Корпоратив ахборот тизими айрим масалалар ва уларни амалга оширишнинг таркибий қисмларини кўриб чиқади. Улар қаторида қуйидаги масалалар бўлиши мумкин:
ҳар-хил ва бир-бири билан боғланмаган дастурлар ҳамда амалий тизимлар томонидан тузилган ягона маълумотлар базаси;
турли фирмалар ва технологиялар бўйича (молия, моддий техник ҳисоб, ҳужжат айланиши, таҳлил ва ҳоказо) яратилган кўплаб амалий тизимлар.
3.4 – жадвал
Автоматлаштирилган ахборот технологияларини қўллаш имкониятининг самараси
Таъсир соҳаси
|
Натижа
|
Бошқарув
|
бошқарув даражаси миқдорининг қисқариши;
маъмурий ҳаражатларнинг камайиши;
ўрта бошқарув бўғини ходимларининг ишдан озод бўлиши;
автоматлаштириш ҳисобига ходимларни қўл меҳнатидан озод қилиш, интеллектуал фаолият учун вақт қолиши;
математик услублар ва интеллектуал тизимларни татбиқ этиш ҳисобига бошқарув вазифаларини ҳал қилишнинг оқилона вариантларига эга бўлиш;
замонавий ташкилий тузилма яратилади;
автоматлаштирилган технология ташкилий жиҳатдан мослашувчанликни юзага келтиради;
иш унумдорлигининг ошиши;
вақтни иқтисод қилиш;
бошқарувчилар малакаси ва касбий билимининг ошиши;
рақобатчилик афзаллиги кучаяди;
тушум, даромад кўпаяди, ортиқча ҳаражат камаяди.
|
Ахборот
тизими
|
ахборот оқими тузилмасини такомиллаштириш;
электрон почта ёрдамида самарали мувофиқлаштириш;
ишончли ахборот билан таъминлаш;
маълумотларни қоғозда ташувчиларни оптикмагнитли ташувчиларга алмаштириш ахборотларини компьютерда қайта ишлашни оқилона ташкил этишга ва қоғоздаги ҳажмининг камайишига олиб келади;
ахборот маҳсулотига тўғридан-тўғри кириб боориш.
|
Ишлаб чиқариш
|
лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқариш вақтининг қисқариши;
маҳсулот нисбатан кўпроқ қайта ишланиши натижасида янада ишончли бўлади, бузилиб қолганда кўп туриб қолмайди, яъни осон таъмирланади;
маҳсулотнинг фойдали хусусияти ва ундан фойдаланиш имконияти кенгаяди;
иш ҳажми ва буюртмаларни қабул қилиш, қайта ишлаш ва бошқариш ҳаражатлари қисқариши;
истеъмолчиларга намунавий хизмат кўрсатиш;
иш унумдорлигининг ошиши;
товар ва хизмат сифатининг ошиши;
моддий-техник таъминотни рационаллизациялаш (оқилона ташкил этиш);
заҳира даражасининг камайиши.
|
Маркетинг
|
маҳсулотни тарқатишга кам вақт кетиши;
янги бозорларни излаб топиш;
маҳсулот истеъмолчиларини идентификациялаш имконияти;
ахборот олиш ва тарқатишнинг янги имкониятларини яратиш;
савдони қўллаб-қувватлаш;
буюртмачилар билан нисбатан самарали ўзаро ҳамкорлик қилиш;
талабга нисбатан мослашувчанлик билан жавоб бериш қобилиятининг ошиши ва истеъмолчилар янги истакларининг қондирилиши.
|
Корпоратив ахборот тизими қуйидагича бўлиши лозим:
маълум бир тажриба ва билимни тўплаш ҳолида уларни қоидалашти-рилган тартиб ва қарорлар алгоритмлари кўринишида бойитиш;
доимий равишда ривожланиш ва такомиллаш;
ташқи муҳитнинг ўзгараётган шарт-шароитларига ва иқтисодий объектнинг янги талабларига тезда мослашиш;
инсоннинг энг зарур талабларига, унинг тажрибаси, билими ва психологиясига мос келиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |