Аудитларни синфланиши. Аудитлар турлари, босқичлари ва ўтказиш усуллари бўйича синфланиши 12. 1-расмда келтирилган. Аудит турлари бўйича ички ва ташқи бўлиши мумкин (12. 2-расм). Ички аудит


Download 171.7 Kb.
bet7/16
Sana03.11.2023
Hajmi171.7 Kb.
#1742856
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16
Bog'liq
Audit

Аудит дастурини ишлаб чиқиш. Аудит дастури текшириладиган ташкилотнинг ҳажми, фаолият тури ва мураккаблигига боғлиқ равишда битта ёки ундан ортиқ аудитларни ўз ичига олиши мумкин. Бу аудитлар турли мақсадга эга бўлиши ва биргаликдаги комплекс аудитни ўз ичига олиши мумкин. Аудит дастури маълум миқдордаги ва турдаги аудитларни режалаштириш ва ташкил қилиш учун керакли барча фаолиятни ҳам, уларни белгиланган муддатларда самарали ва натижали аудит ўтказиш учун зарур ресурслар билан таъминлашни ҳам ўз ичига олади.
Ташкилот аудитнинг бир нечта дастурини ишлаб чиқиши мумкин.
Ташкилотнинг юқори лавозимли раҳбарияти аудит дастурини бошқаришга жавобгар бўлади.
Аудит дастурини бошқаришга жавобгар шахслар қуйидагиларни бажариши керак:
- аудит дастурни аниқлаши, жорий қилиши, назорат қилиши, анализ қилиши ва такомиллаштириши;
- зарур ресурсларни аниқлаши ва таъминлаши.
Агар аудит ўтказилаётган ташкилотда бир вақнинг ўзида сифат менежменти ва экологик менежмент тизимлари амал қилса, аудит дастури комплекс аудитни ўз ичига киритиши мумкин. Бундай ҳолларда аудит бўйича гуруҳнинг ишни бажара олиши лаёқатига алоҳида эътибор бериш зарур.
Икки ва учдан ортиқ текширувчи ташкилотлар биргаликдаги аудитни амалга оширган ҳолда аудит дастурига мувофиқ ҳамкорлик қилишлари мумкин. Бу ҳолда жавобгарликнинг тақсимланишига, қўшимча ресурслар билан таъминлашга алоҳида аҳамият бериш керак. Аудит бўйича гуруҳлар ишни бажаришга бўлган қўшимча лаёқатга ва тегишли кўникмаларга эга бўлишлари керак. Аудит бошлашдан олдин бу масала бўйича келишиб олиш тавсия этилади.
Аудит дастури қуйидагиларни ўз ичига олади:
- ўтаётган йилда ўтказиладиган ташкилотнинг сифат менежменти тизимининг қатор ички аудитларини;
- 6 ой давомида ўтказиладиган “нозик” маҳсулотни потенциал етказиб берувчиларнинг менежмент тизимини иккинчи томон орқали аудитларни;
- сертификатлаштириш идораси ва буюртмачи ўртасида келишилган вақт оралиғида учинчи томон сифатида сифат тизими ваг экологик менежмент тизимини сертификатлаштириш идораси томонидан ўтказиладиган сертификатлаштириш аудитларини ва инспекцион аудитларини;
Аудит дастури доирасида аудитлар ўтказиш учун режалаштиришни, ресурслар билан таъминлашни, тадбирлар ишлаб чиқишни ҳам ўз ичига олади.
Аудитларни режалаштириш ва уларни ўтказиш учун аудитлар дастурининг мақсадларини аниқлаш зарур бўлади. Бу мақсадлар қуйидагиларни кўриб чиқишга таяниши мумкин:
- менежмент устиворлигига;
- тижорат режаларига;
- менеджмент тизими талабларига;
- шартномада кўзда тутилган ва мажбурий талабларга;
- етказиб берувчи баҳосининг зарурлигига;
- истеъмолчининг талабларига;
- шу иш билан қизиқувчи бошқа томонларнинг эҳтиёжларига;
- ташкилотнинг таваккал ишларига.
Аудит дастурининг ҳажми ўзгариши мумкин ва унга текшириладиган ташкилотнинг катта кичиклиги, фаолият тури, мураккаблиги ҳамда қуйидагилар таъсир қилиши мумкин:
- ҳар бир амалга ошириладиган аудитнинг соҳаси, мақсадлари ва қанча вақт давом этиши;
- ўтказиладиган аудитларнинг сони;
- аудит ўтказилиши керак бўлган бўлимларнинг сони, муҳимлиги, бутланганлиги, ўхшашлик даражаси, жойлашган жойи;
- аудитнинг стандартлар, қонунчилик, меъёрий ва шартномавий талаблари ва бошқа меъёрлари;
- аккредитлаш ёки сертификатлаштиришга бўлган эҳтиёжлар;
- аввалги аудитлар хулосалари ёки аввалги аудит дастурларининг таҳлили;
- тил, маданият ва ижтимоий масалалар билан боғлиқ бўлган ҳар қандай муаммолар;
- шу ишга қизиқувчи томонларнинг фикрлари;
- ташкилотдаги ёки унинг фаолиятидаги жиддий ўзгаришлар.
Аудит дастурини бошқариш бўйича жавобгарликни аудит тамойилларини тушунадиган, аудиторлик лаёқатига эга бўлган, аудит йўл-йўриқлари ва усулларидан фойдалана оладиган, бир ёки бир неча шахсга топширилиши керак. Бу шахслар менежмент кўникмаларига ҳамда текшириладиган соҳадаги техникавий ва иқтисодий билимларга эга бўлишлари керак.
Аудит дастурини бошқариш жавобгарлигини олганлар қуйидагиларни амалга оширишлари керак:
- аудит дастурининг мақсади ва ҳажмини аниқлашни;
- жавобгарлик ва тадбирларни аниқлаш ҳамда, зарур ресурслар билан таъминлашни кафолатлашни;
- аудит дастурини жорий қилишни таъминлашни;
- аудит дастури бўйича ёзувлар олиб боришни таъминлашни;
- аудит дастурининг мониторинги, таҳлили ва яхшиланишини таъминлашни.
Аудит дастури учун ресурсларни аниқлаганда қуйидаги масалаларга аҳамият бериш керак:
- аудит бўйича фаолиятни ривожлантириш, жорий қилиш, бошқариш ва яхшилаш учун молиявий ресурсларига;
- аудитларни ўтказиш усулларига, эришиш ва қўллаб-қувватлашга;
- аудиторларнинг лаёқатлилигига, фаолиятини яхшилашга доир жараёнларга;
- аудит дастурининг аниқ мақсадларига эришиш учун талаб қилинадиган ишни бажараолиш лаёқатига эга бўлган аудиторлар ва техникавий экспертларнинг мавжудлигига;
- аудит дастурининг ҳажмига;
- аудит ўтказиш учун йўлга кетадиган вақт, жойлашиш ва бошқа эҳтиёжларга.
Аудит дастурининг тадбирлари қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
- аудит графикларини тежамлаштириш ва тузишни;
- аудиторлар ва аудит бўйича гуруҳ раҳбарларининг ишни бажара олишга бўлган лаёқатлилигини таъминлашни;
- аудит бўйича тегишли гуруҳларни танлаш ва ишлар ва жавобгарликларни тақсимлашни;
- аудитларни ўтказишни;
- талаб қилинган ҳолатларда аудит натижалари бўйича ҳаракат қилишни;
- аудит дастури бўйича ёзув ёзишларни қўллаб қувватлашни;
- аудит дастурининг кўрсатгичлари ва натижалилигининг мониторингини;
- аудит дастури бўйича бажарилган ишлар юзасидан юқори лавозимли раҳбарият олдида ҳисобот беришни.
Кичик корхоналар учун юқорида эслатилган фаолият битта ягона тадбир билан амалга оширилиши мумкин.
Аудит дастурини жорий қилиш қуйидаги ишларни ҳисобга олинади:
- аудиторлар ва улар маҳоратининг ўсишини баҳолаш жараёнини аниқлаш ва қўллаб-қувватлашни;
- аудит бўйича дастурларни тегишли томонларга етказишни;
- аудиторларни ва аудит дастури билан боғлиқ бўлган бошқа фаолиятларни мувофиқлаштириш ва календар бўйича режалаштиришни;
- аудит бўйича гуруҳлар тузишни таъминлашни;
- аудит буйича гуруҳларга зарур ресурсларни беришни;
- аудит бўйича ёзув ёзиш ишларини бошқаришни таъминлашни;
- аудит бўйича ҳисоботларни таҳлил қилишни, тасдиқлашни ва уларни аудит буюртмачиларига ва бошқа шу ишга қизиқувчи томонларга тарқатишни таъминлашни;
- агар талаб қилинса, аудит натижалари бўйича ҳаракатларни таъминлашни.
Ёзувлар аудит дастурининг бажарилишини кўрсатиш мақсадида қўллаб қувватланиши ва ўз ичига қуйидагиларни олиши керак:
1) алоҳида аудитлар билан боғлиқ бўлган қуйидаги ёзувларни:
- аудит режалари,
- аудит бўйича ҳисоботлар,
- номувофиқлик тўғрисидаги ҳисоботлар,
- тузатиш ва олдини олиш ҳаракатлари бўйича ҳисоботлар,
- зарур бўлганда, аудит натижалари бўйича ҳаракатлар тўғрисидаги ҳисоботлар;
2) аудит дастурининг таҳлили натижалари;
3) қуйидаги масаларни ўз ичига олган аудитга жалб этувчи шахслар тўғрисидаги ёзувлар:
- аудиторнинг иш бажара олиш лаёқати ва фаолиятининг баҳоси;
- аудит бўйича гуруҳни танлаш;
- иш бажара олиш лаёқатини қўллаб-қувватлаш ва яхшилаш.
Ёзувлар сақланиши ва етарли даражада эҳтиёт қилиниши керак.
Аудит дастурини жорий қилиш мониторинги ва маълум вақт оралиғида мақсадларга эришишни баҳолаш ва яхшилаш имкониятларини аниқлаш учун таҳлил қилиш керак.
Натижалар тўғрисида юқори мартабали раҳбариятга ҳисоб бериб туриш керак.
Фаолият кўрсатгичлари қуйидаги характеристика мониторинги учун фойдаланилиши керак:
- аудит гуруҳнинг аудит режасини амалга ошириш имкониятлари;
- аудит дастурининг графикларига мувофиқлиги;
- аудит буюртмачилари, текшириладиган ташкилот ва аудиторлар томонидан акс алоқа.
Аудит дастурининг таҳлили, масалан, қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
- мониторинг натижалари ва аниқланган қонуниятларини;
- тадбирларга мувофиқликни;
- ишга қизиқувчи томонларнинг эҳтиёж ва умидларининг ўсишини;
- аудит дастури бўйича ёзувларни;
- аудит соҳасидаги альтернатив ёки янги усулиятларни;
- аудит бўйича гуруҳларнинг ўхшаш ҳолатлардаги ҳаракатларининг келишилганлигини.
Аудит дастури таҳлилининг натижалари тузатиш ва олдини олиш ҳаракатларига ва аудит дастурини яхшиланишига олиб келиши мумкин.



Download 171.7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling