҳаво массаси пайдо бўлиб, у ўртача кенгликларга шарқ шамоллари оқими турида эсади. ғарб ва шарқ шамоллари учрайдиган жойлар бирмунча паст босимли бўлиб, жуда харакатчан бўлади ва қутб фронти номи билан аталади. Қутблар ҳавоси совуқ, қуруқ ва оғир массалар ҳисобланади. Бу ерга келган илиқ, енгил ва нам ғарбдан келган ҳаво массалари билан юқорига кўтарилиб, совуқ ҳаво массасининг устига чиқади, кенгаяди ва совийди, ёмғир ёки қор кўринишида ёғади. Қутблар фронти худудларида совуқ ва иссиқ ҳаво массаларининг тез-тез ёриб ўтиши бўлиб туради ва бу ёриб ўтишлар юқори кенгликларга совуқ ва иссиқ ҳаво массаларини вақти-вақти билан олиб келади. Ҳаракатдаги ҳаво массалари Кориолис кучларига боғлиқ бўлиб, харакат йўналиши шимолий яримшарда ўнгга, жанубий яримшарда чапга бурилади, қияланади. Бунинг натижасида шимолий яримшарда соат стрелкаси бўйлаб айланадиган тизим хосил бўлади, жанубий яримшарда соат стрелкасига қарама-қарши айланадиган тизим хосил бўлади. Марказида паст хосил бўлган тизим циклон деб ва аксинча марказида юқори босим хосил бўлган тизим антициклон деб аталади. Ер юзасининг бир текисда исимаслиги, совимаслиги шамолнинг тарқалишига катта таъсир кўрсатади ва шунинг натижасида махалий шамоллар хосил бўлади. Махаллий шамоллар катта худудларни эгалламайди ва доимий бўлмайди. Кундуз кунлари шамол денгиздан қуруқликка эсса, кечаси тескариси кузатилади. Водийларда кундузи куни шамол тоғ ёнбағирликларга эсса, кечаси тескариси кузатилади. Атмосфера циркуляциясининг катта ўзгаришлари денгиз ва қуруқлик юзалари ҳаво массаларининг нотекис исиши ва денгизларнинг совиши натижасида хосил бўлади. Ёз ойларида нисбатан совуқ бўлган денгиз ҳаво массалари исиган қуруқлик томон эсиб, булутлар тизимини хосил бўлишига ва катта миқдордаги ёғингарчиликка олиб келади. Қиш ойларида совуқ массалар қуруқликдан илиқ денгиз томон харакатланади ва улар муссонлар деб аталади. Қаттиқ исиган океанлар юзасининг тропик ва субтропик кенгликларида шамол катта тезлигида (200-300 км/соат) хосил бўладиган циклон системалари ўраган ва тайфунлар деб ном олган. Булутлар ва ёғинлар. Ҳаво таркибидаги сув буғлари ҳавонинг хароратига боғлиқдир. Ҳавонинг харорати „ 300 С бўлганда 1 м3 ҳавода 0,38 г сув буғлари, -100 С бўлганда 2,15 г/м3, 00 С да 4,57 г/м3, +100 С „ 9,14 г/м3, +300 С „ 31,51 г/м3 сув буғлари мавжуд. Сув буғлари тўйинган ҳаво харорати пасайиши билан ортиқча тўйинади ва ортиқча сув буғлари конденсация (сув томчиларига айланиб) бўлиб, ёғин сифатида ёғилади. Шу тариқа хароратнинг +300С дан +100С га пасайиши натижасида 1 м3 ҳаводан 22,37 г сув конденсация бўлиши, - 100 С дан -300 С гача пасайиши 1,77 г сув конденсация бўлиши мумкин. Паст хароратларда ортиқча намлик сублимация йўли билан яъни тўғридан-тўғри сув буғларининг қаттиқ холатга „қор ва музга айланиши содир бўлади. Ҳавонинг совуши унинг юқорига кўтарилишида ва аралашувда, коинотга ўз иссиқлигини тарқатишида содир бўлади. Ҳаво совиганда сув буғлари тўйиниш нуқтасига етади ва конденсация ёки сублимация бошланади. Аммо конденсация ва сублимация бошланиши учун ҳаво таркибида қаттиқ заррачалар (чанг, туз кристаллари в.б.) бўлиши булутлар хосил бўлишига олиб келади. Юқори хароратларда булутлар жуда майда бўлган сув томчиларидан, паст хароратларда (-7 -180 С)- жуда майда сув томчилари ва муз кристаллари бирикмасидан ва (-18 -200 С)- жуда майда муз кристалларидан ташкил топади. Булут шакллари турлича бўлиб, шулардан бири ёмғир туридаги булутлардир. Халқаро қабул қилинган таснифнома бўйича юқори (6 км дан юқори), ўрта (2-6 км) ва паст (2 км дан паст) булутларга бўлинади. А Д А Б И Ё Т Л А Р 1. Бетехтин А.В. Минералогия курси. -Т.: "Ўқитувчи" нашриёти, 1969. 2. Войлошников В.Д. «Полевая геология для техника-геолога» Недра, Москва 1984 г. 3. Живаго Н.В.,Пиатровский В.В. Геоморфология с основами геологии. -М.: "Недра", 1974. 4. Звонкова Т.В. «Прикладная геоморфология». Высшая школа Москва„ 1970 г . 5. Иванова М.Ф. Общая геология. -М.: "Высшая школа", 1974. Download 1.17 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling