Аттестация – 2023 йил I. Сиёсий саволлар


Якуний назорат натижасида расмийлаштирилган далолатномага қандай ҳужжат ва маълумотлар илова қилиниши лозим?


Download 362 Kb.
bet26/44
Sana31.03.2023
Hajmi362 Kb.
#1312080
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   44
Bog'liq
siyosiy savollar

Якуний назорат натижасида расмийлаштирилган далолатномага қандай ҳужжат ва маълумотлар илова қилиниши лозим?

Далолатномага:
- давлат молиявий назоратини ўтказиш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари;
- давлат молиявий назорати доирасида ҳаракатларни бажариш тўғрисидаги баённомалар;
- инвентаризация далолатномалари;
- жалб этилган экспертлар ва мутахассисларнинг хулосалари;
- назоратни ўтказиш жараёнида давлат молиявий назоратини амалга оширувчи мансабдор шахсларнинг сўровига кўра олинган материаллар;
- шунингдек назорат доирасида бажарилган ҳаракатларни тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар қўшиб қўйилиши лозим.



  1. Давлат молиявий назорати натижаларига доир ҳужжатни расмийлаштиришда қандай чекловлар қўйилган?

Давлат молиявий назорати натижаларига доир ҳужжат (далолатнома)га:


- қонунчилик ҳужжатлари билан, ҳужжатлар билан тасдиқланмаган турли хил хулосаларни, тахминларни ва фактларни;
- тергов материалларидан маълумотларни;
- назорат объекти мансабдор шахслари тергов органларига берган кўрсатмаларидан маълумотларни киритишга йўл қўйилмайди.
Бундан ташқари, далолатномада назорат объектининг мансабдор ва моддий жавобгар шахслари ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилмаслиги, шунингдек уларнинг қилмишлари, ниятлари ва мақсадлари тавсифланмаслиги лозим.



  1. Давлат молиявий назорати натижаларига доир ҳужжатлар кимлар томонидан ва қандай тартибда имзоланади?

Давлат молиявий назоратининг натижаларига доир ҳужжатлар давлат молиявий назоратини ўтказган мансабдор шахслар, шунингдек назорат объектининг мансабдор ва масъул шахслари томонидан имзоланади.


Давлат молиявий назорати объектининг мансабдор ва масъул шахслари давлат молиявий назорати натижаларига рози бўлмаган тақдирда, ҳужжатни ўз эътирозлари билан имзолайди ҳамда 10 кунлик муддат ичида эътирозларини давлат молиявий назорат органига ёзма шаклда тақдим этади.
Давлат молиявий назорати объекти томонидан эътирозлар 10 кунлик муддатда ёзма шаклда тақдим этилмаган тақдирда, давлат молиявий назорати натижаларига доир ҳужжат давлат молиявий назорати объекти томонидан қабул қилинган деб ҳисобланади ҳамда давлат молиявий назорат органи томонидан уни амалга ошириш чоралари кўрилади.




  1. Download 362 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling