7
стандартларга мослаштириш бўйича услубий асос бўлиб хизмат қилиши
мумкин.
Тадқиқот бўйича қисқача адабиётлар таҳлили. Аудит услубиётини
ривожлантиришда чет эл иқтисодчи олимларидан: X.Андерсон, Р. Энтони, Э.
Аренс, Ж. Лоббек, МДҲ иқтисодчи олимларидан М.Баканов, В.Данилевский,
В.Скобара, В.Суйц, А.Шеремет
шунингдек, республикамизнинг шу соҳа
олимларидан: К.Ахмеджанов, Р.Дусмуратов, А.Ибрагимов, Ш.Илхамов,
А.Каримов, З.Маматов, Ҳ.Мусаев, М.Тулаходжаева, Б.Хасанов ва бошқалар
ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшганлар ва қўшиб келмоқдалар.
Иқтисодиётни модернизациялаш жараёнида аудиторлик фаолиятида
аудиторлик текширувларини амалга оширишда аудитни ҳужжатлаштириш ва
аудиторлик ҳисоботи ва хулосасини сифатли тайёрлаш маъсулиятли босқич
ҳисобланади. Бу, ўз навбатида аудиторлик
фаолиятининг миллий
стандартларни халқаро стандартларга яқинлаштириш бўйича илмий ҳамда
амалий аҳамиятга эга бўлган тадқиқотлар олиб боришни тақазо этади.
Do'stlaringiz bilan baham: