213. Кучли ижтимоий сиёсат нималарда намоён бўлади?
*a) ишончли ижтимоий кафолатларни ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш чораларини таъминлашда;
b) ижтимоий табақалар ўртасидаги ҳаддан ташқари фарқни йўқотиш учун текисчиликка интилишда;
c) истеъмол нархлари ва тарифларнинг “эсанкиратадиган” тарзда қўйиб юборилишига қарши курашишда;
214. Жамиятимизни ривожлантиришнинг кучли омили –
*a) инсон салоҳияти;
b) табиий бойликлар;
c) халқаро алоқалар;
215. Жамиятни янгилаш ва ислоҳ қилишнинг, барқарор ривожланиш ҳамда тараққиётнинг пойдевори ва кафолати –
a) аҳолининг юқори даражадаги саводхонлиги, демографик ўсишнинг юқорилиги;
b) халқаро ташкилотларнинг ҳомийлиги, чет мамлакатларнинг қўллаб-қувватлаши;
*c) ижтимоий-сиёсий барқарорлик, миллий ҳамжиҳатлик, фуқаролар тотувлиги;
216. Интеграция жараёнларида Ўзбекистон амал қиладиган муҳим қоида қандай?
*a) бир давлат билан яқинлашиш ҳисобига бошқасидан узоқлашмаслик;
b) ҳамкорликка киришишда давлатдаги мафкуравий муҳитни эътиборга олиш;
c) капитал сарфлаш учун қулай минтақалар билан интеграцияга киришиш;
217. “Коррупция” атамасининг луғавий маъноси қандай?
*a) порага сотилиш, айниш, таназзул;
b) порахўрлик ва жиноятчилик;
c) бойиш, қўрқитиш, инқироз;
218. Президент Ислом Каримовнинг иккинчи чақириқ Олий Мажлис тўққизинчи сессиясидаги маърузасида биринчи устувор йўналиш сифатида қайси йўналиш белгилаб берилган?
*a) мустақилликни асраб-авайлаш;
b) ҳуқуқ-тартибот соҳасини ислоҳ қилиш;
c) кучли ижтимоий сиёсат юритиш;
219. “Террор” сўзининг луғавий маъноси қандай?
a) қўпорувчилик, портлаш;
*b) қўрқув, дахшат;
c) одам ўлдириш;
220. Миллий қадриятларни тиклаш, миллий ўзликни англаш биринчи навбатда нимага хизмат қилади?
a) халқаро муносабатларга;
*b) миллат тарбиясига;
c) иқтисоднинг ривожланишига;
Do'stlaringiz bilan baham: |