Аудитларни синфланиши. Аудитлар турлари, босқичлари ва ўтказиш усуллари бўйича синфланиши 12. 1-расмда келтирилган. Аудит турлари бўйича ички ва ташқи бўлиши мумкин (12. 2-расм). Ички аудит


Download 171.7 Kb.
bet5/16
Sana03.11.2023
Hajmi171.7 Kb.
#1742856
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
Audit

Сифат тизими аудити – тизимни белгиланган талабларга мувофиқлигини аниқлаш учун мўлжалланган.
Маҳсулот ва жараён аудитларидан фарқли ўлароқ, бу катта ҳажмдаги маълумотни олиш ва таҳлил қилиш билан боғлиқ энг мураккаб аудит.



Аудит усуллари. Ташкилот сифат тизимини ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, шунингдек харажатларни оптималлаштириш ва аудит дастури вазифаларини бажариш учун аудитни қуйидаги схемалар бўйича режалаштириш мумкин:
• бўлинма иштирок этувчи барча жараёнларни тадқиқ қилган ҳолда, бўлинмалар фаолияти аудити;
Бу усулни камчилиги – сифат тизими жараёнлари доирасида бўлинмалараро ўзаро алоқани кузатиш мумкин эмас.
• ташкилотни турли бўлинмаларида ҳар бир жараённи кетма-кет тадқиқ қилган ҳолда, сифат тизими жараёнлари ўзаро алоқасини аудити.
Аудитор ташкилот тузилмасини ҳисобга олган ҳолда барча жараённи “кузатиш” ва жараёнлар доирасида бўлинмаларни ўзаро алоқаси тўғрисида маълумот олиш имкониятига эга.
Жараёнлар занжирини кузатишда аудиторлар гуруҳини бўлинмадан бўлинмага кўчиши учун қўшимча вақт зарурлиги бу усулни камчилиги ҳисобланади. Бундан ташқари, ёрдамчи жараёнлар (ҳужжатларни, ёзувларни бошқариш ва ҳ.к.) тажрибасиз аудитор эътиборидан четда қолиши мумкин.
Амалиётда кўпинча бирлашган усул қўлланилади, яъни аудит бўлинмалар бўйича ўтказилади, лекин аудит учун бир неча аниқ объектлар (лойиҳалар, шартномалар, буюмлар ва ҳ.к.) танланади. Турли бўлинмаларни текширишда аудиторлар аудитни ушбу объектига тааллуқли бўлган жараёнларни ўзаро алоқасини кузатадилар.
Аудит объектини тадқиқ килиш қуйидаги схемалардан бири бўйича амалга оширилади:
- олдинга кузатиш – жараённи бошидан унинг натижасигача ёки белгиланган нуқтагача кузатиш;
- ортга кузатиш – жараённи натижасидан жараённи бошланишигача кузатиш;
- қисман кузатиш – тадқиқот жараённи ихтиёрий танланган нуқтасидан бошлаб олдинган ёки ортга амалга оширилади.
Ички аудитни мўлжали. Ички аудитларни доимий ўтказилиши қуйидагиларга имкон беради:
а) сифат тизимини қўлланилаётган стандарт талабларига ва ташкилот томонидан ҳужжатлаштирилган процедуралар, корхона стандартлари, йўриқномалар ва бошқа ҳужжатларда белгиланган талабларга мувофиқлигини таъминлаш;
б) раҳбарият ва тегишли томонларда сифат тизимини натижавийлиги бўйича ишонч туғдириш: ички аудит, тизим қандай фаолият юритаётганлиги тўғрисида раҳбариятга холисона маълумот тақдим қилган ҳолда, акс алоқани таъминлайди.
в) оператив муаммоларни аниқлаш: исталган тизимни текшириш вақтида аудитор тизимдаги ёки процедуралардаги муаммоларни аниқлаш имкониятига эга;
г) тузатиш ҳаракатларини амалга ошириш учун акс алоқани таъминлаш: ички аудит мобайнида белгиланган талабларга номувофиқликлар аниқланади, сўнг аниқланган номувофиқликлар сабабларини бартараф килиш учун тузатиш ҳаракатлари ишлаб чиқилади ва амалга оширилади;
д) ички аудит тизим жорий қилинаётган вақтда созлаш учун фойдали механизмдир: сифат тизимини жорий қилиш ва сертификатлаштиришга тайёрлаш вақтида тизимни “ишга тушириш” ва тизим “оқсоқланаётган” жойларни аниқлаш имкониятини беради.
Ички аудитларни мақсади – айбдорларни излаш ва жазолаш эмас. Бу тушунчани ташкилотни барча ходимларини етказиш керак, чунки ташқи назоратдан “ҳимояланиш” холисона маълумот олишга имкон бермайди. Мумкин бўлган жазолашдан хавфсираган ҳолда ходимлар зарур маълумотларни беркитиши ёки нотўғри тақдим қилиши мумкин, бу ҳолда аудит натижалари тизимни фаолияти ҳақида холисона маълумотлар бермайди.



Download 171.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling