Аудитларни синфланиши. Аудитлар турлари, босқичлари ва ўтказиш усуллари бўйича синфланиши 12. 1-расмда келтирилган. Аудит турлари бўйича ички ва ташқи бўлиши мумкин (12. 2-расм). Ички аудит


O‘z DSt ISO 9001:2009 стандарти талабларига мувофиқ сифат менежменти тизимини сертификатлаштириш


Download 171.7 Kb.
bet4/16
Sana03.11.2023
Hajmi171.7 Kb.
#1742856
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
Audit

12.4. O‘z DSt ISO 9001:2009 стандарти талабларига мувофиқ сифат менежменти тизимини сертификатлаштириш


Сифат менежменти тизимида сертификатлаштиришда қуйидаги аудитни босқичларидан фойдаланилади: ички аудитлар, ташқи аудитлар. Оддатда, булар икки босқичдан иборат: мосликка текшириш ва мувофиқликни текшириш.
Мосликни текшириш. Ҳужжатлаштирилган тизим қўлланилаётган стандарт талабларига мослиги даражаси аниқланади.
Мосликни текширилишги қуйидаги йўллар билан бажарилиши мумкин:

  • қўлланилаётган стандарт талабларини ушбу талабларга ҳужжатлаштирилган тизимнинг мос келувчи қисмларини аниқлаган ҳолда кўриб чиқилиши;

  • ҳужжатлаштирилган тизимни қўлланилаётган стандарт талаблари билан солиштирган ҳолда бандма-банд кўриб чиқилиши.

Учинчи томон барча текширувлари ва иккинчи томон кўпгина текширувларида текширишни кейинги босқичи биринчи босқич натижаларига боғлиқ, чунки сифат тизими ҳужжатлари қўлланилаётган стандарт талабларига номувофиқ бўлса, жойлардаги фаолият бу ҳужжатларда белгиланган талабларга мувофиқлигини текшириш маънога эга эмас.
Мувофиқликни текшириш. Ҳужжатлаштирилган тизимни ходимлар томонидан тушунилиши, жорий қилинганлиги ва қўллаб-қувватланиши даражасини белгилаш учун ўтказиладиган текшириш.
Қўлланилаётган стандарт у ёки бу фаолиятни амалга ошириш учун ҳужжатлаштирилган процедура ишлаб чиқилишини талаб қилмаса, мувофиқликни текшириш стандартнинг қўлланилаётган талабларига нисбатан амалга оширилади.
СМТ сертификталаштиришда қуйидагилар аудит объектлари бўлиши мумкин: маҳсулот, жараён ёки сифат тизими.
Маҳсулот аудити – маҳсулотни амалдаги тавсифларини белгиланган талабларга мувофиқлигини текшириш учун мўлжалланган.
Жараён аудити – жараённи белгиланган талабларга мувофиқлигини баҳолаш учун мўлжалланган. Бунда жараённи режалаштирилган натижаларга эришиш имконияти баҳоланади.
Камчиликлари маҳсулотни ўлчаш ва синаш орқали аниқланмайдиган балки маҳсулотдан фойдаланиш бошланганидан сўнг намоён бўладиган махсус жараёнлар (пайвандлаш, қуйиш, иссиқлик билан ишлов бериш ва х.к., шунингдек хизмат кўрсатиш жараёнларини кўпчилиги) ни текшириш кенг тарқалган.

Download 171.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling