Автохтон тоғ жинсларидир. Алеврит


ых – Фойдали қазилмалар геологияси


Download 39.39 Kb.
bet6/7
Sana06.02.2023
Hajmi39.39 Kb.
#1171785
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Geologik Terminlar

ыхФойдали қазилмалар геологияси – турли фойдали қазилмаларнинг хосил бўлиши ва Ер пўстида тарқалиши, тузилиши, маъдан жисмларининг тоғ жинслари билан боғлиқлиги ва жойланиш қонуниятларини ўрганувчи фаннинг бир бўлими. Фойдали қазилмалар геологиясининг асосий мақсади муайян конларнинг тарқалиши, башорат қилиниши, тўпланиш қонуниятлари асосини ишлаб чиқишдир. Фойдали қазилмалар геологияси руда ва норуда фойдали қазилмаларга бўлинади. Руда фойдали қазилма бойликларини жойланиш ва тарқалиш қонуниятларини ўрганувчи бўлими металлогения деб юритилади. Норуда қазилма бойликлари геологияси нефть ва газ геологиясини, ёнувчи қазилма бойликлар геологиясини ўзига бирлаштирган, қазилма кўмир ва ёнувчи сланецлар геологиясини ўз ичига олади.
Геология Структурная – геотектониканинг барча турдаги тоғ жинсларининг Ер пўсти (қобиғи) да турли хил кўринишда ва тартибда жойлашишни ва уларнинг пайдо бўлиш сабабларини, тарихий ривожланиш қонуниятларини ўрганадиган бўлими. Структуравий геология қатламлар, бурмалар, дарзликлар, узилмалар ва магматик ҳосилалар каби турлича тузилиш шаклларини ўрганади. Структуравий геология фойдали қазилмаларни қидириш, разведка қилиш ва уларни қазиб олиш муносабати билан вужудга келди ва ривожланмоқда. Структуравий геология геологиянинг геологик съёмка, геоморфология, стратиграфия, литология, петрография, гидрогеология ва инженерлик геологияси ва тоғ-кон ишлари каби соҳалари билан узвий боғлиқ.
Геология ЧетвертичнаяТўртламчи давр геологияси . Ер куррасининг тўртламчи давр ётқизиқлари ва тарихини ўрганувчи геология фанининг бир қисми.
Геоморфология – Ер юзасида содир бўладиган жараёнлар натижасида ҳосил бўлган шаклларнинг келиб чиқиши, сабаби ва улар тузилишини ўрганувчи геологиянинг бир қисми. Геоморфология ўз навбатида умумий, регионал, амалий қисмларга бўлинади.

  1. Умумий Геоморфология экзоген ва эндоген жараёнлар натижасида қуруқлик ва денгиз тагида ҳосил бўлган хилма-хил рельеф шаклларини ўрганади, геоморфологик харита тузиш усулларини белгилайди. Геоморфологияда рельефнинг ташқи кўринишини тадқиқ қилишда морфологик ва морфометрик усуллар қўлланилади. Бу усул билан нефть ва газ конларини аниқлаш яхши натижа беради.

  2. Регионал Геоморфология қуруқлик юзаси тузилишини, унинг келиб чиқиш сабабини, ёши ва географик тарқалишини ўрганади. Регионал Геоморфология текширишидан олинган охирги натижаси рельефнинг ривожланиш тарихини ва босқичини ўтган даврлар учун қандай шаклда бўлганлигини аниқлаб беради.

  3. Амалий Геоморфология, рельеф ҳосил бўлиши билан алоқадор бўлган фойдали қазилмаларни тадқиқ этиш, қурилишда текшириш ишларини юритиш услубига қаратилган.


Download 39.39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling