Автохтон тоғ жинсларидир. Алеврит


Генезис – геологияда ер пўстини ташкил этувчи жинслар ва ундаги маъданларнинг ҳамда тупроқ, сув ва газларнинг ҳосил бўлиш жараёни. Геология


Download 39.39 Kb.
bet5/7
Sana06.02.2023
Hajmi39.39 Kb.
#1171785
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Geologik Terminlar

Генезис – геологияда ер пўстини ташкил этувчи жинслар ва ундаги маъданларнинг ҳамда тупроқ, сув ва газларнинг ҳосил бўлиш жараёни.
Геология – Ернинг тузилиши ва келиб чикиши ҳақидаги фан, Геология ернинг таркиби, ички тузилиши, ривожланиши қонуниятлари, маъдан конлари ва ер ости сувларининг пайдо бўлиши, шунингдек ерда бўладиган турли геологик жараёнларни ўрганади. Яқин йилларгача Геология фойдали қазилмаларни излаш
билангина шуғулланган бўлса, ҳозир геологик хулосаларсиз йирик саноат иншоотлари қуриб бўлмайди. Геология фани бир-бирига боғлиқ бир неча соҳалардан: петрография, литология, минералогия, геохимия, кристаллография, металлогения,гидрогеология, геоморфология, динамик геология, инженерлик
геологияси, геотектоника, вулканология, геофизика, сейсмология, тарихий геология, стратиграфия, палеонтология ва геоэкологиядан иборат. Техника ривожлана борган сари минерал хом ашёларга бўлган эҳтиёж ҳам ортиб бормоқда. Бу эса фойдали қазилмаларни ер бағрининг чуқур қисмларидан излашни тақозо этади. Шу сабабли Геологиянинг ҳозирги вазифаси Ер пўсти юқори мантия қисмининг тузилишини, таркиби ва унда содир бўлган жараёнларни яхлит ўрганишдан иборатдир.
Геология историческаяТарихий геология геологиянинг Ер ва Ер пўсти тарихини ўрганадиган бўлими. Тарихий геологиянинг асосий вазифалари тоғ жинсларининг турли вақтда бирин-кетин қандай ҳосил бўлганини, ўтган даврларнинг табиий географик ҳолати ва чўкинди тоғ жинсларини, тектоник ҳаракатлар тарихи ва Ер пўсти тузилиши тараққиётини иқлим минтақаларини ва органик дунё тараққиёти, магматик жараёнларини ва отқинди жинсларнинг ҳосил бўлишини ўрганиш ва аниқлашдан иборат. Тарихий геология палеонтология, литология, палеогеография, петрография, минералогия, мутлақ ёшни аниқлаш, тектоника ва бошқа геологик фанлар билан боғлиқ бўлиб, уларнинг усуллари ва маълумотларидан фойдаланади.
Геология полезных ископаем
Download 39.39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling