АУ
ДИТ
1117
МУСТАҚИЛ АУДИТОР ҲИСОБОТИ (ХУЛОСАСИ)ДА ФИКРНИ МОДИФИКАЦИЯЛАШ
АХС 705 ИЛОВА
2-мисол:
Вазиятлар қуйидагиларни ўз ичига олади:
Бош тадбиркорлик субъекти (бош ташкилот) раҳбарияти
томонидан Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига
мувофиқ
тайёрланган
умумий
фойдаланиш
учун
мўлжалланган жамланган (консолидацияланган) молиявий
ҳисоботларнинг аудити.
Аудит келишуви шартларида тадбиркорлик субъекти
раҳбариятининг молиявий ҳисоботларни тайёрлаш учун
жавобгарлиги тавсифи АХС 210 га мувофиқ акс эттирилган.
Шуъба тадбиркорлик субъекти ҳисоботи қўшилмагани
туфайли молиявий ҳисоботларда маълумотлар бузиб
кўрсатилган. Муҳим бузиб кўрсатишлар молиявий
ҳисоботлар учун кенг қамровли ҳисобланади. Бузиб
кўрсатишларнинг молиявий ҳисоботларга таъсири ҳажми
аниқлангани йўқ, чунки буни амалга ошириш мумкин эмас.
Жамланган (консолидацияланган) молиявий ҳисоботлар
аудитини ўтказишга қўшимча равишда аудиторга маҳаллий
қонунчиликда назарда тутилган ҳисоботларни тақдим этиш
бўйича бошқа вазифалар ҳам юкланган.
МУСТАҚИЛ АУДИТОР ҲИСОБОТИ (ХУЛОСАСИ)
[Тегишли адресат]
Жамланган (консолидацияланган) молиявий ҳисоботлар бўйича
Do'stlaringiz bilan baham: