3-мисол:
Вазиятлар қуйидагиларни ўз ичига олади:
Тадбиркорлик субъекти раҳбарияти томонидан Молиявий
ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқ тайёрланган
умумий фойдаланиш учун мўлжалланган молиявий
ҳисоботлар тўлиқ тўпламининг аудити.
Аудит келишуви шартларида тадбиркорлик субъекти
раҳбариятининг молиявий ҳисоботларни тайёрлаш учун
жавобгарлиги тавсифи АХС 210 га мувофиқ акс эттирилган.
Аудитор хорижий қўшма корхонага инвестициялар хусусида
етарлича тегишли аудиторлик далилларини олиш
имкониятига эга бўлмаган. Етарлича тегишли аудиторлик
далилларини олиш имконияти йўқлиги кўрсатиши мумкин
бўлган таъсир молиявий ҳисоботлар учун муҳим, лекин кенг
қамровли эмас.
Молиявий ҳисоботлар аудитини ўтказишга қўшимча
равишда аудиторга маҳаллий қонунчиликда назарда
тутилган ҳисоботларни тақдим этиш бўйича бошқа
вазифалар ҳам юкланган.
МУСТАҚИЛ АУДИТОР ҲИСОБОТИ (ХУЛОСАСИ)
[Тегишли адресат]
Молиявий ҳисоботлар бўйича аудиторлик ҳисоботи (хулоса)
12
Биз АВС компаниясининг 20Х1 йил 31 декабр ҳолатига бўлган молиявий
ҳолат тўғрисидаги ҳисоботидан, кўрсатилган санада тугаган йил
мобайнида фойда ва зарарлар тўғрисида ҳисоботдан, хусусий
капиталдаги ўзгаришлар тўғрисида ҳисоботдан, пул оқимлари тўғрисида
ҳисоботдан, шунингдек ҳисоб сиёсати аҳамиятли қоидаларининг қисқача
12
Агар “Қонунчилик ва тартибга солувчи органларнинг бошқа талаблари бўйича ҳисобот
(хулоса)” деб номланган иккинчи кичик сарлавҳа қўлланилаётган бўлса, “Молиявий
ҳисоботлар бўйича аудиторлик ҳисоботи (хулоса)” кичик сарлавҳасидан фойдаланиш
талаб этилмайди.
МУСТАҚИЛ АУДИТОР ҲИСОБОТИ (ХУЛОСАСИ)ДА ФИКРНИ МОДИФИКАЦИЯЛАШ
АХС 705 ИЛОВА
Салбий фикр билдириш учун асос
Х иловада баён этилганидек, Компания ўзи 20Х1 йилда сотиб олган XYZ
шуъба
компаниясининг молиявий ҳисоботларини жамламаган
(консолидацияламаган), чунки у шуъба компаниянинг сотиб олиш
санасидаги муайян муҳим активлари ва мажбуриятларининг ҳаққоний
қийматини аниқлаш имкониятига эга бўлмаган. Шу сабабли ушбу
инвестиция таннарх бўйича ҳисобга олинган. Молиявий ҳисоботнинг
халқаро стандартларига мувофиқ шуъба компанияси жамланиши
(консолидацияланиши) лозим, чунки у Компания томонидан назорат
қилинади.
Агар
XYZ
шуъба
компанияси
жамланган
(консолидацияланган) бўлганида, илова қилинаётган молиявий
ҳисоботларнинг кўпгина элементларига муҳим даражада таъсир
кўрсатилган бўлар эди. Жамланмаган (консолидацияланмаган) шуъба
компаниясининг
жамланган
(консолидацияланган)
молиявий
ҳисоботларга таъсири аниқлангани йўқ.
Салбий фикр
Бизнинг фикримизча, салбий фикр билдириш учун асос ифодаланаётган
параграфда тавсифланган жиҳат аҳамиятга молик бўлгани боис,
жамланган
(консолидацияланган)
молиявий
ҳисоботлар
АВС
компаниясининг 20Х1 йил 31 декабрга бўлган молиявий ҳолатини,
кўрсатилган санада тугаган йил мобайнида унинг молиявий
натижаларини ва пул оқимларини барча муҳим жиҳатларда Молиявий
ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқ ҳаққоний акс эттирмайди
(ёки ҳаққоний ва тўғри тасаввурни бермайди).
Do'stlaringiz bilan baham: |