Аттестация – 2023 йил I. Сиёсий саволлар


Давлат молиявий назорати объекти мансабдор шахсларининг ҳуқуқлари тўғрисида тушунча беринг


Download 362 Kb.
bet27/44
Sana31.03.2023
Hajmi362 Kb.
#1312080
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   44
Bog'liq
siyosiy savollar

Давлат молиявий назорати объекти мансабдор шахсларининг ҳуқуқлари тўғрисида тушунча беринг.

Давлат молиявий назорати объектининг мансабдор шахслари:


давлат молиявий назорати амалга оширилишининг мақсади, бошланиш санаси ва давомийлигини билишга;
текширувчи мансабдор шахслардан мазкур орган раҳбарининг қарорини ва якуний назорат тарзидаги давлат молиявий назоратини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи бир марталик гувоҳномани, шунингдек шахсий гувоҳномани талаб қилишга;
давлат молиявий назоратини ўтказиш учун асосга эга бўлмаган шахсларни давлат молиявий назоратига қўймасликка;
давлат молиявий назорати натижалари юзасидан шикоят қилишга ҳақлидир.



  1. Давлат молиявий назорати объекти мансабдор шахсларининг мажбуриятлари тўғрисида тушунча беринг.

Назорат объектининг мансабдор шахслари:


давлат молиявий назорат органининг мансабдор шахслари давлат молиявий назоратини ўтказиши учун зарур шароитлар яратиши;
давлат молиявий назорат органи ва унинг мансабдор шахсларининг қонуний талабларини бажариши, шунингдек давлат молиявий назорат органи мансабдор шахсларининг қонуний фаолиятига монелик қилмаслиги;
давлат молиявий назоратини ўтказиш вақтида давлат молиявий назорат органининг мансабдор шахсларига мазкур назоратни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этиши ҳамда уларнинг ишончлилиги, холислиги ва тўлиқлиги учун шахсан жавобгар бўлиши;
бюджет тўғрисидаги қонунчилик бузилган ҳолда фойдаланилган маблағларнинг ўрни қопланишини, шунингдек товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчилар томонидан шартнома мажбуриятлари бажарилишини таъминлаши шарт.



  1. Моддий бойликларни инвентаризациядан ўтказиш тартиби тўғрисида тушунча беринг.

Мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналар томонидан мол-мулк ҳамда молиявий мажбуриятларни инвентаризация қилиш ва унинг натижаларини расмийлаштириш тартиби – “Инвентаризацияни ташкил этиш ва ўтказиш” тўғрисидаги 19-сон БҲМС билан тартибга солинади.

Инвентаризация ўтказиш учун ҳар бир корхонада раҳбар ёки унинг ўринбосари (раис), бош бухгалтер, бошқа мутахассислар (муҳандис, иқтисодчи, техник ва ҳ.к.)дан иборат доимий ишлайдиган инвентаризация комиссияси тузилади.





Download 362 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling