Аудитларни синфланиши. Аудитлар турлари, босқичлари ва ўтказиш усуллари бўйича синфланиши 12. 1-расмда келтирилган. Аудит турлари бўйича ички ва ташқи бўлиши мумкин (12. 2-расм). Ички аудит


Download 171.7 Kb.
bet2/16
Sana03.11.2023
Hajmi171.7 Kb.
#1742856
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
Audit

Иккинчи томон аудити. Бу ташкилотни истеъмолчи ёки бошқа ташкилот номидан текширилиши. Иккинчи томон аудитини мақсади – талаблари кафолатланган ҳолда ва доимий равишда бажарилиши ҳақида истеъмолчини ишончини таъминлаш учун ташкилотдаги сифат менежменти тизими тўғрисида етарли маълумот олишдир.
Аудит тўғри ўтказилиши ва сифат тизимининг натижавийлигини аниқ кўрсатиши муҳим ҳисобланади. Аудит натижалари иккала ташкилот келажагига таъсир кўрсатувчи тижорат қарорларини келтириб чиқишини ёдда тутиш керак. Шунинг учун ҳам, кафолатланган аниқ маълумот олиш учун аудит малакали, тегишли тайёргарликдан ўтган ходимлар томонидан ўтказилиши керак.
Агар бирон-бир ташкилот бошқа ташкилотда аудит ўтказиш учун мустақил ташкилот (масалан, сертификатлаштириш бўйича идора ёки консалтинг компанияси)га буюртма берса ва текширувчи ташкилотдан текшириш натижалари олса, аудитни буюртма берган ташкилот ўтказган деб ҳисоблаш мумкин.
Учинчи томон аудити. Ташқи мустақил ташкилот (учинчи томон) томонидан ўтказиладиган текшириш. Одатда, учинчи томон баҳолаши сертификатлаштириш мақсадида ўтказилади.
Иккинчи томон аудити каби, учинчи томон аудити аудитор, шунингдек, текшириладиган ташкилотга ҳам алоҳида талабларни белгилайди. Аудит натижалари сифат тизими ҳолатини аниқ ва ҳаққоний кўрсатиши учун аудитор ўз ишини устаси ва лаёқатли бўлиши керак.
Ташқи аудитлар ички аудитларга нисбатан ўз ижобий ва салбий томонларига эга (12.3-расм).



Ташқи аудитларни ижобий томонлари:

  • юқори даражадаги холисоналик (чунки, бу “ташқаридан қараш” деб ҳисобланади);

  • ишни юқори самарадорлиги (чунки, ташқи аудит юқори малакали аудиторлар томонидан ўтказилади);

  • текширилаётган ташкилот томонидан танқидга ҳаққоний равишда қаралади;

  • аудиторларни юқори малакаси ҳисобига текширилаётган тизимни юқори холисона баҳоланиши;

  • текширилаётган ташкилот томонидан ташқи аудитлар натижаларидан реклама мақсадларида фойдаланиш;

  • сифат тизимини ўрнатилган талабларга мувофиқлиги ва натижавийлигини намойиш қилиш учун ташқи аудитлар натижаларидан фойдаланиш имконияти;

  • харажатларни ҳисоблаш аниқлиги.

Ташқи аудитларни салбий томонлари:

  • корхона анъаналарини билмаслик;

  • текширилаётган ташкилот ходимлари томонидан аудиторларга “бегона шахс” сифатида қаралиши, оқибатда маълумотларни беркитилиши;

  • аудиторларни корхонадаги норасмий пешқадамларни билмаслиги, бу эса зарур маълумотлар олинишини қийинлаштиради;

  • аудитор томонидан аудит мобайнида олинган махфий маълумотни ошкор қилиниши эҳтимоли;

  • аудит ўтказиш чегараланган муддатларда амалга оширилиши сабабли бутун тизимни тўлиқ текшириш имконияти йўқ ва аудит бўйича хулоса мавжуд маълумотлар асосида чиқарилади.

Download 171.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling