Автоматлаштирилган ахборот тизимларининг эволюцияси ва самарадорлиги
Қарор қабул қилишни қўллаб-қувватлаш тизими. Унинг эволюцияси
Download 198.17 Kb.
|
Автоматлаштирилган ахборот тизимларининг эволюцияси ва самарадорлиги
Қарор қабул қилишни қўллаб-қувватлаш тизими. Унинг эволюцияси. Менежерларнинг фаолияти турли мураккабликдаги қарорларни қабул қилиш зарурияти билан боғлиқ (масалан, фирмани ривожлантириш йўналишини танлаш, компания фаолиятини автоматлаштириш вариантлари, офис учун бинони танлаш, филиалларни жойлаштириш вариантларини белгилаш, ишлаб чиқариладиган ёки сотиб олинадиган товарлар турлари, асбоб-ускуна турлари, кредитор, ишнинг ҳамижрочиси, вакант жойларга номзодлардан бирини тайинлаш). Бу биринчи галда ахборот қарорларини қабул қилиш учун талаб этиладиган йиғин зарурияти билан боғлиқ. Ахборотга эга бўлиш зарур, бироқ тўғри қарор қабул қилиш учун бу етарли эмас. Бунинг учун предмет соҳасини яхши билиш, қарор қабул қилиш кўникмасини ҳосил қилиш, бир қатор восита ва усулларга эга бўлиши лозим.
Шунинг учун анча мураккаб қарорларни қабул қилишда турли соҳалардаги эксперт-мутахассисларни жалб этиш керак бўлади. Бироқ, экспертлар билимидан самарали фойдаланиш учун, биринчидан, қандай экспертлар зарурлигини, иккинчидан, улар олдига қандай масалаларни қўйишни ва ниҳоят, қарор қабул қилиш учун уларнинг билимидан қандай фойдаланишни билиш керак бўлади. Айни пайтда қарор қабул қилиш вазифаси барибир менежер зиммасида қолади. Қарор қабул қилишдаги асосий вазифа – бу альтернатив (муқобил) вариантларни танлаш ёки уларнинг бир нечтасини мақсадга етишиш учун қанчалик аҳамиятлигига кўра қаторлаштириб чиқиш. Ахборотлаштириш вариантларини танлашда, аввало фирманинг асосий мақсади сифатида фирма рентабеллигини оширишни кўрсатиш мумкин. Вариантларни баҳолаш мезонлари сифатида эса ахборотлаштиришга кетган ҳаражатлар, бошқа фаолият турига мослашиш имконияти, ахборотни ҳимоялаш имконияти, сўровга жавоб бериш тезлиги, асбоб-ускуналарнинг ишончлилиги ва ҳоказо омилларни қўллаш мумкин. Қарорлар қабул қилиш босқичларида ва жараёнларида юзага келадиган муаммоларни ҳал этишнинг кўплаб усуллари мавжуд. Бу барча усуллар махсус ахборот тизимлари – қарор қабул қилишни қўллаб-қувватлаш тизими орқали амалга оширилади. Қарор қабул қилишни қўллаб-қувватлаш тизимини (ҚҚҚТ) лойиҳалаш иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқликка асосланган бўлиб вазифаларнинг мураккаблиги билан аниқланади. Мазкур тизим-диалог кўринишидаги автоматлаштирилган тизимдир. У бошқарувнинг ахборот тизимидаги муҳим даражалардан (категория) бири саналади. Сўнги пайтларда ҚҚҚТ тизими кичик ва ўрта бизнес ҳам(масалан, савдо нуқталарини жойлаштириш вариантларини танлаш) қўлланила бошланди. Умуман олганда, улар алоҳида якка услубни қўллаб-қувватлаш ва менежернинг шахсий талабларига мос келиш имкониятига эга. Катта тижорат ва давлат иқтисодий объектларида мураккаб муаммоларни ҳал этиш учун яратилган тизимлар ҳам мавжуд. Download 198.17 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling