Aim.uz
Автоматик ростлаш тизимларининг тузилиш схемалари ва уларнинг ўзгариши
Блок-алгебра қоидалари кўп таркибий бўғинлардан ташкил топган АРТ нинг таҳлили ва синтезини анча соддалаштиради. АРТнинг динамик хусусиятлари таркибий элементлар характеристикалари ва уларнинг бир-бирига уланиш тартибига кўра аниқланади. Шунинг учун, бир хил бўғинларнинг турлича қўшилиши турли динамик хоссали тизимларни ташкил қилади.
11.8-расм Бўғинларнинг кетма- кет уланиши.
Бўғинларнинг кетма-кет уланиши. 11.8-расмда ва узатиш функцияларига эга бўлган кетма-кет уланган иккита бўғиндан ҳосил бўлган тизимнинг схемаси келтирилган.
Занжирли узатиш функциясини қуйидагича ёзиш мумкин:
та элементлардан ҳосил бўлган занжирнинг узатиш функцияси
Бошқача қилиб айтганда кетма-кет уланган занжирининг узатиш функцияси таркибий бўғинлар функцияларининг кўпайтмасига тенг. Бундай тизимнинг кучайиш коэффициенти таркибий элементлар кучайиш коэффциентларининг кўпайтмасига тенг.
Кетма-кет уланган элементар очиқ бўғинлар занжирининг АФХ си шу бўғинларнинг АФХ лари кўпайтмасига тенг:
11.9 –расм. Бўғинларнинг параллел уланиши.
Бўғинларнинг параллел уланиши. Бўғинларнинг параллел уланишида (11.9- расм) битта кириш сигнали бир неча бўғинларнинг киришига берилади, чиқиш сигналлари эса жамланади. ва узатиш функцияли иккита параллел уланган бўғинларнинг узатиш функциясини аниқлаймиз:
та параллел уланган бўғинлар тизимининг узатиш функцияси ҳар бир бўғин узатиш функциясининг йиғиндисига тенг:
Элементнинг тескари алоқа билан қамралиши. Баъзан бўғиннинг киришига кириш таъсиридан ташқари чиқиш сигналининг бир қисми берилади. узатиш функциясига эга бўлганган элемент манфий тескари алоқа билан қамралишини кўриб чиқамиз (11.10-расм):
Бир оз ўзгартиришлардан сўнг:
11.10-расм. Манфий тескари алоқалар элементи.
Охириги ифодани умумлаштирсак қуйидагича хулоса қилиш мумкин: агар бир ёки бир неча бўғин бирламчи манфий тескари алоқа билан қамралса, тизимнинг узатиш функцияси қуйидагича бўлади:
Агар тескари алоқа занжирида ўзининг узатиш функциясига эга бўлган бўғин мавжуд бўлса тизимнинг эквивалент узатиш функцияси қуйидаги келади:
Бир ёки бир неча бўғинлар бирламчи мусбат тескари алоқа билан қамралса, тизимнинг умумий узатиш функцияси
Бўғинларнинг аралаш уланиши. Автоматик ростлашда, тескари-яъни алоқа билан қамралган, кетма-кет ва параллел уланган, яъни оралиқлари уланган бўғинлар кенг ишлатилади. Бундай ҳолларда блок-алгебра қоидалари ёрдамида эркин структурали бўғин ва тизимлар таҳлил учун қулайроқ шаклга келтирилади.
Aim.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |