Аудит ва сифат назоратининг халқаро стандартлари: I қисм
Тадбиркорлик субъекти ва унинг муҳитини, шу жумладан
Download 6.85 Mb. Pdf ko'rish
|
Тадбиркорлик субъекти ва унинг муҳитини, шу жумладан
тадбиркорлик субъектнинг ички назорат тизимини билиш зарурияти Тадбиркорлик субъекти ва унинг муҳити 11. Аудитор қуйидагилар ҳақида тасаввур ҳосил қилиши лозим: (a) Тегишли тармоқ омиллари, тартибга солиш омиллари ва бошқа ташқи омиллар, шу жумладан молиявий ҳисобот тақдим этишнинг қўлланиладиган асоси. (А24-А29 бандларига қаранг) (б) Аудитор операцияларнинг туркумлари, счётлар сальдосини ва молиявий ҳисоботда ёритилиши кутилаётган маълумотларни тушунишига имконият яратиш учун тадбиркорлик субъектининг хусусияти, шу жумладан: (i) унинг операциялари; (ii) унинг мулки ва бошқарувининг таркибий тузилмаси; (iii) тадбиркорлик субъекти амалга ошираётган ва амалга оширишни режалаштираётган инвестицияларнинг турлари, шу жумладан махсус аҳамиятга молик субъектларга инвестициялар; ва (iv) тадбиркорлик субъектининг таркибий тузилмаси ва молиялаштириш усуллари. (А30-А34 бандларига қаранг). (в) Тадбиркорлик субъекти томонидан ҳисоб сиёсатининг танланиши ва қўлланиши, шу жумладан мазкур сиёсатга ўзгартиришлар киритилиши сабаблари. Аудитор тадбиркорлик субъектининг ҳисоб сиёсати унинг бизнесига 1384 АУ ДИТ МУҲИМ БУЗИБ КЎРСАТИШЛАР РИСКЛАРИНИ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТИНИ ВА УНИНГ МУҲИТИНИ БИЛИШ АСОСИДА АНИҚЛАШ ВА БАҲОЛАШ АХС 315 (янги таҳрирда) (a) Тадбиркорлик субъекти раҳбарияти бошқарув юклатилган шахсларнинг назорати остида ҳалоллик ва ахлоқий хулқ- атвор маданиятини яратганми ва уни қўллаб- қувватламоқдами; ва (б) Назорат муҳити элементларининг кучли томонлари жамулжам ҳолда ички назоратнинг бошқа таркибий қисмлари учун тегишли асосни яратадими ва назорат муҳитининг камчиликлари бошқа таркибий қисмларнинг самарадорлик даражасига путур етказмайдими. (А76-А86 бандларига қаранг) Тадбиркорлик субъекти томонидан қўлланиладиган рискни баҳолаш жараёни 15. Аудитор тадбиркорлик субъектида қуйидагилар учун жараён бор- йўқлиги ҳақида тасаввур ҳосил қилиши лозим: (а) Молиявий ҳисобот мақсадлари учун ўринли бўлган тадбиркорлик рискларини аниқлаш; (б) Рискларнинг жиддийлигини баҳолаш; (в) Уларнинг юзага келиши эҳтимолини баҳолаш; ва (г) Бундай рискларга жавобан ҳаракатлар тўғрисида қарорлар қабул қилиш. (А87 бандига қаранг) 16. Агар тадбиркорлик субъекти бундай жараённи (матнда кейинги ўринларда “тадбиркорлик субъекти томонидан рискни баҳолаш жараёни” деб юритилади) белгилаган бўлса, аудитор мазкур жараён ва унинг натижалари ҳақида тасаввур ҳосил қилиши лозим. Агар аудитор тадбиркорлик субъектининг раҳбарияти идентификация қила олмаган муҳим бузиб кўрсатишлар рискларини идентификация қилган бўлса, у мазкур муҳим бузиб кўрсатишлар риски, аудиторнинг мўлжалларига кўра, тадбиркорлик субъекти томонидан рискни баҳолаш жараёни доирасида идентификация қилиниши лозим бўлган риск турларига кириши ёки кирмаслигини баҳолаши зарур. Агар бундай риск қайд этилган бўлса, аудитор нима учун жараён уни аниқлашга қодир бўлмагани ҳақида тасаввур ҳосил қилиши ва жараён у қўлланилаётган вазиятга қай даражада МУҲИМ БУЗИБ КЎРСАТИШЛАР РИСКЛАРИНИ ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТИНИ ВА УНИНГ МУҲИТИНИ БИЛИШ АСОСИДА АНИҚЛАШ ВА БАҲОЛАШ АХС 315 (янги таҳрирда) мос келиши ёки келмаслигини, молиявий ҳисобот тақдим этишнинг қўлланиладиган асоси ва тегишли соҳада қўлланиладиган ҳисоб сиёсати билан мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслигини баҳолаши лозим. (А35 бандига қаранг) (г) Тадбиркорлик субъектининг мақсадлари ва стратегиялари, шунингдек муҳим бузиб кўрсатишлар рискларига олиб келиши мумкин бўлган йўлдош тадбиркорлик рисклари. (А36-А42 бандларига қаранг) (д) Тадбиркорлик субъектининг молиявий натижаларини баҳолаш ва кўриб чиқиш. (А43-А48 бандларига қаранг) Download 6.85 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling