Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм


Download 6.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet228/295
Sana03.11.2023
Hajmi6.85 Mb.
#1742143
1   ...   224   225   226   227   228   229   230   231   ...   295
Тўлиқлик, аниқлик ва мавжудлик
30. Тадбиркорлик субъекти қайдларининг ташқи банкларнинг ва 
кастодианларнинг қайдлари билан мунтазам солиштирмаси 
МОЛИЯВИЙ ИНСТРУМЕНТЛАРНИ АУДИТДАН ЎТКАЗИШДА МАХСУС ЖИҲАТЛАР 
ХААИ 1000 ИЛОВА 
таъминлашда ва фирибгарлик содир бўлганлигини баҳолашда кўмак 
беради. 
24. Тадбиркорлик субъектининг битим ташаббуси қайдларининг 
функцияси алоҳида битимларнинг хусусияти ва мақсадини ҳамда 
ҳар бир молиявий инструмент шартномасидан юзага келадиган 
ҳуқуқлар ва мажбуриятларни, жумладан шартномаларнинг юридик 
кучга эгалигини аниқ тарзда белгилашдан иборатдир. Шартли 
сумма каби асосий молиявий маълумотларга қўшимча тарзда, тўлиқ 
ва аниқ қайдлар камида одатда қуйидагиларни ўз ичига олади: 
(a) 
дилернинг мақоми; 
(б) 
қачонки битим амалга оширилганда, битимни қайд 
қиладиган шахснинг мақоми (агарда дилер бўлмаса) ва у 
тадбиркорлик субъектининг ахборот тизимларида қандай 
қайд қилинганлиги; ва 
(в) 
битимнинг хусусияти ва мақсади, жумладан унинг таянч 
тижорий 
дучорликни 
хежлашга 
кўзланган 
ёки 
кўзланмаганлиги. 
Вазифаларнинг ажратилиши 
25. Вазифаларнинг ажратилиши ва ходимларнинг тайинланиши, 
айниқса молиявий инструментларга дучор бўлганда, муҳим назорат 
фаолияти ҳисобланади. Молиявий инструмент фаолиятлари бир 
қатор функцияларга ажратилиши мумкин, жумладан: 
(a) 
битимни амалга ошириш (дилинг). Кўп ҳажмдаги молиявий 
инструмент битимларига эга тадбиркорлик субъектларида, бу 
фронт-офис томонидан амалга оширилиши мумкин; 
(б) 
пул маблағи тўловларини бошлаш ва пул маблағи 
тушумларини қабул қилиш (ҳисоб-китоб қилишлар); 
(в) 
савдо тасдиқномаларини жўнатиш ва тадбиркорлик 
субъектининг қайдлари билан контрагентлардан жавоблар 
ўртасидаги фарқларни, агарда мавжуд бўлса, солиштириш; 
(г) 
барча битимларни бухгалтерия қайдларида тўғри тарзда қайд 
этиш; 


АУ
ДИТ
1375
МОЛИЯВИЙ ИНСТРУМЕНТЛАРНИ АУДИТДАН ЎТКАЗИШДА МАХСУС ЖИҲАТЛАР 
ХААИ 1000 ИЛОВА 
(д) 
риск лимитларини мониторинг қилиш. Кўп ҳажмдаги 
молиявий инструмент битимларига эга тадбиркорлик 
субъектларида, бу риск бошқаруви функцияси томонидан 
амалга оширилиши мумкин; ва 
(е) 
позицияларни 
мониторинг 
қилиш 
ва 
молиявий 
инструментларни баҳолаш. 
26. Кўпгина ташкилотлар молиявий инструментларга инвестиция 
қиладиган шахсларнинг, молиявий инструментларни баҳолайдиган 
шахсларнинг, молиявий инструментларни ҳисоб-китоб қиладиган 
шахсларнинг ва молиявий инструментларни ҳисобга оладиган ёки 
қайд қиладиган шахсларнинг вазифаларини ажратишни мақсадга 
мувофиқ деб ҳисоблайдилар.
27. Қачонки тадбиркорлик субъекти вазифаларнинг тегишли тартибда 
ажратилиши учун жуда кичик бўлса, раҳбарият билан бошқарув 
юклатилган шахсларнинг молиявий инструмент фаолиятларини 
мониторинг қилишдаги ўрни айниқса муҳим ҳисобланади. 
28. Айрим тадбиркорлик субъектларининг ички назоратининг жиҳати 
мустақил нарх текшируви (МНТ) функцияси ҳисобланади. Ушбу бўлим 
айрим молиявий инструментларнинг нархини алоҳида тарзда 
текширишга жавобгар бўлади ва муқобил маълумотлар манбаларидан, 
методологиялардан ва тахминлардан фойдаланиши мумкин. МНТ 
тадбиркорлик субъектининг бошқа қисмида ҳосил қилинган нархлашга 
нисбатан холис ёндашувни таъминлайди.
29. Одатда, ўрта ёки бэк-офис баҳолаш бўйича сиёсатларни ишлаб 
чиқиш ва сиёсатга риоя этилишини таъминлаш учун жавобгар 
бўлади. Молиявий инструментлардан кўпроқ фойдаланадиган 
тадбиркорлик субъектлари ўзларининг молиявий инструмент 
портфелининг кунлик баҳоланишларини амалга ошириши мумкин 
ва баҳолашларнинг ўринлилигининг тести сифатида алоҳида 
молиявий инструмент баҳоланишларининг фойда ёки зарарга 
таъсирини текшириши мумкин. 
Тўлиқлик, аниқлик ва мавжудлик
30. Тадбиркорлик субъекти қайдларининг ташқи банкларнинг ва 
кастодианларнинг қайдлари билан мунтазам солиштирмаси 


1376
АУ
ДИТ
МОЛИЯВИЙ ИНСТРУМЕНТЛАРНИ АУДИТДАН ЎТКАЗИШДА МАХСУС ЖИҲАТЛАР 
ХААИ 1000 ИЛОВА 
(б) 
мустаҳкам ахборот технлогияси (АТ) назоратларининг 
зарурлиги ва уларнинг қўлланилишини мониторинг қилиш ва 
тасдиқлаш; ва 
(в) 
турли жараёнлардан ва тизимлардан юзага келадиган 
маълумотлар тегишли тартибда солиштирилганлигини 
таъминлаш зарурлиги. Мсалан, агарда баҳолаш жараёнидан 
олинган маҳсул бош китоб билан тегишли тартибда 
солиштирилмаса, баҳолаш жараёнидан камроқ наф бўлади. 
33. Йирик тадбиркорлик субъектларида, такомиллашган компьютер 
ахборот тизимлари умуман олганда молиявий инструмент 
фаолиятларининг изини сақлайди ва ҳисоб-китоблар ўз муддатида 
содир бўлишини таъминлашга мўлжалланган бўлади. Мураккаброқ 
компьютер тизимлари пул маблағи ҳаракатларини мониторинг 
қилиш учун тозалаш счетларига нисбатан автоматик хабарларни 
ҳосил қилиши мумкин ва қайта ишлаш устидан назоратлар 
молиявий инструмент фаолиятлари тадбиркорлик субъектининг 
қайдларида тўғри акс эттирилишини таъминлаш мақсадида жорий 
этилган бўлади. Компьютер тизимлари раҳбариятнинг эътиборини 
молиявий инструментлар рухсат этилган лимитлар доирасида 
фойдаланилмаган ёки амалга оширилган битимлар маълум 
контрагентларга нисбатан белгиланган лимитлар доирасида 
бўлмаган ҳолатларга жалб этиш учун истисно ҳисоботларини ҳосил 
қилишга мўлжалланган бўлиши мумкин. Бироқ, ҳаттоки 
такомиллашган компьютер тизими ҳам молиявий инструмент 
битимларининг қайд қилинишининг тўлиқлигини таъминламаслиги 
мумкин. Шу туфайли, раҳбарият барча битимлар қайд 
қилинишининг эҳтимолини ошириш учун тез-тез қўшимча тартиб-
таомилларни жорий этади. 
МОЛИЯВИЙ ИНСТРУМЕНТЛАРНИ АУДИТДАН ЎТКАЗИШДА МАХСУС ЖИҲАТЛАР 
ХААИ 1000 ИЛОВА 
тадбиркорлик субъектига битимлар тегишли тартибда қайд 
қилинишини таъминлашга имкон беради. Савдоларни амалга 
оширадиган шахслар билан уларни солиштирадиган шахслар 
ўртасида вазифаларни ўринли ажратиш солиштирмаларни кўриб 
чиқиш ва солиштириладиган моддаларни тозалаш бўйича жиддий 
жараён сифатида муҳим ҳисобланади. 
31. Савдогарлардан мураккаб молиявий инструментлар ўзига хос 
жиҳатларга, масалан сингдирилган деривативларга, эга бўлиши 
мумкинлигини аниқлашни талаб этадиган назоратлар ҳам ташкил 
этилиши мумкин. Бундай ҳолатларда, мураккаб молиявий 
инструмент битимларини уларнинг бошланишида баҳолайдиган 
алоҳида функция (қайсики маҳсулот назорати гуруҳи деб 
юритилиши мумкин) мавжуд бўлиши мумкин бўлиб, улар битим 
аниқ тарзда қайд қилинишини таъминлаш учун ҳисоб сиёсати 
гуруҳи билан биргаликда фаолият юритиши мумкин. Кичикроқ 
тадбиркорлик субъектлари маҳсулот назорати гуруҳларига эга 
бўлмаслиги мумкин бўлсада, тадбиркорлик субъекти мураккаб 
молиявий инструмент шартномаларини кўриб чиқишга нисбатан 
улар молиявий ҳисоботни тақдим этиш учун қўлланиладиган 
асосига мувофиқ тегишли тартибда ҳисобга олинганлигини 
таъминлаш учун жорий этилган жараёнга эга бўлиши мумкин. 

Download 6.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   224   225   226   227   228   229   230   231   ...   295




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling