Автоматлаштирилган ахборот тизимларининг эволюцияси ва самарадорлиги


Download 198.17 Kb.
bet4/8
Sana02.06.2024
Hajmi198.17 Kb.
#1836679
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Автоматлаштирилган ахборот тизимларининг эволюцияси ва самарадорлиги

Биринчи даражали қарор қабул қилишни қўллаб-қувватлаш тизими кўплаб вазифаларни бажариш имкониятига эга. У юқори даражадаги давлат бошқаруви (президент, ҳукумат, вазирликлар маъмурияти) органларида ва катта компанияларнинг бошқарув органлари (корпорациялар директорлар кенгаши)да фойдаланиш учун мўлжалланган. Мазкур даражали тизим турли сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий тадбирларни дастурга киритишга оид қарорларни асослаш учун йирик комплексли дастурларни режалаштиришда катта ёрдам беради. У жамоа бўлиб фойдаланиш тизими саналиб маълумотлар базаси турли билим соҳасидаги кўплаб эксперт-мутахассислар томонидан ташкил қилинади.
Иккинчи даражали қарор қабул қилишни қўллаб-қувватлаш тизими якка тартибда фойдаланиш тизими ҳисобланади ва бунда маълумотлар базасини бевосита фойдаланувчиларнинг ўзи яратади. Улар ўрта рангдаги давлат хизматчилари, шунингдек, кичик ва ўрта фирмалар раҳбарлари томонидан бошқарувнинг тезкор вазифаларини ҳал этиш учун мўлжалланган.
Учинчи даражали қарор қабул қилишни қўллаб-қувватлаш тизими ҳам фойдаланувчининг тажрибасига мослаштириладиган, якка тартибда фойдаланиш тизими саналади. Улар тез-тез учраб турадиган тизимли таҳлил ва бошқарувнинг амалий вазифаларини (масалан, кредитлаш субъектини танлаш, иш ижрочисини танлаш, мансабга тайинлаш) ҳал этиш учун мўлжалланган. Бундай тизимлар илгари бирор масалани ҳал этишда амалда қўлланилган қарор натижаларидан келиб чиққан ҳолда, худди шунга ўхшаш янги вазифани ҳал қилиш имконини беради. Бундан ташқари мазкур даражадаги тизимдан ўз тажрибаси асосида ҳаридорга товар танлаш имконини берувчи «интеллектуал реклама» воситаси сифатида узоқ вақт фойдаланиш мумкин бўлган қимматбаҳо товарлар билан савдо қилувчи савдо корхоналарида фойдаланиш мумкин.
Автоматлаштирилган ахборот тизимлари самарадорлиги.
Қайта автоматлаштирилмаган (қоғозли) ва автоматлаштирилган иккита тизим таққосланади. Бу ҳар икки ахборот тизими ўз афзалликлари ва камчиликларига эга.
Автоматлаштирилмаган (қоғоз асосида) тизимнинг афзаллиги қуйидагилардан иборат:

  • ўрнатишнинг осонлиги, мавжуд операциялар асосининг имкониятлари;

  • тушуниш осон ва уларни ўзлаштиришга кам вақт кетади;

  • техник малака талаб қилинмайди;

  • одатда улар мослашувчан ва тегишли иш талабларига ўрганувчан бўлади.


Download 198.17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling