Автохтон тоғ жинсларидир. Алеврит


Download 39.39 Kb.
bet7/7
Sana06.02.2023
Hajmi39.39 Kb.
#1171785
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Geologik Terminlar

ГеосинклинальЕр пўстининг энг ҳаракатчан, ёриқларга бой, ётқизиқлар катта қалинликка (15-20 км) эга бўлган қисми. Геосинклиналь литосфера плиталарининг ўзаро тўқнашган жойи бўлиб, у ерда геосинклиналь жараёни кечади. Бу жараён сурилаётган океан плиталарининг сувсизланиши ва қайта эриши ҳисобига ҳамда магматик қайта ўзгариш, метаморфизм ва тўқнашаётган плиталар олд қисмларининг шакл ўзгартириши эвазига континентал Ер пўстининг пайдо бўлишида ифодаланади.
Геотектоника – Ер тузилиши ҳақидаги фан. Ернинг бир бутун ривожланиши билан боғлиқ бўлган ер пўсти ва юқори мантиядаги (тектоносфера) ҳаракатлар, деформациялар ва бурмаларни тузилишини ўрганади.
Геохронология – тоғ жинсларининг ҳосил бўлиш
вақтини аниқлайдиган геологик йилнома. Тоғ жинсларининг ёши нисбий ва мутлақ бўлади. Нисбий геологик ёш – Ер тарихида юз берган бирор ҳодисанинг иккинчи бир геологик ҳодисага нисбатан олинган вақти. Бу тоғ жинсларининг ўзаро муносабатига ва улар орасидан топилган ўсимлик ёки ҳайвонот дунёси қолдикларига караб аниқланади. Геологик вақт эра, давр, замон, аср каби бирликлар билан белгиланади. Нисбий геологик ёш турли хил эра ва даврларнинг қанча вақт давом этганини аниқ белгилаш имконини бермайди.
Мутлақ геологик ёш геологик даврнинг ўлчаш усуллари. Агар нисбий геологик ёш геологик воқеаларини кетма-кетлигини аниқласа, мутлақ геологик ёш – улар қачон бўлганлигини белгилайди. Мутлақ геологик ёш радиоактив усул ёрдамида аниқланади ва миллион йиллар билан ҳисобланади.
Гипергенез – Ернинг устки қисмида ҳаво ва сувнинг таъсирида тоғ жинслари таркибининг ўзгариши. Гипергенез чуқур бўлмаган Ер қатламларида ҳарорат, босим, водород ва кислород ионлари ҳамда бактериялар таъсирида физикавий ва кимёвий ўзгаришларга олиб келади.
Гнейс – донадор, метаморфик тоғ жинси. Чўкинди ва магматик жинсларнинг ўзгариши натижасида ҳосил бўлади. Ранги оқиш, кулранг, яшилсимон; ички тузилиши сланецсимон кристалли, ташқи кўриниши массив, йул-йул. Гнейс таркибида кварц, дала шпати, биотит, мусковит амфибол, баъзан авгит мавжуд. Гнейс пайдо бўлишига кўра, ортогнейс ва парагнейсга бўлинади: чўкинди жинсларнинг метаморфланишидан парагнейс, магматик тоғ жинсларининг метаморфланишидан эса ортогнейс пайдо бўлади. Қурилиш материали сифатида ва бино пойдеворларини безашда кўп ишлатилади.
Горст – (немисча Horst – дўнглик, баландлик) атрофга нисбатан кўтарилган ер ёриқлари билан чегараланган жой. Горст одатда чўзинчоқ кўринишга эга, эни баъзида ўнлаб км. га етади.
Грабен – (graben – чуқурлик). Ер пўстининг, кўтарилган қисмларига нисбатан чўккан ва ёриқлар билан чегараланган қисми. Одатда грабенлар йирик гумбаз кўтарилмалари марказида жойлашиб, улар тузилишини мураккаблаштиради. Грабен шаклан чўзиқ, узунлиги бир неча юз км, эни ўнлаб км. га тенг. Грабен йиғиндиси рифт минтақаларини ташкил қилади. Баъзи грабенлар марказида кўллар учрайди.
Download 39.39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling