Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм


Назоратларни мониторинг қилиш


Download 6.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet229/295
Sana03.11.2023
Hajmi6.85 Mb.
#1742143
1   ...   225   226   227   228   229   230   231   232   ...   295
Назоратларни мониторинг қилиш
32. Тадбиркорлик субъектининг уклуксиз мониторинг фаолиятлари 
молиявий инструментлар бўйича битимлар ва уларни баҳолаш 
устидан назоратларнинг самарадорлигидаги ҳар қандай 
камчиликларни аниқлаш ва тўғрилашга мўлжалланган бўлади. 
Тадбиркорлик субъекти ичида молиявий инструмент фаолиятини 
етарли назорат қилишнинг ва кўриб чиқишнинг мавжуд бўлиши 
муҳимдир. Бу қуйидагиларни ўз ичига олади: 
(a) 
кўриб чиқишга шартли бўлган барча назоратлар, масалан, 
солиштириладиган моддаларнинг миқдори ёки ички нархлаш 
билан ташқи нархлаш манбалари ўртасидаги фарқ каби 
операцион статистикаларнинг мониторинги; 


АУ
ДИТ
1377
МОЛИЯВИЙ ИНСТРУМЕНТЛАРНИ АУДИТДАН ЎТКАЗИШДА МАХСУС ЖИҲАТЛАР 
ХААИ 1000 ИЛОВА 
(б) 
мустаҳкам ахборот технлогияси (АТ) назоратларининг 
зарурлиги ва уларнинг қўлланилишини мониторинг қилиш ва 
тасдиқлаш; ва 
(в) 
турли жараёнлардан ва тизимлардан юзага келадиган 
маълумотлар тегишли тартибда солиштирилганлигини 
таъминлаш зарурлиги. Мсалан, агарда баҳолаш жараёнидан 
олинган маҳсул бош китоб билан тегишли тартибда 
солиштирилмаса, баҳолаш жараёнидан камроқ наф бўлади. 
33. Йирик тадбиркорлик субъектларида, такомиллашган компьютер 
ахборот тизимлари умуман олганда молиявий инструмент 
фаолиятларининг изини сақлайди ва ҳисоб-китоблар ўз муддатида 
содир бўлишини таъминлашга мўлжалланган бўлади. Мураккаброқ 
компьютер тизимлари пул маблағи ҳаракатларини мониторинг 
қилиш учун тозалаш счетларига нисбатан автоматик хабарларни 
ҳосил қилиши мумкин ва қайта ишлаш устидан назоратлар 
молиявий инструмент фаолиятлари тадбиркорлик субъектининг 
қайдларида тўғри акс эттирилишини таъминлаш мақсадида жорий 
этилган бўлади. Компьютер тизимлари раҳбариятнинг эътиборини 
молиявий инструментлар рухсат этилган лимитлар доирасида 
фойдаланилмаган ёки амалга оширилган битимлар маълум 
контрагентларга нисбатан белгиланган лимитлар доирасида 
бўлмаган ҳолатларга жалб этиш учун истисно ҳисоботларини ҳосил 
қилишга мўлжалланган бўлиши мумкин. Бироқ, ҳаттоки 
такомиллашган компьютер тизими ҳам молиявий инструмент 
битимларининг қайд қилинишининг тўлиқлигини таъминламаслиги 
мумкин. Шу туфайли, раҳбарият барча битимлар қайд 
қилинишининг эҳтимолини ошириш учун тез-тез қўшимча тартиб-
таомилларни жорий этади. 


1378
АУ
ДИТ
МУҲИМ БУЗИБ КЎРСАТИШЛАР РИСКЛАРИНИ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТИНИ ВА 
УНИНГ МУҲИТИНИ БИЛИШ АСОСИДА АНИҚЛАШ ВА БАҲОЛАШ 
АХС 315 (янги таҳрирда)
Муҳим бузиб кўрсатишлар рискларини аниқлаш ва
баҳолаш ................................................................................ A105A130 
Ҳужжатлар ...................................................................................... A131A134 
1-илова: Ички назорат тизими таркибий қисмлари 
2-илова: Муҳим бузиб кўрсатишлар рискларига ишора қиладиган 
ҳолатлар ва воқеалар
Аудитнинг Халқаро Стандарти (АХС) 315 (янги таҳрирда) “Муҳим 
бузиб кўрсатишлар рискларини тадбиркорлик субъект ва унинг 
муҳитини билиш асосида аниқлаш ва баҳолаш” АХС 200 “Мустақил 
аудиторнинг умумий мақсадлари ва аудитни Аудитнинг Халқаро 
Стандартларига мувофиқ ўтказиш” контекстида қаралиши лозим. 
АХС 315 (янги таҳрирда) 

Download 6.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   225   226   227   228   229   230   231   232   ...   295




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling