Аудиторлик фаолияти тўҒрисида
-модда. Аудиторлик ташкилотларининг турдош хизматлари
Download 44.31 Kb.
|
АУДИТОРЛИК ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА
- Bu sahifa navigatsiya:
- 6-боб. Аудиторлик текширувларини ўтказиш 34-модда. Аудиторлик текширувини ўтказишдаги чекловлар
33-модда. Аудиторлик ташкилотларининг турдош хизматлари
Аудиторлик ташкилотлари қуйидаги турдош хизматларни кўрсатиши мумкин: бухгалтерия ҳисобини йўлга қўйиш, қайта тиклаш, юритиш ва молиявий ҳисобот тузиш, шу жумладан молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича молиявий ҳисобот тузиш; юридик шахснинг тафтиш комиссияси (тафтишчиси), инвестиция активларини ишончли бошқарувчи вазифаларини амалга ошириш; бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисобот тузиш масалалари бўйича маслаҳат бериш; аудиторлик ташкилотининг штатида солиқ маслаҳатчиси мавжуд бўлганда ёхуд шартнома шартлари асосида уни жалб этган ҳолда, солиққа оид қонунчиликни қўллаш, солиқлар ва йиғимлар бўйича ҳисоб-китоблар, декларациялар тузиш юзасидан маслаҳатлар бериш; молия-хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш ва молиявий режалаштириш, шу жумладан бизнес-режалар тайёрлаш, иқтисодий, молиявий маслаҳат ва бошқарувга оид маслаҳат бериш; бухгалтерия ҳисоби, аудит ва молиявий ҳисобот, солиқ солиш, молия-хўжалик фаолиятини ҳамда молиявий режалаштиришни таҳлил қилишга доир семинарлар, конференциялар ўтказиш; бухгалтерия ҳисобини юритишни автоматлаштириш ва молиявий ҳисобот тузиш, молиявий ахборотнинг ахборот хавфсизлиги бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш. Аудиторлик ташкилотлари аудиторлик фаолияти стандартларида назарда тутилган бошқа турдош хизматларни ҳам кўрсатиши мумкин. 6-боб. Аудиторлик текширувларини ўтказиш 34-модда. Аудиторлик текширувини ўтказишдаги чекловлар Аудиторлик ташкилотларига қуйидагиларга нисбатан аудиторлик текширувини ўтказиш тақиқланади: мазкур аудиторлик ташкилотининг кредиторлари, суғурталовчилари бўлган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан, шунингдек ушбу аудиторлик ташкилотлари ва аудиторлар ўзининг муассислари, иштирокчилари, акциядорлари бўлган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан; муассиси, иштирокчиси, акциядори ёки раҳбарлик вазифаларини ёхуд бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқарув вазифаларини амалга ошираётган шахси, аудит қўмитаси аъзоси бир вақтнинг ўзида мазкур аудиторлик ташкилотининг ходими бўлган хўжалик юритувчи субъектга нисбатан; аудиторлик текшируви билан қамраб олинадиган даврда мазкур хўжалик юритувчи субъектга ушбу Қонун 33-моддаси биринчи қисмининг иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилган турдош хизматларни кўрсатганларга; ходимлари муассиснинг, иштирокчининг яқин қариндошлари ёки раҳбарлик вазифаларини ёхуд бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқарув вазифаларини амалга оширувчи шахснинг текширилаётган хўжалик юритувчи субъект аудит қўмитаси аъзосининг яқин қариндошлари бўлган; аудиторлик ташкилотининг ёки аудиторнинг манфаатдорлиги молиявий ҳисобот ва у билан боғлиқ молиявий ахборот тўғрисида фикр билдиришга таъсир кўрсатиши мумкин бўлган манфаатлар тўқнашуви юзага келган тақдирда. Аудиторлик ташкилоти кетма-кет етти йилдан кўпроқ айни бир хўжалик юритувчи субъектнинг аудиторлик текширувини ўтказишга ҳақли эмас. Download 44.31 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling