Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм


Муҳим бузиб кўрсатишлар рискларини аниқлаш ва баҳолаш


Download 6.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet235/295
Sana03.11.2023
Hajmi6.85 Mb.
#1742143
1   ...   231   232   233   234   235   236   237   238   ...   295
Муҳим бузиб кўрсатишлар рискларини аниқлаш ва баҳолаш 
25. Аудитор кейинги аудиторлик тартиб-таомилларини ишлаб чиқиш 
ва бажариш учун асосни таъминлаш мақсадида:
(a) 
молиявий ҳисобот даражасида; ва (А118-А121 бандларига 
қаранг) 
(б) 
операциялар туркумлари, счётлар сальдоси ва очиб 
бериладиган маълумотлар учун тақдимномалар даражасида 
бузиб кўрсатишлар рискларини аниқлаши ва баҳолаши 
лозим. (А122-А126 бандларига қаранг)
26. Шу мақсадда аудитор: 
(a) 
Рискларни, шу жумладан рисклар билан боғлиқ бўлган 
тегишли назорат воситаларини тадбиркорлик субъекти ва 
унинг муҳити ҳақида билим олиш жараёнида, шунингдек 
операциялар туркумлари, счётлар сальдолари ва молиявий 
ҳисоботдаги очиб бериладиган маълумотларни ўрганиш 
орқали аниқлаши; (А127-А128 бандларига қаранг) 
(б) 
Идентификация қилинган рискларни баҳолаши, шунингдек 
улар кенгроқ даражада молиявий ҳисобот билан боғлиқ ёки 
боғлиқ эмаслигини ва улар кўп сонли тақдимномаларга сабаб 
бўлиши мумкин ёки мумкин эмаслигини аниқлаши;
(в) 
Идентификация қилинган рискларни мақбул бўлмаган вазият 
билан тақдимномалар даражасида солиштириши, бунда 
аудитор текширишни мўлжаллаётган тегишли назорат 
воситаларини эътиборга олиши; ва (А129-А131 бандларига 
қаранг)
 
(г) 
Бузиб кўрсатиш эҳтимолини, шу жумладан кўп сонли бузиб 
кўрсатишларга йўл қўйилиши имкониятини, шунингдек 
потенциал бузиб кўрсатиш муҳим бузиб кўрсатишга олиб 
келиши мумкин бўлган қийматга эгами, деган масалани 
кўриб чиқиши лозим.
МУҲИМ БУЗИБ КЎРСАТИШЛАР РИСКЛАРИНИ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТИНИ ВА 
УНИНГ МУҲИТИНИ БИЛИШ АСОСИДА АНИҚЛАШ ВА БАҲОЛАШ 
АХС 315 (янги таҳрирда) 
ҳаракатларининг барчасини билишни талаб қилмайди. (А96-А102 
бандларига қаранг) 
21. Тадбиркорлик субъектининг назорат ҳаракатлари ҳақида тасаввур 
ҳосил қилаётганда аудитор тадбиркорлик субъекти ахборот 
технологияларидан фойдаланиш натижаси ҳисобланадиган 
рискларга жавобан қандай чоралар кўриши ҳақида тасаввур ҳосил 
қилиши лозим. (А103-А105 бандларига қаранг) 
Назорат воситалари мониторинги
22. Аудитор тадбиркорлик субъекти молиявий ҳисобот устидан ички 
назорат воситалари мониторингини ўтказиш учун амалга 
оширадиган асосий ҳаракатлар ҳақида, шу жумладан аудит учун 
ўринли бўлган назорат ҳаракатлари билан боғлиқ ҳаракатлар 
ҳақида, шунингдек тадбиркорлик субъекти назорат воситаларининг 
камчиликларини тузатишга қаратилган ҳаракатларни қандай амалга 
ошириши ҳақида тасаввур ҳосил қилиши лозим. (А106-А108 
бандларига қаранг)
23. Агар тадбиркорлик субъектида ички аудит хизмати
1
ташкил этилган 
бўлса, аудитор ички аудит хизмати вазифаларининг хусусияти,
унинг тадбиркорлик субъектидаги ташкилий статуси, ва ички аудит 
хизмати томонидан бажарилган ёки бажарилиши лозим бўлган 
ҳаракатлар тўғрисида тушунча ҳосил қилиши керак. (А109-А116 
бандларига қаранг) 
24. Аудитор мониторингни ўтказиш пайтида тадбиркорлик субъекти 
фойдаланадиган ахборот манбалари ҳақида, шунингдек 
тадбиркорлик субъектининг раҳбарияти мазкур мақсадга эришиш 
учун ахборот етарли даражада ишончли ҳисобланиши тўғрисида 
хулоса чиқаришда асос сифатида нимага таяниши ҳақида тасаввур 
ҳосил қилиши лозим. (А117 бандига қаранг) 
1
АХС 610 (янги таҳрирда) “Ички аудиторлар ишидан фойдаланиш”да 14 параграф АХСлар 
мақсадида “ички аудит хизмати” иборасини таърифлайди
.


АУ
ДИТ
1389
МУҲИМ БУЗИБ КЎРСАТИШЛАР РИСКЛАРИНИ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТИНИ ВА 
УНИНГ МУҲИТИНИ БИЛИШ АСОСИДА АНИҚЛАШ ВА БАҲОЛАШ 
АХС 315 (янги таҳрирда)

Download 6.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   231   232   233   234   235   236   237   238   ...   295




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling