Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм
Тадбиркорлик субъектининг назорат фаолиятлари
Download 6.85 Mb. Pdf ko'rish
|
Тадбиркорлик субъектининг назорат фаолиятлари
22. Молиявий инструмент битимлари устидан назорат фаолиятлари тадбиркорлик субъектига унинг мақсадларига эришишда тусқинлик қиладиган муаммоларни олдини олиш ёки аниқлашга мўлжалланган бўлади. Ушбу мақсадлар хусусиятига кўра операцион, молиявий ҳисобот ёки риоя этишлик бўлиши мумкин. Молиявий инструментлар устидан назорат фаолиятлари молиявий инструментларнинг мураккаблиги ва ҳажмига нисбатан ташкил этилган бўлади ва умуман олганда ўринли рухсат бериш жараёни, вазифаларнинг етарли ажратилиши ва тадбиркорлик субъектининг назорат мақсадларига эришишни таъминлашга мўлжалланган бошқа сиёсатлар ва тартиб-таомилларни ўз ичига олади. Жараён йўналиши хариталари тадбиркорлик субъектининг назоратларини ва назоратлар мавжуд бўлмаслигини аниқлашда кўмак бериши мумкин. Мазкур ХААИ тўлиқлик, аниқлик ва мавжудлик, баҳолаш, тақдим этиш ва очиб беришга тегишли назорат фаолиятларига асосий урғу беради. Рухсат бериш 23. Рухсат бериш молиявий ҳисобот тақдимномаларига ҳам бевосита ҳам билвосита таъсир этиши мумкин. Масалан, ҳаттоки агарда битим тадбиркорлик субъектининг сиёсатлари доирасидан ташқарида амалга оширилган бўлсада, шунга қарамасдан у аниқ тарзда қайд қилиниши ва ҳисобга олиниши мумкин. Бироқ, рухсат этилмаган битимлар тадбиркорлик субъекти учун рискни жиддий тарзда ошириши мумкин ва улар ички назорат тизимидан ташқарида амалга оширилган бўлиши мумкинлиги туфайли муҳим бузиб кўрсатиш рискни жиддий тарзда ошириши мумкин. Ушбу рискни камайтириш учун, тадбиркорлик субъекти кўп ҳолларда қандай битимлар кимлар томонидан савдо қилиниши мумкинлигига нисбатан аниқ сиёсатни ишлаб чиқади ва сўнгра ушбу сиёсатга риоя этишлик тадбиркорлик субъектининг бэк-офиси томонидан мониторинг қилинади. Шахсларнинг савдо фаолиятларини, масалан одатий бўлмаган кўп ҳажмларни ёки кўрилган йирик фойдаларни ёки зарарларни кўриб чиқиш орқали мониторинг қилиш раҳбариятга тадбиркорлик субъектининг сиёсатларига, жумладан янги турдаги битимларга рухсат берилишига риоя этилишини МОЛИЯВИЙ ИНСТРУМЕНТЛАРНИ АУДИТДАН ЎТКАЗИШДА МАХСУС ЖИҲАТЛАР ХААИ 1000 ИЛОВА (е) ушбу битимларни дастлаб ва мунтазам равишда қайта ишлашда фойдаланилган мураккаб моделларнинг тузилиши ва текширилишини баҳоламаслик; (ж) раҳбарият моделларнинг тасдиқланган вариантларининг мустаҳкам аудит изини сақлаш учун ва ушбу моделларга нисбатан рухсатсиз фойдаланиш ёки ўзгартиришларни олдини олиш учун алоҳида моделлар бўйича фойдаланиш ҳуқуқи, ўзгартириш ва сақлаш назоратлари билан бирга моделларнинг кутубхонасини ташкил этмаганлигининг потенциали; (з) қачонки тадбиркорлик субъекти фақатгина молиявий инструмент битимларининг чекланган миқдорини амалга оширганда, риск бошқарувида ёки назорат тизимларида талаб этилиши мумкин бўлган диспропорционал инвестиция, ҳамда улардан ушбу турдаги битимларга нисбатан фойдаланилмаганда раҳбарият томонидан маҳсулни тушунмаслик потенциали; (и) молиявий инструмент битимларини тегишли тартибда қайд қилиш, қайта ишлаш, ҳисобга олиш ёки риск бошқарилишига нисбатан учинчи-томон тизимлари, масалан хизмат ташкилоти таъминоти учун потенциал талаб ва ушбу таъминотчилардан олинган маҳсулни тегишли тарзда солиштириш ва у бўйича мунозара қилиш зарурлиги; ва (й) қачонки тадбиркорлик субъекти молиявий иснтрумент битимлари бўйича электрон савдодан фойдаланса, электрон тармоқдан фойдаланишга нисбатан ўринли бўлган қўшимча хавфсизлик ва назорат мулоҳазалари. 21. Молиявий ҳисоботга нисбатан ўринли бўлган ахборот тизимлари молиявий ҳисоботлардаги миқдорий очиб беришлар бўйича маълумотларнинг муҳим манбаси сифатида хизмат қилади. Бироқ, тадбиркорлик субъектлари ички ҳисобот учун ва сифатли очиб беришларда қамраб олинган маълумотларни, масалан рискларга ва ноаниқликларга ёки таъсирчанлик таҳлилларига тегишли маълумотларни ҳосил қилиш учун номолиявий тизимларни ҳам ишлаб чиқиши ва сақлаши мумкин. АУ ДИТ 1373 МОЛИЯВИЙ ИНСТРУМЕНТЛАРНИ АУДИТДАН ЎТКАЗИШДА МАХСУС ЖИҲАТЛАР ХААИ 1000 ИЛОВА Download 6.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling